Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
56
унга бошлатиб, сўнгра болаларининг дастурхонга қўл узатишига рухсат берар эди. 
Бир куни Фотима хоним дастурхонга бир киши зўрға тўядиган микдорда озгина сут қўйди. 
Сут ичиб бўлингач, овқат тортилиши керак эди. Ҳар доимгидек, аввал нур юзли Мухаммад 
ичди. Аммо сут халивери тугайдиганга ўхшамасди. Дастурхондан ҳамма тўйиб тургандан кейин 
ҳам яна бир кишига етадиган миқдордаги сут ҳеч қўл теккизилмагандек турарди. Нигохлар 
бирбирлари билан тўқнашди, маъноли қарашлар билан бирбирларини англадилар. 
Умму Айман унинг овқатга бўлган қизиқиши ҳақида шундай деган эди: «Болалигида 
бирон марта очликдан ёки чанқоқликдан шикоят қилганини эшитган эмасман. Эрталаб бир 
қултум Замзам сувидан ичарди, унга овқат бериш учун чиққанимизда, «Егим келмаяпти
қорним тўқ», деб жавоб берарди». 
Абу Толиб жонидан ортиқ суйган жиянининг оилага моддий кулфат келтирмаслигига, 
аксинча, моддий ёрдам келтирганига катъий юпонч ҳосил қилди. Баъзан ўзи учун солинган 
ўринга суюкли жиянининг келиб ётганини кўради, бу ҳолни кулимсираб қаршилайди. Баъзан 
ўзи ҳам унинг ёнига чўзилади, Муҳаммаднинг ёқимли ҳидига маст бўлиб уйқуга кетади. 
Абу Толиб меҳрмуҳаббати зиёдалиги билан ҳам отасининг ўрнини эгаллай бошлади. Кун 
сайин жиянига бўлган меҳрининг ортиб бораётганини оддий сўз билан таърифлаб бўлмайди. 
Эртанги куннинг энг буюк кишисини ёлгиз қолдиришни истамаган буюк Оллоҳ 
Абдулмутталибдан сўнг бу дафъа Абу Толибнинг кўнглини унга боглаган, меҳр оташини унинг 
юрагида ёндирган эди. Жияни бўлмаса, ўз фарзандлари билан овуна олмас, юраги сиқилиб 
кетар эди. 
«Оёғига бирон тикан кирсая» ёки «Бошидан офтоб ўтиб, гул юзини куйдирсачи» ёхуд 
«Болаларимдан биронтаси қўпол муомала қилсая» ёки «Маҳалланинг беодоб болалари уии 
хасра қилишсачи...» каби миясидан ўтган минг хил фикрлар ичини кемирар, кўз олдида 
бўлмаса, безовталанаверар, ҳеч хотиржам бўлолмас эди. Қисқа муддат ёнида бўлмаса, кўнгли 
ҳам у билан кетар, у қошига келгач, енгил нафас олар ва қалби осойиш топар эди. 
Хох Абдулмутталибнинг, хоҳ Абу Толибнинг бўлсин, унга нисбатан меҳршафқат ва 
марҳамат туйғуси бир отанинг ўз фарзандига бўладиган меҳрмуҳаббатидан ҳам ортиқ эди. 
Абдулмутталибнинг ўғиллари ичида салобати ва тадбиркорлиги жиҳатидан энг кўп 
ўхшаши Абу Толиб эди. У акаукаларининг энг каттаси эмас эди. Энг камбағали эди, десак ҳам, 
хато бўлмас. Молмулки йўқ эди. Бир нечтагина туяси бор эди. Ана шу туяларнинг сутини 
истеъмол қилиб, кун кечирардилар. Тижорат иши билан камданкам шуғулланар, рўзғор учун 
зарур миқдордагиқа маблағ топиб келар эди. Аммо юраги кенг, кўнгли бой эди. Ҳеч кимга ҳасад 
қилмасди. Кўп кишилар ортиқ даражада ружу қўйган ичкиликнинг томчисини ҳам оғзига олган 
эмас, зино билан ҳеч иши бўлмаган эди. Бу жихатдан ҳам отаси билан айни бир фикрда эди. 
Сўзлари эътиборга лойиқ, бемаъни гап ва беҳуда ишдан қочар, ожизларга ёрдам берар, 
мазлумларни ҳимоя қилар, эзилганларга ҳамдард бўлар, ғарибларга йўл кўрсатар, ҳеч кимнинг 
дилини беҳуда оғритмас эди. 
Мана шу сабаблар туфайли ундан бойроқ, ёш жиҳатидан каттароқ бўлган акалари у ёкда 
қолиб, Ҳошим ўғиллари унинг атрофига тўпланишни маъқул кўрдилар, уни ўзларига оила 
бошлиғи этиб сайладилар. 
У, албатта, айнан Абдулмутталибнинг ўзгинаси эмас эди. Аммо астасекин отасининг 
изидан эргашиб бораётган эди. Бу кетишда бутун Макка халқи ҳурмат қиладиган бир ҳоким 
бўлинги ҳам турган гап эди. Мансаб ва мартаба уни қизиқтирмасди. Зотан, уни ота йўлидан 
бошлаётган сабаб ҳам шу эди. 
Энг камида Ҳошим ўғилларининг бошлиғи ва етакчиси бўлган Абу Толиб жиянига туйган 
беқиёс мехрмуҳаббати боис болага айланар, уни хурсанд қилиш учун ҳар қандай фидокорликка 
тайёр эди. 
Шу маънода Фотима хоним ҳам хожаси Абу Толибдан сира қолишмасди. Бу шунчаки бир 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling