Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
юриш бошланди. Яна қаторқатор тепаликлардан ошиб ўтилди. 
Қуёш тепалар орқасига беркина бошлаган эди. Энг олдинда кетаётган туя чўктирилди. 
Устидан сакраб тушган одам бир неча қадам олдинда қум устида ётган чиройли бир тошга 
қараб югурди. 
— Мана, ҳақиқий санам, мана ҳақиқий илоҳ... — деб қичқирди. 
Яна туясига минди. Сал орқароқда келаётган биродари унга етиб олди 
— Кўрсат қани, оғайни, — деди. 
Қаради. Ҳақиқатан ҳам чиройли бир тош эди. Ранги ҳам ўзгача эди. Ҳамма томони 
сипсиллиқ, худди мукаммал ишлов берилганга ўхшарди. 
* * * 
Бояги йигит қўлини юкларининг орасига тикди. У ердан чиқарган тошга бирпас қараб 
тургач, отиб юборди. Бу тош тушки дам олиш иайтида топилган ва бутун сафар давомида бут 
деб тан олинган тош эди. Ким билади, балки бир бошқа йўловчи ҳам уни топар, тангри деб ўз 
қабиласига олиб кетар ёки сафар тугагач, итқитиб юборар. 
Сафар яна бир неча кун давом этди. Ниҳоят, бир куни қоқ тушда тўхташ амри берилди. 
Соясидан паноҳ топиш мумкин бўлган бир неча дарахт қошига етиб келинган эди. Олдинда бир 
бино кўринди. Бундан аввал ҳам шу ердан ўтган йўловчилар бу ерда ҳеч ким билан юз 
кўришмайдиган бир роҳиб яшашини билардилар. 
— Яна бу қовоғи солиқ одамнинг гўшаси олдида дам олишга тўхтадик, — деганлар эски 
тажрибаларига суяниб шундай фикр билдирдилар. 
Буҳайра донишманд диндор киши эди. Кичик ёшидан бошлаб шу маслакнинг этагидан 
тутган, ўз ишига содиқ бир одам эди. Неча йиллардан бери шу ибодатхонада узлатда яшайди, 
келганкетганларга панднасиҳат қилади, ўзи кирган йўлга даъват этади. 
Буҳайранинг ибодатхонаси Макка — Шом йўли орасида қад кўтаргани боис, айниқса, ёз 
ойларида бу ерга кўплаб карвонлар қўниб ўтарди. 
Буҳайра ибодатхонанинг шундайгина ёнидаги дарахтзорда тўхтаб дам олишни одат қилган 
карвонларнинг олдига борар, улар билан суҳбатлашар, аммо улар роҳибнинг сўзларини 
бепарволик билан тинглашар, бутларга сиғинишнинг бемаънилигини гапирганда эса
қовоқларини солиб олишар эди. Ҳадеб шундай бўлавергач, Буҳайра улардан юз ўгириб, 
йўловчи карвонларга энди бепарво бўлиб қолган эди. 
Орадан бир неча йил ўтди, роҳибнинг бир пайтлар карвон ҳузурига пешвоз чиқиб 
панднасиҳатлар қилишлари унутилди. Шу боис одамлар у ҳақда «одамови бир киши» деб 
ўйлайдиган бўлишди. 
Йиллар шу йўсинда ўтар, на келганлар Буҳайра 6илан кўришишни орзу қилар, на Буҳайра 
уларнинг қаршисига пешвоз чиқар эди. Фақат дарахтзорда дам олиш учун тўхтаганлар 
ибодатхонанинг ёнидаги қудуқдан сув олишар, сўнгра яна йўлларида давом этишар эди. 
* * * 
Ибодатхонада Инжил ўқиш билан банд бўлган Буҳайра узоқдан келаётган бир карвонни 
кўриб қолди. Кўрди, аммо бу карвон билан боғлиқ бўлган бир ғаройиб сирсиноатга ҳам кўзи 
тушди. Чунки кўринаркўринмас бир булут парчаси ҳам карвон билан биргаликда келаётган эди. 
Кўзларини ишқалади, яна қаради, янглишмаётгани аниқ эди. Бир оздан сўнг карвон келиб 
дарахтзорда тўхтаганида, булут ҳам уларнинг устида муаллақ туриб қолди. 
Ҳеч ҳам ҳазили йўқ ғаройиб ҳодиса эди бу. Бир булут ёки булутга ўхшаган маънавий 
шамсия эди бу. Роҳиб карвонда ҳурмати баланд, буюк бир зот борлигига ортиқ шубҳа қилмас 
эди. 
Дарҳол ўрнидан турди. Хизматкорларига овқат тайёрлаб, дастурхон ёйишни буюрди. Бир 
одам жўнатиб, бутун карвон аҳлини зиёфатга таклиф этди. 
Йўловчилар 
бу 
таклифнинг 
маъносини 
тушуна 
олмадилар. 
Чунки 
бундай 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling