Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
булут эмаслигига қасам ичишга тайёр эди у. Ҳеч кўрмаган ғаройиб бир соя эди. Булут 
эмаслиги аён, чунки булут бўлса, сояси ҳам бўларди. 
Зиёфат тугагунча ундан кўзини узмади. Китобларда ўқиган белгиларни ундан қидирарди. 
Гўдак қора қош, қора кўзли эди. Боши каттагина бўлиб, гул рангини ёдга соладиган тиниқ бир 
чеҳрали эди. Бармоқлари этли, суяклари йўғон, нигоҳлари жонли, доим кулимсираб турарди. 
Буҳайра Абу Толибга ўгирилди: 
— Бу боланинг исми нима? — деб сўради. Муҳаммад. 
⎯ Ижозат берсангиз, ундан баъзи нарсаларни сўрамоқчи эдим. 
— Марҳамат, сўрайверинг. Абу Толиб жиянига ўгирилди: 
— Ўғлим, бу амакингнинг саволларига жавоб бер, хўими? 
Дастурхон атрофида ўтирганлар овқатларини еб бўлишгач, энди бу қария билан Муҳаммад 
ибн Абдуллоҳ орасида ўтаётган саволжавобни кузатиб, қулоқ сола бошладилар. 
Сендан баъзи нарсаларни сўрамоқчиман. Лот билан Уззога бўлган муҳаббатинг ҳаққи, 
тўғри жавоб бер. 
Бу сўзлар кулимсираб турган боланинг қовоғи уюлишига сабаб бўлди. 
Лот билан Уззонинг номидан қасам ичтириб мендан ҳеч нарса сўрама. Оллоҳ ҳаққи, 
менинг уларга нисбатан бўлган нафратимни сўз билан ифодалашим қийин. 
Буҳайра бу саволни бериш билан кутилган илк жавобни олган эди. Арабларнинг 
суҳбатларини тинглар экан, «Лот билан Уззога бўлган меҳрмуҳаббатим ҳаққи», дея 
бирбирларига қасам ичишларидан у воқиф эди. Аммо у ўқиган диний китобларда ёзилган 
маълумотларга кўра, бу бола Лот билан Уззо сингари бутларга фақат нафрат ҳиссини туйиши 
керак эди. 
Ҳеч ким кутмаган бу жавоб карвондаги баъзи кишиларнинг норозилигига сабаб бўлди. 
Чунки Муҳаммад нафратланадиган бутларни ўзлари билан олиб келмаганликларидан қаттиқ 
афсусланган кишилар шулар эди. 
—У ҳолда сендан сўрайдиган саволларимга, Оллоҳга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, тўғри 
жавоб бер. 
— Бажонидил, қулоғим сенда. 
— Қандай ухлайсан? 
Ғаройиб бир савол эди бу. Бемаъни савол сифатида қабул қилдилар. Анча кексайиб қолган 
Буҳайра нодонлик қилаётганга ўхшарди. Инсон ухлаётганда қанақасига ўз уйқуси ҳақида 
хабардор бўлсин? Унинг қандай ухлашини бошқа бировдан сўраш даркор эди. Нигоҳлар Абу 
Толибга қадалди. Абу Толиб: 
— Ширингина ухлайди... 
Уйқусида ҳам уйғоқ пайтидаги сингари бениҳоя ёқим 
той, демоқчи эди. Аммо кутилмаган жавоб Абу Толибнинг бу сўзларига ўрин қолдирмади: 
— Кўзларим ухлагТди, аммо руҳим, қалбим доимо уйғоқ. Одамлар бирбирига қарашди. 
Ғаройиб бир жавоб, деб ўйлаганлар бўлди. Абу Толиб ҳам ажабланиб қолди. Буҳайра бу дафъа 
ёнидагиларга ўгирилди: 
— Бу боланинг кўзларидаги қизиллик ҳақида нима дейсизлар? Йўл азобининг таъсирими 
ёки касаллик асоратими? Ёки туғилганидан бери шунақами? 
— Унинг кўзлари ҳамиша шунақа бўлган ва ҳозир ҳам шундай. 
Бу жавобни бир неча киши бирданига айтди. Сўнгги сўз яна Абу Толибники бўлиши керак 
эди. У биродарларининг гаиини тасдиқлади: 
— Дарҳақиқат, унинг кўзлари туғилганидан бери шунақа. 
Шундан кейин Буҳайра боладан кўйлагини кўтаришни буюрди. Баданига диққат билан 
разм солди. Икки курак суягининг орасида каттагина, холга ўхшаш белги бор эди. Бироқ хол 
эмас эди. Ёхуд у ерга туклар йиғилган, ёхуд гўшт парчаси қотиб қолганга ўхшарди. Аммо 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling