Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
74 бўлажаги, фақат Макка аҳли эмас, бутун Арабистон, бутун дунё, ҳатто қиёмат кунигача туғиладиган барча инсонлар уни Исломнинг буюк халифаси, беқиёс адолат сарвари Умар ибн Хаттоб сифатида танишлари ҳозир ҳеч кимга маълум эмас, аммо шундай бўлиши бегумон эди. Фил воқеасининг ўн еттинчи йили... Бани Маҳзум қабиласининг бир жойда турмайдиган, шўх, жанжалкаш, қилиғидан шайтон ҳам қочадиган бир ўспирини бор эди. Амр ибн Ҳишом ибн Муғийра... Кучли, бақувват йигит эди. Шу билан бирга, ақлли ҳам эди. Аммо у, бу ақлини дуруст инсонларга ярашадиган тарзда ишлатмас, жанжал кўтариш, одамлар устидан тазйиқ ўтказиш воситаси ўлароқ ишлатишни афзал кўрар эди. Бойбадавлат, сўзи кўпчиликка ўтадиган оиланинг фарзанди эди у. Бойлик, кучқудрат ва ақл жамулжам эди унда. Аммо уларни оқилона бир йўлга соладиган инсон йўқ эди ўртада. Шунинг учун ҳам Амр ибн Ҳишом том маънода тантиқ ўспирин бўлиб ўсди. Фурсат топди дегунча, атрофдагилар билан жанжаллашар, ҳар сафар ёнидаги ҳамтовоқларининг ҳам аралашуви билан устун ва ғолиб чиқар эди. Бир куни Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида берилган зиёфатда ҳошимийлардан Абу Толибнинг жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ билан ёнмаён ўтириб қолди. Зиёфатга келганлар анчагина эди. Амр ибн Ҳишом ўзи бемалолроқ ўтиришни баҳона қилиб, ёнидан Муҳаммад ибн Абдуллоҳни турғизиб юбориш пайига тушди. Асл мақсади бемалол ўтириш ҳам эмас, жанжал чиқариш эди. Жанжал кўтармаса беҳаловат бўладиган кўнгли унга тинчлик бермас, ёнидагилар билан уришишни хоҳлар эди. Иккаласи ҳам ёш жиҳатидан теппатенг эдилар. Амр ибн Ҳишом Муҳаммад ибн Абдуллоҳни секинсекин турта бошлади. Бир, икки, уч марта туртгач: — Нима қиляпсан? — деди Муҳаммад. Амр ибн Ҳишом қўполлик билан жавоб берди: — Бошқа жойга бориб ўтир, безовта бўляпман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳаммани уялтириб қўядигандаражада одоб ва тарбия эгаси эди, аммо сурбет Амр ибн Ҳишомнинг бу ҳақоратига индамай кетолмасди. Амрнинг безбетлиги ҳаддидан ошгач, иккаласи бирбирига ёпишиб кетдилар. Амр бу жанжалда ҳам енгиб чиқишига ишонарди. Шу кунгача ҳеч кимдан енгилмаган, қолаверса, рақибидан бир оз гавдалироқ ҳам эди. Бироқ олишиш давомида тобора Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг қўли баланд кела бошлади. Бир пайт Муҳаммад Амрни қаттиқ итариб юборган эди, у ерга йиқилиб, юмалаб кетди, оёғидан қон оқа бошлади. Орага тушганлар уларни ажратдилар. Ислом тарихида асл исми унутилиб, Абу Жаҳл сифатида таниладиган Амр ибн Ҳишомнинг оёғида бу яра изи то ўлгунича колди. Бировларнинг олдида паст тушишни билмаган Амр қурайшлардан кўпчиликнинг олдида шарманда бўлди. Бу воқеа Амр ибн Ҳишомнинг кўксида ўчмас бир қасос ўтини алангалатиб кетди. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling