Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
71
Илоҳ Бувона дарғазаб бўлди, деб тушунишди. Ёшгина боланинг Бувона каби машҳур бутга 
қарши оёққа туриши ақл бовар қилмайдиган жасорат намунаси эди. 
— Ташқарига чиққим келяпти... 
Оломон орасидан олиб чиқиб, хилватроқ жойга бордилар. 
— Нима бўлди, жигарим? 
— Ёнимга оппоқ кўйлакли, узун бўйли бир одам келди. «Эй Муҳаммад, зинҳор бу бутга 
қўл теккизма», деди. Қўрқиб кетдим. Яна бутлар бошга бало келтирмасин, деб у ердан 
узоқлашдилар. Уйга келганларидан кейин ҳам Муҳаммаднинг юз ифодасида ҳамон рўй берган 
воқеанинг таъсири бор эди. 
Уни уйда қолдириб, яна бутнинг қошига кетдилар. Чала қолган амални охирига етказиш 
керак эди. Кечқурун қайтганларида, қурбонлик гўштидан ҳам келтирдилар. 
— Қара, Муҳаммад, сенга қурбонлик гўштидан олиб келдик. 
Муҳаммад заррача ҳам хурсанд бўлмади. Аксинча: 
— Мен уни емайман. Бир парчасини ҳам оғзимга олмайман! — деди. 
Яна бирор корҳол юз бермасин, деб уни бу сафар зўрламадилар. 
Шундан кейин Муҳаммадни бирор марта ҳам бутларга сиғинишга даъват қилмадилар. 
* * * 
Саъд номи берилган бут оддий қоятош парчасидан иборат эди. Аммо Кинона қабиласи 
унга алоҳида бир Ҳурмат билан қарарди. Олиб келинган қурбонликлар шу ернинг ўзида 
сўйилар, кони эса, ушбу қоянинг устига оқизилар эди. Халқ уйимизга барака кирсин деб келар, 
қўлларини қонга сурар, молларини ҳам касал бўлмасин деб шу ерга олиб келар эди. 
Бир куни туяларини олдига солиб ҳайдаб келтирган бир одам шу ерда маълум муддат 
қолиб дуо ўқимоқчи, барака сўрамоқчи бўлди. Бироқ юзларча ҳайвоннинг қони билан иркит 
ҳолга келган бу бутқояни кўрган туялар ҳуркиб, ёнтеваракка тарқалиб кетдилар. Эгаси 
уларнитўхтатиш учун беҳуда уринарди. Жиловидан тутилган туялар ҳам тек турмасдилар, 
қайтага, уни ҳам қум устида судраб кетардилар. Қора терга ботган бу одам бир амаллаб ўрнидан 
турганида, ёнтеварагида битта ҳам туя қолмаганини кўрди. Қўлига тушган тошни бор кучи 
билан Саъдга қарата отаркан: 
— Оллоҳнинг қахрига учрагур, туяларимни қочириб юбординг!.. — деб бақирди. 
Ксйин туяларини қидириб кетди. Амаллаб ҳаммасини бир жойга тўплади. «Энди бу ерни 
елкамнинг чуқури кўрсин», дея орқасига қайтиб кетар экан, шундай байтларни ўқирди.' 
«Биз Саъднинг қошига келдик, ишимизга барака берсин деб. Ҳолбуки, у бизнинг 
иишмизни бўлдирмади. Энди биз Саъднинг қуллари эмасмиз. Зотан, у бошқа қоялар каби бир 
парча тош эмасми? На адашганга йўл кўрсатар, на ёрдам». 
* * * 
Отаси бир босқин пайтида ўлдирилган Имрон улҚайс исмли бир шоир интиком ўтида ёниб 
юрарди. Бу борада бутларнинг фикрини билмоқчи бўлди. Ҳубал бутининг ёнига келиб фол 
очди. Уч марта ҳам «Ўч олма» деган ёзув чиққач, ўқини бутга қарата отди ва: 
— Разил экансан! — дея ҳайқирди. — Ўлдирилган сенинг отанг бўлсайди, сира ҳам ундай 
демасдинг! Сўнгра асабий ҳолатда шахдам юриб кетди.
* * * 
Абу Толиб даромади унча кўп бўлмаган киши эди. Шу йили ўн иккидан ўтиб ўн уч ёшга 
қадам қўйган нурли Мухаммад унинг бу аҳволини яхши билар, унга ёрдамчи бўлишни жуда-
жуда хоҳлар эди. Бундан ташқари, бекорчилик уни зериктирарди. 
Бир куни амакисига қўйларни ўзи боқиб келмоқчи эканлигини билдирди. Амакисининг, бу 
уйдагилар сен иш қилмасанг ҳам хафа бўлмайдилар, деганига қарамай, илтимос этаверди. 
Ниҳоят, унинг истагига рози бўлди. Абу Толибнинг сурувига қўшнилардан ҳам қўйларини 
қўшганлар бўлди. Шу йўсинда у ўзига иш топган, ўзи яшаётган оилага озгина бўлсада фойдаси 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling