Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
69 билан алоҳида-алоҳида саломлашиб чиқди. Олдиларига дастурхон солди. Қоринлари тўйгач, Зубайр: — Сен билан бир яширин иш ҳақида маслаҳатлашишга келдик, эй Буҳайра, — деди. — Жуда яхши, маслаҳатлашамиз. — Яхшиси, чиқиб, ҳеч ким эшитмайдиган жойда гаплашсак. Ибодатхонадан чиқдилар, бир дарахтнинг соясига ўтирдилар. — Бу ерда гаплашилган гапларни фақат шу дарахтлар эшитиши мумкин, холос. Уларнинг ҳам сир сақлашларига шубҳа йўқ, — деди Буҳайра. Зубайр гап бошлади: — Бир неча кун олдин Бусрага Ҳижоз томонлардан карвон келди... — дея воқеани сўзлаб берди ва сўзларини шундай давом эттирди: — Энди сенинг фикрингни билсак, девдик, эй Буҳайра, қани, айтгинчи, бу карвон ва ғаройиб болани кўрдингми? — Кўрдим ва гаплашдим. — Хўш, нималарни гаплашдинг? Буҳайра ўтирган жойларига ишора қилди: — Худди мана шу ерда тўхтадилар. Узоқдан келаёт ганларидаёқ тепаларида булут каби бир нарсанинг ҳара кат қилаётганини кўриб, карвонга қизиқиб қолдим... Буҳайра бўлган воқеани тафсилотлари билан сўзлаб бергач, сўради: — Демак, у карвон Бусрани тарк этди, шундайми? — Ҳа, биздан олдин бу ердан ўтган бўлишлари керак. Буҳайра қўлларини тиззасига урди: — Аттанг, зўр фурсатни бой берибман, — деди. Таммом: —Мана, биз ана шундай фурсатни бой бермаслик учун шошмоқдамиз. — Тушунмадим. — Ўша болани ўлдирамиз. Буҳайра титраб кетди: — Қилолмайсиз бу ишни! Қилишингиз керак ҳам эмас!!! — Нега? — Агар бу бола ростдан хам ўша бўлса — дарвоқе, мен бунга юз фоиз кафилман — бу ишга кучингиз етмайди. Чунки буюк Оллоҳ уни паноҳида асрайди. Сизларнинг шум ниятингиз амалга ошишига асло йўл қўймайди. Бекорга жувонмарг бўлиб кетасизлар, аммо унга зарар етказа олмайсизлар. Бутун дунё одамлари бирлашса ҳам, унинг пайғамбар бўлишига ва юксаклардан берилган вазифани адо этишига тўсқинлик қилолмайди. Аммо бу бола бўлажак пайғамбар бўлмаса, у ҳолда бир маъсумнинг уволига қоласизлар. Менга деса, сизлар бу шум ниятингизни шу ерда қолдирингларда, орқага, юртларингизга қайтинглар. Буҳайра тўғри гапни айтган эди. Китобларда ёзилган маълумотлар азалий тақдирдан баҳс этарди. Бу тақдирни ўзгартириш, унга тўсқинлик қилиш ҳеч кимсанинг кўлидан келмас. Тўсқинлик қилишга уринганларнинг ҳолига вой, фақат Оллоҳнинг ҳукми бажо бўлар, Оллоҳнинг иродаси доим устун, доим ғолиб келар эди. Зубайр эътироф этди: — Ишнинг бу томонини биз ўйламаган эканмиз, эй Буҳайра, бизни тўғри йўлга солдинг, — деди. Шундан кейин хайрлашдилар ва Бусрага қайтдилар. Абу Толиб ва карвон аҳли бу можародан бехабар эдилар. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling