Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
ЯНА БУТЛАР ҚОШИДА 
Абу Толиб жиянининг бутларга нисбатан бефарқ эканлигини биларди, аммо роҳиб 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
Буҳайранинг ҳузурида айтганидек, уларга қарши чексиз нафрат ҳиссини туйишидан бехабар 
эди. Сафардан қайтгач, йўл таассуротларини гапириб бераркан, Буҳайранинг гўшасида бўлиб 
ўтган воқеани ҳам бутун тафсилотлари билан сўзлади. 
— Ҳақиқатан ҳам, уни бутларнинг қошига ҳеч олиб боролмадик, — дедилар. 
* * * 
Ҳар йили маккаликлар Бувона бутининг ёнида тўпланишар, ўша куни махсус маросимлар 
ўтказилар, сочсоқоллар олинар, жанжаллашганлар ярашар, қурбонликлар сўйилар эди. Кун 
ботгунга қадар бу маросимлар давом этарди. 
Амакилар ва аммалар бу йил ўн икки ёшга тўлган жиянларини ҳам ушбу диний маросимга 
олиб боришга қатъий аҳд қилишди. Абу Толиб: 
— Муҳаммад, бу йил сен ҳам Бувонанинг қошига борасан, — деди. 
Аммо олган жавоби кўнглига ўтиришмади. Жияни у ерга боришни сира ҳам истамади. Абу 
Толиб бошлиқ амакиларию аммалари Муҳаммаддек итоатли боланинг бирданига «Бормайман» 
деб қатъий қаршилик кўрсатишини ва ўжарлик қилишини сира кутишмаган эди. 
— Ундай дема, ўғлим, илоҳлар ғазабланадилар. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Сўнгра 
бошингга фалокат ёғдирадилар...
Бу сўзларнинг заррача ҳам фойдаси бўлмади. 
Ахийри ялинибёлвориб, кўндирдилар. Бундай бир маъсум гўдак қалбининг илоҳларга 
қарши тушуниб бўлмас даражада кин ва нафрат ҳиссига тўлиқ эканлигини ҳеч жиҳатдан 
изоҳлай олмасдилар. 
Бутнинг қошига келдилар. Ҳар бир киши унинг қошида эгилар, дуо қилар, истакларини 
баён этар эди. Абу Толиб ҳам борди, у ҳам бошқаларнинг ишини такрорлади. Сўнгра амакилар, 
аммалари худди ўша амалларни адо этишди. 
Шунчаки тош парчаси эди Бувона. Абу Толибдек ақли расо, ҳурмати жойида, виқор ва 
салобат эгаси бўлган бир кшпининг тошга, жонсиз борлиққа сиғиниши ҳам кулгили, ҳам аянчли 
эди. 
Улкан бир хонадон — Ҳошим ўғилларининг етакчиси Абу Толиб... 
Бошқаларга ақл ўргатадиган, яхшиликка бошлайдиган, ақли ва тадбирига ҳамма 
ишонадиган, сўзига ҳамма қулоқ соладиган Абу Толиб... 
Ҳа, ўша Абу Толиб тош парчаси қаршисида нақадар эгилмоқда! Қандай қилиб шундай 
одам тошларга илоҳ деб қараркан? 
Бошқа амакилари ҳам севилган, ҳурмати жойида бўлган кишилар эди. Нурли Муҳаммад 
Абу Толиб бошлиқ амакиларию аммаларини ҳам яхши кўрар, хурмат қилар эди. Аммо уларнинг 
бу бемаъни хаттиҳаракатларига, инсон қадрини пастга урадиган 6у турфа қилиқларига ҳеч 
тушуна олмасди. 
— Қани, Муҳаммад, сен ҳам тиз чўк буюк Бувонанинг қошида. 
Бу «Сен ҳам биз каби бўл, тоштахталарнинг қули бўлганингни тан ол» дейиш билан 
баробар эди. 
Йўқ, у асло бундай қилолмайди. Хоҳлагани тақдирда ҳам, уни эртанинг буюк пайғамбари 
ўлароқ етиштираётган Оллоҳ бунга изн бермас, йўл қўймас эди. 
Муҳаммад қотиб турарди. Гўё бу таклифни ҳеч ҳам эшитмагандек эди. Иккинчи бор 
мурожаат этилди: 
— Қани, Муҳаммад, кўп куттирма! 
Келиши мумкин бўлган балоларнинг олдини олиш учун қариндошлари Бувонага 
ёлворишар, бола бўлгани, етимлиги боис, унинг бу иллатини кечиришини ўтинар эдилар. 
Бу орада Муҳаммад юзи сарғайиб, тиззалари қалтирай бошлади. Баҳайбат бир махлуқ 
яқинлашаётганидан даҳшатга тушгандек, қўрқув излари бор эди юзида. Аммаси дарҳол уни 
қучоғига олди. Муҳаммад ҳушидан кетди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling