Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
78 сўзлаб бермаганликларидан пушаймон бўлса, бошқаси «Очиқчасига гапирсак, бундан ҳам баттар аҳволга тушардик», дерди. Шу пайт кимдир орқасига қараб, чанг-тўзон кўтариб келаётган гуруҳни кўрди ва: — Энди ҳолимизга вой! — деб бақириб юборди. Ҳамма орқага қаради. Қўллар беихтиёр қиличларнинг дастасига борди. Муқаррар бир тўқнашув бўлиши аён эди. Ҳар ҳолда, улар Қайси Айлондан бўлишлари керак эди. — Тез бу ердан йўқолишимиз керак. Улар етиб олгунларигача. Ҳарам ҳудудига кириб олсак, бўлди. Агар Қайси Айлондан бўлсалар, омон қолганимиз шу. У қабиладан бўлмасалар ҳам, ҳеч нарса йўқотмаймиз. Бу гапни қайси бири айтди, номаълум. Бундан бошқа чорани ўйлаб ўтиришга ҳам фурсат йўқ эди. Таклиф эътирозсиз қабул этилди, Туялар орқаларига урилган қамчиларнинг зарби билан Макка томон лўкиллаб чопиб кетдилар. Қувлашмачоқ бошланди. Олдиндагиларнинг шошилмай йўлларида давом этиб туриб, бирданига тезликни оширганлари орқадан келаётганларнинг ғайратига ғайрат қўшди. Қамчилар зарб билан урилгач, туялар жон аччиғида югурар, орадаги масофа эса, тобора қисқариб борар эди. Нихоят, орқадагилар етай деб қолди. Орада ўқ отса етадиган масофа бор эди, холос. —Тўхтанглар, қурайшнинг олчоқлари. Урванинг қони ерда қолмас! — Тўхтанг, қочманг қотиллар! — Ўч оламиз! —Мард бўлсангиз, қочманг! Ҳарб ибн Умайя қулоғининг шундайгина ёнидан визиллаб учиб ўтган ўқнинг бориб қумга қадалиб қолганини кўрди. Даҳшатга тушди. Қочишнинг ортиқ фойдаси йўқ эди. Бироқ Ҳарам ҳудудига киришларига ҳам жуда оз масофа қолган эди. — Биз ҳам уларга ўқ ёғдирамиз. Бу гапни Ҳарб айтдими ёки бошқасими, фарқига бориб бўлмади. Қўллар дарҳол ўқёйга узатилди. Бир томондан, қочиб борардилар, иккинчи томондан, орқадагиларга ўқ ёғдирардилар. — Тўхтанглар, яккамаякка олишайлик! — Қочиш — қўрқоқнинг иши... Аммо қурайшликлар бу каби сўзларга қулоқ солма дилар. Бир неча баробар кўп кучга қарши урушга чиқиш ўзларини била туриб ўлим чангалига топшириш, демак эди. Ўқ ёғдираёғдира давом этаётган қувлашмачоқ ниҳоят орқадагиларнинг суръатини пасайтирди. Хоҳлаганларидек таъқиб эта олмай қолдилар. Қуёш тепаликларнинг ортига ўтиб беркинганида, қочоқлар енгил нафас олдилар: улар Ҳарам ҳудудига кириб улгурган эдилар. Орқадан қувиб келганлар ночор тўхтадилар. Чунки бу ҳудуд ичида урушиш, қон тўкиш гуноҳ ва ҳаром эди. Қон даъвоси учун қўлга қурол олганлар бошқа бир ҳаром ишга қўл ура олмасдилар. — Эй қурайшликлар, бу дафъа қутулиб қолдингиз. Аммо Урванинг қони ерда қолмайди. Сиз билан Укозда учрашгунча ажралишамиз. Учрашув жойи Укоздир, дедилар таъқибчилар. Ҳарб ибн Умайя илк таҳликадан осон қутулгаиликларининг хурсандчилиги ва яқин келажакда бошларига тушажак кўргиликнинг даҳшати натижасида туғилган қарамақарши ҳистуйғулар оғушида Баррознинг етти пуштини бўралаб сўкди. Шу пайтда қўлига тушса, уни туғилганига минг пушаймон егизишга, бисотидаги барча қийнаш усулларини шафқатсизларча қўллашга тайёр эди. Аммо, минг афсуски, Барроз бу пайтда ўзи қўлга киритган молмулкини сарфлаб кайфу сафо сурар, қурайшларнинг, хусусан, Ҳарб ва унинг биродарларининг ахволлари қандайлигини билмас, бу ҳақда ўйламас Ҳарбнинг биродарлари ҳам Баррозни ғойибона тинмай сўкардилар. Зотан, шу дақиқаларда Баррозни лаънатлашдан бўлак бирор ишни қойилмақом қилиб адо этолмасдилар ҳам. То кўнгиллари бўшагунча қарғабқарғаб, кейин йўлларида давом |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling