Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
80 Араблар ўртасидаги урушлар дастлаб ҳар икки томондан биттадан аскарнинг чиқиб, яккамаякка олишуви билан бошланарди. Ғолиб аскар ўлдирилган жангчининг қуроллари ва кўйлагини олиб жанг майдонидан чекинар ёхуд иккинчи бир йигитни ўзи билан олишувга чақирар эди. Жанг баъзан то қуёш қиздиргунча шу зайлда, яккамаякка олишувлар ҳолида давом этар, баъзан эса, икки ши олишиб бўлгани ҳамон ҳамма бараварига ҳужумга утар, икки томоннинг аскарлари аралашқуралаш бўлиб кетар эди. Ким кимга дуч келса, шу билан урушар, кун каттик қиздира бошлагандан кейингина жанг тўхтар эди. Пешиндан кейин ёки эртаси кун жанг яна шу тарзда бошланарди. Урушнинг сўнгги куни. Эрта тонгда бошланган жанг қайси айлонликларнинг фойдасига ҳал бўлаётган, киноналик ва қурайшликлар мағлубиятга учраётган, кўп одамлар ўлдирилган эди. Бироқ пешиндан кейин киноналиклар жанг қилиш усулини ўзгартирдилар ва қайси айлонликларни қиличдан ўтказа бошладилар. Тенгматенг жанг борар, иккала томон ҳам бугун узулкесил ғалабага эришишни хоҳлар эди. Бу кетишда Қайси Айлоннинг куни битиши ҳеч гап эмасди. Умидсизларча уришар эдилар. Урва хам, Барроз ҳам унутилган, ҳамма ўз жонини сақлаб қолиш ташвишида эди. Айни шундай қалтис дақиқаларда баҳайбат туяга минган ёвқур бир киши икки томоннинг ўртасига отилиб чиқди ва бор овозда: — Эй Мудор ўғиллари!.. Эй Мудор ўғиллари!.. —деб ҳайқира бошлади. Мудор кинона ва ҳавозинликларнинг катта боболари эди. Бу икки қабила Мудорда бирлашарди. Ҳалиги одам «Мудор ўғиллари» дер экан, бирданига ҳар иккала томонга ҳам мурожаат қилган эди. Ниҳоят, жанг тўхтади. — Нима истайсан биздан? — дедилар. — Сизларни бу ишдан яхшироқ, хайрлироқ бир ишга даъват этаман. — Хўш, нима иш экан у? — Сулҳдир. Сизларни сулҳ тузишга чақираман. — Қанақа сулҳ? — Сизлардан ўлганларнинг товонини тўлаймиз, биздан ўлганларнинг қонини Худо йўлига бағишлаймиз. — Ким бўйнига олади бу ишни? ТовоннИ ким тўлай олар экан? — Мен, мен тўлайман. — Кимсан сен? — Қурайшлардан Утба ибн Робиа. Миннатдорлик туйғуларига тўлиқ нигоҳлар Утбага қадалди. Қиличлар қинларига солинди. Икки томон ўликларни биттабитта йиғиб ола бошлади. Ўликлар санаб чиқилганда, қайси айлонликлардан йигирма киши жангда ўлгани маълум бўлди. Утба ибн Робиа ваъдасини такрорлади: — Бу йигирма кишининг товонини тўлаш масъулиятини зиммамга оламан. Неча кунлардан бери давом этаётган, бу кетишда иккала қабила хам қирилиб кетиши аён бўлган уруш шу зайлда ниҳоясига етди. Бундай шартни бажариш осон эмасди. Берилиши ваъда қилинган товон одам бошига юз туя ҳисоби билан жами икки минг туя демак эди. Бу бир улкан бойлик бўлиб, каттакатта йигирма сурув дегани эди. Ақлга сиғмайдиган бу улкан товоннинг қандай тўланиши ҳаммани қизиқтирарди. — Хўш, қандай қилиб тўлайсан? — Гаров сифатида сизларга одамларимизни берамиз. Товонни тўлаб бўлганимиз ҳамоно уларни қайтариб юборасизлар. Қирқ кишилик бир гуруҳ қайси айлонликларга гаровга топширилди. Улар орасида Ҳарб ибн Умайянинг ўғли Абу Суфён ва қурайшларнинг аслзода хонадонига мансуб Ҳаким ибн Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 81 Ҳизом ҳам бўлган. Йигирма ёшга тўлган, Буюклар Буюги бўлмиш қирчиллама ўспиринда том маънода жоҳиллик сабабли келиб чиққан бу урушдан ана шундай таассуротлар қолди. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling