Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
76 ерга қаништириб қўйди. Бирикки сониядан сўнг Урванинг вужуди бутунлай тинчиб қолди. Барроз ўчини олгач, енгил тортиб, чодирни тарк этди. Бу маҳал Урванинг юраги уришдан тўхтаган эди. Ҳолбуки, унга бир неча дақиқа олдин ҳам ичган шаробининг таъсирида дунё гўзал кўринар, юзларча туядан нборат карвон ва карвон олиб кетаётган беҳисоб бойликнинг бошида турганидан фахр туяр эди. Барроз Урвани ўлдиргандан кейин карвонни Ҳайбар томонларга бошлаб борди, кучи етганича молларнинг бир қисмни ўзлаштириб ҳам олди. Ҳайбарга бориб, энди ёпиғлиқ қозон ёпиглигича қолди, деб ўйлаган эди. Ваҳоланки, унинг Урва билан бирга йўлга чиққани маълум, аммо Урванинг қаёққа ғойиб бўлгани номаълум эди. * * * — Нима мақсадда бу ерга келдингиз? — Урвани қидиряпмиз, унда ишимиз бор. Барроз ёнидаги буюмларни кўрсатди: — Биттангиз мана бу нарсаларга қараб туринг, иккинчингиз мен билан юринг. Биттаси нгу ерда қолди. Шериги эса, Баррознинг орқасидан эргашди. Озроқ юриб, бир вайронанинг ичига кирдилар. Ичкаридан фарёд кўтарилди, қандайдир тўстўполон бўлди. Кейин Барроз у ердан ёлғиз ўзи чиқди. Нарсаларни қоровуллаб қолган йигитнинг ёнига келди. — Урва ўртоғинг билан бирга сени ана у ерда кутибтурибди, — деди. Бирга юрдилар. Ичкарига кирдилар. Йигит ҳамон Урва билан дўстини кўришдан умидвор эди. Очиқ турган эшикдан олдин Барроз, сўнгра йигит кирди. Аммо кираркирмас, шеригининг қонга беланиб ётган жасадига кўзи тушиб, дарҳол қуролга ёпишди. Бироқ кеч қолди — Барроз чаққонлик билан унинг кўксига ханжар қадади. Шунда ҳам сўнг бор кучини йиғиб, Баррозга ёпишди. Учбеш сониялик олишув бўлди. Нихоят, йигитнинг қўллари бўшашди, кўзлари олайди, кулча бўлиб,ерга йиқилди. Барроз ханжарини суғуриб олиб ўликнинг кўйлагига артди. Кейин уни ўз ҳолига кўйиб, ҳеч нарса билмаган кишидек, совуққонлик билан вайронани тарк этди. Бир неча дақиқа типирчилаб, кейин тинчиб қолган жасадларга вайронанинг деворларигина гувоҳ бўлди. Ким эди бу одамлар? Урвада нима ишлари бор эди? Унинг ўлганини эшитиб, қотилдан ўч олиш ниятида йўлга тушдиларми? Ёки бошқа сабаб билан қидираётган эдиларми? Бу каби саволларнинг жавоби шу кунгача ҳам номаълумдир. * * * Барроз Кинона, Урва эса, Қайс қабиласидан эдилар. Узок йиллардан бери анъана тусига кирган удумга кўра, урванинг қасоси, албатта, олиниши шарт эди. Вақтисоати келиб бу жийоят очилажак, Қайс қабиласига мансуб бўлган ҳавозин уруғи Кинонанинг устига юриш қилиши бегумон эди. Қурайш эса, Кинонанинг бир уруғи эди. Бир қабиладан аёл ёки эркак, катта ёки кичик, яхши ёки ёмон одам ўлдирилса бўлди, ўлган кишининг қабиласи оёққа турар, қотилни топиб ўлдирар эди. Ҳеч бўлмаса, қотилнинг қариндошлари ёки қабиласи нишонга олинар, улардан бир ёки бир неча одам ўлдирилар эди. Бу эса, иккинчи томонда қасос олиш ниятини туғдирар, қон даъвоси катталашар, баъзан икки қабиланинг ҳам бирорта аъзоси қолмагунча уруш давом этаверар эди. Улган кишининг ким эканлиги муҳим эмас эди. Икки қабиладош ўзаро ашаддий душман бўлса ҳам, агар улардан бири бошқа қабила аъзоси томонидан ўлдирилса, унинг ўчини олиш учун бор ғайрати, имкониятини ишга солиш ҳар бир қабила аъзосининг, ҳагго ашаддий душманининг ҳам бурчи эди. Бундан сал олдинрок, юз берган келишмовчилик, жанжал, адоват унутилар, кечаги кунгача ҳам нафратланиб, душман деб билиб келган одамнинг ўчини олиш учун қиличлар қинларидан чиқарилиб, йўлга тушилар эди. Қотилнинг томонидагиларда ҳам айни ўша одат ҳукмрон эди. Қабиланинг ҳар бир аъзоси бу жиноят учун жавобгар ҳисобланар, қўлга тушган замон қотил деб қабул қилинар, шунга кўра жазо берилар эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling