Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
84
қанча кўпайса, ^акканинг обрўйи ҳам шунча ортар, тижорати равнақ топар эди. 
Ниҳоят, Абу Толибнинг синглиси Байда (ёхуд Отика) ўртага бир идишда мушку анбар 
келтирди. Меҳмонларнинг ҳаммаси унга бирмабир бармоқларини ботирдилар. 
Бу арабларнинг ўзига хос қасамёд маросими эди. Баъзан шундай хушбўй ҳидли нарсага, 
баъзан қон ва шунга ўхшаш нарсаларга бармоқларини ботириб, қасамёд этардилар. Қасамдан 
қайтмасликларини билдирувчи бир далил ҳисобланарди бу. 
Шундан кейин илк қасамёд сўзлари янгради: «Токи денгизда биргина соч толасини 
ҳўллашга етадиган сув бор экан, Сабр ва Ҳиро тоғлари қад кўтариб турар экан, доимо 
мазлумнинг ёнида, унга ёрдамчи бўлишга, золимдан ҳаққини олгунча қўллабқувватлашга, 
фақирларга саховат кўрсатишга Оллоҳ номи билан қасамёд қиламан». 
Бу қасамёд айни тарзда бир неча бор такрорланди. Бу қасамёд «Хилфул фузул» (яъни 
«Фазилатли кишиларнинг фазилатли иш тутиш учун қилган қасамёди») номи билан аталди. 
Бу ном неча юз йиллар олдин ҳам араблар орасида худди шу маънода бир битим тузган уч 
кишининг номлари билан алоқадор эди. Улар Фазл ибн Фазола, Фазл ибн Вадоа, Фазл ибн 
Ҳорис исмли уч ўртоқ эдилар. Мардонавор бир битим тузишган, мазлумнинг ёнини олиб, 
золимга қарши, ҳақсизликка қарши курашган, шу тариқа неча асрларгача араблар орасида яхши 
ном қолдиришган эди улар. Ўша бошланган йўлни бу сафар Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида 
йиғилганлар давом эттирмоқчи эдилар. 
* * * 
— Ос!.. Ооос!.. Ташқарига чиқ! 
Ос ташқарига чиқди. Бир тўда одамларга рўбарў келди. 
— Нима гап, нималар бўляпти? 
—Сендан забидлик шахснинг ҳаққини ундиришга келдик. 
Ос тараддудланиб қолди.^Ишнинг бундай тус олишини мутлақо кутмаган эди. Ўзича, у 
масалани батамом ҳал қилдим, деб ўйлаган эди. Савдогар бирикки жойда нолиб, арзи ҳол 
қиладида, даф бўлиб кетади, деб кутган эди. Аммо шу онда турли қабилалардан вакиллари 
бўлган бир гуруҳ одам қаршисида лол турарди. 
— Забидлик билан нима ишингиз бор? — деб сўради улардан. 
Зубайр уларнинг номидан жавоб берди: 
— Қасамёд қилдикки, бугундан бошлаб ҳақсизликка учраган ҳар қандай киши бизнинг 
ҳимоямиз остида бўлади. Маккалик бўлсин, мусофир бўлсии, ҳеч кимга нисбатан зулм 
қилинишига йўл қўймаймиз. 
— Бермасамчи? 
Абдуллоҳ ибн Жудъон гапга аралашди: 
— Кўзингни оч, Ос! Бизни сўнгги чорани қўллашга мажбур этма! 
Зубайр қўшимча қилди: 
— Дарҳол савдогардан қарзингни олиб чиқ. Чунки уни олмасдан кетмаймиз. 
Ос вазият қалтис эканлигини англади. Ичкарига кирди. Бир оздан сўнг пулни олиб чиқиб, 
Абдуллоҳ ибн Жудъонга узатди. 
Забидликни топиб, ҳақини бердилар. 
— Ҳаққинг шунчамиди? 
Савдогар йиғламсираб «Ҳа» ишорасини берди ва: 
— Сизлар бўлмасаларингиз, ҳаққимни ололмасдим,— деди миннатдорона. 
— Мана энди уйингга хурсанд бўлиб қайтишинг мумкин. Маккада такрор ҳақсизликка 
учрасанг, бизга мурожаат эт, унутма. 
Савдогар жуда хурсанд бўлиб, хайрлашди. 
«Хилфул фузул»нинг аъзолари анча енгил тортдилар. Юзларида табассум пайдо бўлди. 
Ахир, Маккадек муборак шаҳарда яшовчиларга муносиб бир ишнинг уддасидан чиққан эдилар. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling