Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
82
этиши ҳам энди ҳеч гап эмасдир. Ўзини танимасликка солгани шундан далолат берарди. 
Савдогарнинг қўлидан ҳеч нарса келмасди. Осникидан жуда хафа бўлиб қайтди. Кечани 
Каъбада ўтказди. Эрта тонгда Оснинг эшигини қоқди. Ичкаридан «Эртага келсин», деб 
юбордилар. Яна эшикни қоқди, хақкини талаб қилди. Аммо Ос баланддан келди. 
Ахир, мен ўз ҳаққимни талаб қилмоқдаман. 
— Эртага дедикку. 
— Мен эртагача кута олмайман. 
— Мен ҳам бугун бера олмайман. 
— У холда молимни қайтариб бер. 
— Тушунмадим. 
— Молимни қайтариб бер, деяпман. 
— Ҳазиллашяпсанми? 
— Нега ҳазиллашарканман? 
— Савдолашиб, менга сотдингку ўзинг? 
— Ҳа, сотдим. 
— У холда мол энди сеники эмас, меники бўлди. 
— Аммо менинг хаққимчи? 
— Ҳаккинг қочиб кетмайди, берамиз. 
— Қани, бер, бўлмаса... 
— Эртага дедимку. 
— Кеча келдим, бугун бераман, деганидинг. 
— Хўш, кеча нима деган эканман? 
— Эртага бераман, дединг. 
— Жуда соз. Бўпти, гапим гап, эртага бераман. 
— Мен ҳаққимни олмасдан ҳеч қаёққа кетмайман. 
— Тўғри тушунган бўлсам, сенинг таъзирингни бериб қўйиш керакка ўхшаб қолди. 
Шундан кейин Ос ичкарига қараб: 
— Ҳой, ким бор, бу ёққа кел! — дея чақирди. Сўнг савдогарга ўгирилди: — Яхшиликча 
кетасанми ёки боплаб адабингни беришсинми? 
Забидлик калтак ейишни хоҳламасди. 
— Хўп. Демак, эртага келайми? 
— Йўқ. 
— Ё алҳазар, қачон бўлмаса? 
— Энди келмайсан! 
— Ахир, бу ўта адолатсизлик, зулм эмасми? 
Кани, йўқолчи бу ердан, ҳой аҳмоқ! Адолатни либкелиб энди сендан ўрганамизми? Даф 
бўл! Савдогар бекордан-бекорга калтак емаслик учун у одан кетди. Каъбага борди, бутларга 
сиғинаётганлар билан гаплашди, қабила бошлиқларини кўрди. Абдуъд, Махзум, Жумоқ, Сахм, 
Одий ўғилларининг хонадонларида бўлди. Дардини уларга гапириб берди. Бироқ 
ҳеч қандай 
фойда топмади, умидсизлиги кучайди. 
— Ос ибн Воил сингари улуғ бир зотда қарзи бор инсон шарафли бир инсон деган гап, — 
дедилар. 
—Шараф инсоннинг қорнини тўйғазмайди. Менга пулимни ёки молимни ундириб 
беринглар. 
—Сен нималар деяпсан ўзи! Ос каби улуғ мартаба эгасини бундай арзимас бир иш учун 
безовта қилиш айб эмасми? 
— Ос шунақа улуғ зот, шарафли кишими? 
— Албатта, сен нима деб ўйлаяпсан? 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling