Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
90
ва тартиб бўлмаган, фақат кучқудрат аҳамиятга эга бўлган бир ўлкада озод этилган қулнинг 
қўлидан кўп иш келмасди. 
Майсаранинг пешонасига кичик ёшдаёқ қуллик тамғаси урилган эди. Бундай тамға 
босилмаган тақдирда ҳам шуҳрати Маккадан ташқариларга таркалган аслзода оиладан эмас. Шу 
сабабли Хадича, унга қаттиқ ишонса ҳам, карвонбошиликка тайинлай олмасди. 
Майсара ҳаётидан мамнун эди. Чунки хонимафандиси унга нисбатан шафқатсиз хўжайин 
эмас, шафкатли бир она бўлиб қолган. Бекаси унга ҳеч қачон қўлидан келмаган ишни 
буюрмаган, хўрламаган, камситмаган ҳам. 
* * * 
Йигирма бешинчи йил... 
Фил воқеаси юз берганда ўн беш ёшли қиз бўлган Хадича энди қирқ ёшга чиқди. Гўзал 
ахлоқ эгаси бўлгани боис маккаликлар унга «Тоҳира» лақабини бердилар. Бу сўзнинг маъноси 
покиза, иффатли, фазилатли аёл демак эди. Тоҳира лақаби Хадича онамизга чиндан ҳам жуда 
мос эди. 
Хадичанинг бу йил ҳам карвон жўнатиш нияти бор эди. Аммо кимни бошлиқ қилиб 
юборишни билмай, боши қотди. 
Ўзига маълум одамларнинг барини атрофлича билиб олган. У одамларни фойда 
келтирмайди деб ҳам бўлмасди, албатта. Бироқ улар тўғрисида Майсаранинг фикри яхши эмас 
эди. Синалмаган одамни ёллашга эса, кўнгли чопмасди. 
Шу сабабли барча танишбилишларига ишончли карвонбоши топишга ёрдам беришларини 
сўраб одам жўнатди. Тоғаси Ҳаким ибн Ҳизом, қариндошларидан Ҳузайма ва ўртоғи Нафиса 
ҳам ишончли одам қидириш билан овора бўлдилар. 
Ниҳоят, Ҳошим ўғилларидан Абу Толибнинг жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳни тавсия 
этдилар. У ҳақда кўпчилик яхши фикрда эди. Маккаликлар уни бежиз «Ал-Амин» деб 
атамаганлар ахир. Айни пайтда Муҳаммад бекор эди. Агар розилиги олинса, кўнгилдаги иш 
бўларди. Хадичага тавсия маъқул тушди. Илгари ҳам бу йигит ҳақида яхши гаилар эшитган эди. 
Дарҳол Абу Толибга жиянининг карвонбошиликка розилигини билиш учун одам юборилди. 
Бойлик борасида Абу Толибнинг сира бири икки бўлмаган, толеи кулмаган эди. Ҳошим 
ўғилларининг бошчиси бўлсада, доимо камбағал яшади, косаси ҳеч оқармади. Бу йил ҳам аҳвол 
ўшаўша, ҳатто янада оғирлашди. 
Йигирма беш ёшга кирган жиянининг аҳволи ҳам амакисиникидан пеш эмасди. Отасидан 
унга дурустроқ молмулк қолмаган. 
Бир куни Абу Толиб жияни билан бирга ўтириб, ночор аҳволдан чиқиш чоралари хусусида 
суҳбатлашдилар. Абу Толиб жиянига шундай деди: 
— Хадича Шом томонларга сафарга жўнатиш учун ҳозирлаган карвонига ишончли 
йўлбошчи қидираётган эмиш. Унга шу тўғрида учрашиб кўрсанг, қандай бўларкин? 
Тахминимча, бажонидил рози бўлса керак. Аслидаку, ўзимга қолса, сени Шомга асло жўнатмас 
эдим. Аммо кўриб турибсан, бошқа ҳеч қандай чорамиз қолмади. Буюк Амин бу сўзларни 
диққат билан эшитди. 
— Амакижон, сиз нима десангиз, менга шу маъқул, —деди. 
Энди буни Хадичага билдириш қолган эди, холос. Унинг рози бўлиши муқаррар эди. 
Ҳарҳолда, Маккада жиянидан ортиқроқ одамни топиши мушкул. Хадича бундай имкониятни 
қўлдан бермаса керак. 
Шу пайт бир чопар келиб, Хадичанинг саломини етказди ва Абу Толибдан жиянини 
карвонбоши сифатида жўнатишга розилик сўраётганини билдирди. 
Абу Толиб масала бу қадар осон ҳал бўлишини сира 
кутмаган эди. Насибаси гўё оёқ остидан чиққандек бўлди. Тўланадиган ҳақ тўғрисида 
келишиб олиш учун у Хадичанинг уйи томон йўл олди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling