Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
65
меҳмондўстликни сира ҳам кутмаган эдилар. Келган одам бутун карвон аҳлини зиёфатга таклиф 
қилганида, гумонсирай бошладилар: 
— Яна нотўғри эшитган бўлмагин, биродар? 
— Ҳар ҳолда, хўжайининг, дарҳол бу ердан кетишсин, деган бўлса керагов. 
— Яхшиси, яна бир сўра, аниқла... 
Чопар Буҳайранинг нима буюрганини жуда яхши биларди. 
— Гапим рост. Ҳатто сизлар учун овқат пиширишни ҳам буюрди. 
Абу Толиб унинг сўзларини бўлди: 
— Сен яна орқангга қайт, нима деганини яхшилаб бил. Биз у ерга борганда, хўжайининг 
ҳайдаб юбормаслигига ишончимиз комил эмас. 
Буҳайранинг одами туш кўрмаётган эди. Аммо у ҳам устозининг неча йиллардан бери 
келганкетганлар билан сира ҳам қизиқмаганини, сира бундай иш қилмаганини биларди. 
Шу орада ибодатхонанинг эшиги олдида кўринган Буҳайра қўл силтай бошлади
«Марҳамат, бизнинг гўшамизга хуш келибсиз», деяётгандек бўларди. Энди ҳақиқат рўйрост 
англашилган эди. 
Чопар Буҳайранинг буйруғини такрорлади: 
— Карвондаги ҳамма киши таклиф этилди. Ҳеч ким орқада қолмасин. 
Абу Толиб ҳамманинг бу таклифга ҳозирланишини буюрди. Фақат суюкли жиянини 
қолдириб, юкларнинг олдида туриб туришни тайинлади. Карвон аҳли катта бир жамоа бўлиб 
ибодатхона сари йўл олди. 
— Наҳотки шу рост бўлса, эй Буҳайра, бундай сахийликнинг боиси недир? 
— Сендан бундай таклифни сира кутмаган эдик, эй Буҳайра. 
Аслида Буҳайра ҳам уларни таклиф этмоқчи эмасди. 
— Гапларингиз тўғри. Аммо бугун кайфиятим ўзгача. Шундай, ўзим бир ўтириб, сизлар 
билан суҳбатлашай, дедим... 
Суҳбат шу йўсинда бошланди. Буҳайра зиёфат чоғида йўловчиларни бирмабир кўздан 
кечирди. Кўзи тушган заҳоти қалби ҳузурга тўладиган бир чеҳрани қидирарди уларнинг 
орасидан. Қайтақайта қаради, кутган одами буларнинг орасида йўқ эди. Янглишганини англади. 
Демак, бу сафар кўзлари уни алдабдида. 
Уларнинг ёнидан кетди, деразадан карвон турган жойга яна бир бор қаради. Маънавий 
шамсиянинг ҳамон ўша ерда турганини кўрди. Дарҳол меҳмонларнинг ёнига қайтди: 
— Карвон аҳлидан ким қолди у ерда? 
— Ҳа, кичкина бир бола бор эди, уни пойлоқчи 
қилиб қўйиб келдик. 
— Уни ҳам олиб келинглар. 
— Аммо у кичкина бир бола. 
— Майли, бола бўлса ҳам, илтимосимни қайтарманглар... 
Абу Толиб роҳибнинг илтимосига рози бўлди. Бир кишини юборди. У шу ерда жимгина 
ўтирган нурли болани етаклаб олиб келди. Қизиқиши устун келиб ташқарига чиққан Буҳайра 
бутун диққатэътиборини кўзларига тўплаган эди. 
Бир оздан сўнг у шамсиябулутнинг ҳам ҳаракатга тушганини ва шу томонга келаётганини 
кўриб, ҳайратдан донг қотди. Юраги тўхтаб қолишидан чўчиди. Умрида бунчалик 
ҳаяжонланганини ҳеч эслай олмасди. Бир қўлини кўкрагига қўяр экан, Оллоҳнинг суюкли бир 
бандаси билан рўбарў бўлаётганига ортиқ шубҳа қилмас эди. 
— Ё Оллоҳим... 
Бу сўзлар Буҳайранинг тезтез ураётган юрагидан чиқаётган самимий туйғулар эди. 
Юзмаюз келган нурли гўдак уни ушбу туйғуларга чулғаган эди. Шу онда шамсиябулут ҳам 
уларнинг тепасига келиб тўхтади. Бунинг 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling