Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
ҲАҚ ДИН ЙЎЛИДА Ханифлар Маккада байрам. Маккаликларнинг деярли ҳаммаси шаҳар кўчаларига чиққан. Улар бир бутнинг атрофига тўпланганлар. Қурбонликлар сўйилиб, бутга бахшида этилаётир. Қилинган қурбонликлардан бутлар нимани тушунганликлари ҳеч кимни қизиқтирмайди. Шу байрам куни бу одамларга қўшилмай, уларнинг кулгили хаттиҳаракатларини бир чеккада кузатиб турган тўрт киши ҳам бор эди. Улар жуда ғамгин эдилар. — Қавмимиз тутган йўл ҳеч ҳам тўғри эмасда... Ҳақиқий дин бу дин эмаслигига қасам ичишим мумкин. — Гапинг тўғри, эй Варақа. Мен ҳам сенинг фикрингга қўшиламан. Мана, масалан, қошида қурбонлик сўйилаётган бу бут, менингча, бошқа тошлардан сира фарқ қилмайди. Ҳеч кимга фойдаси ҳам йўқ, зарари ҳам. Бу сўзларни сўзлаган Зайд ибн Амр эди. У яна биродарларига қараб: — Мен қатъий қарор қилдим: дарҳол йўлга тушаманда, ҳақиқий динни излайман. Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 112 Менингча, ҳақ дин пайғамбар Иброҳимнинг динидир, — деди. — Ҳа, албатта, Иброҳимнинг динидан бошқа ҳақ диннинг йўқлигига аминман. Суҳбат шу тарзда давом этди. Қисқа вақт ичида йўлга тушишга аҳдлашиб, тарқалдилар. Булар — Варақа ибн Навфал, Зайд бин Амр, Усмон ибн Ҳувайрис, Абдуллоҳ ибн Жаҳш эди. Аммо бу йиғилиш ва суҳбат Фил ҳодисасига нисбатан қайси йили бўлгани номаълум. * * * Варақа ибн Навфал Шом томонларга кетди. Учрашган дин арбобларининг таъсирида христианликка кирди. Ўқиш, ёзишни ўрганди. Христиан динига оид китобларни ўқиди. Иброний, яъни, қадимги яҳудий тилини ўрганиб, Тавротни ҳам мутолаа қилди. Маккага қайтганда яҳудийликни ҳам, христианликни ҳам чуқур ўрганиб олим бўлган, ҳатто Тавротдан, Инжилдан баъзи нарсаларни ёдлаб олган эди. Баъзан яҳудий тилида ўқиган диний китобларининг мазмунини араб тилида сўзлаб берарди. Аммо на бировни христианлик динига чорларди, на Макка аҳлидан бирор киши унинг олдига келиб: «Эй Варақа, пайғамбар Исо алайҳиссаломнинг динини менга ҳам ўргат, мен унинг динига киришни истайман», дер эди. У ўз ҳолича, тўғри эканлигига ишонган христианлик динига содиқ бўлиб қолаверди. Биров келиб: «Сенинг бутларимизга ибодат қилганингни кўрмай қолдик. Энди орамизга қўшилмасанг, бўлмайди», демади ҳам. Вақт ўтиб Варақанинг кўзлари хиралашди. Яхши кўрмайдиган бўлиб қолди. Лекин ўқиган китобларида ёзилган маълумотлар ёдида эди. Чунончи, Таврот ва Инжилда ўқиганида бир неча оятнинг энди келадиган Пайғамбар ҳақидаги хушхабари унинг зеҳнига ўрнашиб қолган, бу сўнгги Пайғамбарни интизорлик билан кутар эди. У зот шу Макка шаҳридан чиқади деб ишончи комил эди. Орасира маккалик танишларига чуқур разм солар, «Ажабо, булардан қайси бири пайғамбар бўлиши мумкин, саодат тожи улардан қайси бирининг бошига кийгизилар экана?!» деб ўйлаб қоларди. Кимга пайғамбарлик унвонини муносиб кўришини, албатта, Оллоҳ ўзи яхшироқ билади. — Нима бўларди, эй Раббим, мени ўша Пайғамбарга етиштирсанг... Сўнгги пайтларда Варақа шу дуони пичирлаб айтиб юрадиган бўлиб қолди. * * * Усмон ибн Ҳувайрис Шомга борди, ўша ерда муқим ўрнашди. У ҳам христианликни қабул қилди. Бундан ташқари, Шом ҳокимига маккаликлар устидан арз этиб, агар уларнинг устига мунтазам бир қўшин билан юриш уюштирилса, у ерларни осонгина фатҳ қилиш мумкинлигига ишонтирди. Ҳоким ўзининг қўли остида хизматда бўлган иккинчи даражали бошқа бир ҳокимга мактуб ёзиб, Усмон ибн Ҳувайрисдан бериб юборди. Мактубда қўшин билан Макка устига юрин1 қилиш ва у ерларни ишғол этиш буюрилган эди. Ҳоким ибн Жафна бу фармонни бажариш учун тайёргарлик кўра бошлади. Шу пайтда унинг мақсадидан воқиф бўлган дарвешлар гуруҳи Ибн Жафнани зиёрат қилиш учун изн сўрадилар. Ибн Жафна ҳузурига ташриф буюрган таркидунёчилардан сўради: — Хўш, хизмат? — Эй малик, Ҳарам халқи устига қўшин билан юриш қилиш ниятингни эшитдик, шу тўғрими? — Ҳа, тўғри. Менга буюрилган фармон шу. — Эй малик, бизлар сени яхши кўрамиз. У ерларни босиб олсанг, бундан бизга ҳеч қандай зиёнзаҳмат етмайди. Аммо у ерда «Каъба» деб аталувчи, пайғамбар Иброхим замонидан қолган бир Байт борки, Оллоҳ ҳеч кимсанинг бу Байтга қўл кўтаришига, унга ҳужум қилишига рози бўлмайди. Чунончи, бундан бир неча йил олдин Яман томонлардан келган катта қўшин Маккага етай деб турганда, Оллоҳнинг қарғишига учраб, маҳв бўлиб кетди. Бу айни ҳақиқатдир. Зинҳор бундай ишга бел боғламагин, — дедилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling