Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
205
«Агар ушбу калтаклаш натижасида Абу Бакр жон таслим этса, Утба Тайм қабиласидан 
омонлик кўрмайди. Ҳамма буни яхши билиб қўйсин!..» 
Яна Абу Бакрнинг ёнига қайтдилар. Ҳамон беҳуш эди. Орасира уни чақириб кўришар, 
аммо жавоб олишолмас эди. Кун ботгач, пичирлагани эшитилди: 
— Расулуллоҳнинг аҳволи нечук? Қабиладошларнинг юраклари сиқилди. 
— Ўзинг ўлим тўшагидасанку, шунда ҳам Муҳаммадни ўйлайсана? 
Абу Бакр уларнинг гапини эшитмади, яна ҳушидан кетди. 
Кабиладошлари онаси Уммул Хайрга мурожаат қилиб: 
— Сен унга бирон нарса едир, сув томизиб, чанқоғини бос, — дедилар. Ва у ердан чиқиб 
кетдилар. 
Орадан яна хийлагина вақт ўтди. Уммул Хайр ўғлига қошик билан нимадир ичиришга 
уринар, аммо Абу Бакрнинг оғзи очилмас эди. 
— Расулуллоҳ қай аҳволда?.. 
Уммул Хайр қошиқни ўғлининг оғзига яқинлаштирар экан: 
— Худо ҳаққи, ўртоғингга нима бўлганини билмайман, ўғлим, — деди. 
— Хаттобнинг қизи Умму Жалилни топиб ундан сўра. Уммул Хайр йўлга чиқди. Саид ибн 
Зайднинг уйига борди. Эшикни тақиллатди. 
— Қизим, — деди Уммул Хайр, — Абу Бакр сенга салом йўллади ва Муҳаммад ибн 
Абдуллоҳнинг ҳолаҳволи тўғрисида сўради. 
— Мен на Абу Бакрни танийман ва на Муҳаммад ибн Абдуллоҳни! 
— Аммо, қизим, мени сенинг қошингга ўғлим жўнатди, Хаттобнинг қизидан сўра, — деди. 
— Деган бўлса, менга нима? Мен уларни танимайман. Қай аҳволда эканини билмоқчи 
бўлган одам ўзи боради. 
— Уғлим жуда оғир аҳволда ётибди, ўзи боролмайди. Фотима (Умму Жалил) бир чорасини 
топди: 
— Агар истасанг, ўғлингнинг ҳузурига ўзим бораман. 
— Жуда яхши бўларди. 
Биргаликда уйдан чиқдилар. Абу Бакрникига борди 
лар. Хонасига кирганларида, у ҳамон беҳуш эди. Бир фарёд кўтарилди: 
— Кофирлар! Фосиҳлар! Сени ҳали шу аҳволга солдиларми? Илоё Оллоҳнинг Ўзи 
жазосини берсин бу гумроҳларнинг! 
Абу Бакрни танимайман деган ёш жувоннинг гаплари эди бу. 
— Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аҳволи калай? 
 Онанг шу ерда, сўзларимизни эшитиб қолиши мумкин. 
— Онамнинг зарари тегмайди. Бемалол гапиравер. 
— Яхши. Расулуллоҳ соғсаломатдирлар. 
— Қаердалар? 
— Арқамнинг уйида. 
— Бориб, ўз кўзим билан кўришим керак. 
— Бу аҳволда бора олмайсан, деб қўрқаман. Бу гапни иккала аёл бараварига гапирдилар. 
— Худо ҳаққи, Расулуллоҳни кўрмагунимча, томоғимдан бир луқма овқат ҳам, бир ютум 
сув ҳам ўтмайди, деди. 
Орадан яна бир неча соат ўтди. Ташқарига сукунат чўкди. Шундан кейин Абу Бакр икки 
аёлнинг елкаларига таяниб, судраласудрала Арқамнинг уйига борди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ярим тун келганда Абу Бакрни бу аҳволда кўриб, юраклари тилкапора 
бўлди, унинг пешонасидан ўпдилар. Муборак қалбларига улкан қайғу чўкди. 
— Ота-онам сенга фидо бўлсин, — дея ингради Абу Бакр, бу мен учун дард эмас. Аммо 
анави баттол юзимга ёмон урди... 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
206
Бирикки сония дам олиб, яна давом этди: 
— Менинг онам ўта хайрли, меҳрибон аёлдир. Дуо қилинг, ё Расулуллоҳ, дуо қилингки, 
Оллоҳ таоло унга ҳам ҳидоят берсин ва жаҳаннам азобидан халос этсин. Абу Бакрнинг онаси 
учун дуо қилинди ва Умму Хайр у ердан мусулмон бўлиб қайтди. 
Шу дамда Абу Бакр азоб бераётган оғриқларини ҳам унутган эди. 
 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) орасира қўлларини дуога очар, «Оллоҳим, бу динга Умар ибн Хаттоб 
билан ёхуд Амр ибн Ҳишом билан қувват бер», деб илтижо қилар эдилар. 
Мўминлар бу дуога «Омин» дердилар. Фаришталарнинг ҳам ушбу дуога «Омин» деб 
қўшилганликларига ҳеч шубҳа йўқ. 
Оллоҳ ҳар нарсага қодир. Унинг қудрати қаршисида имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. 
Пайғамбар Довуднинг (а.с.) қўлида темирни юмшатган, тошларни, темирларни йўнишга қодир 
Буюк Оллоҳ истаса, бу тошбағирларнинг қалбларини юмшатиши ҳам ҳеч гап эмас. 
 
Биринчи китоб битди 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling