Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
197
гўштини ердик, ахлоқсизлик қилардик, қўшниларимизнинг дилига озор етказардик. 
Кучлиларимиз заифларимизни эзар эди. Оллоҳ таоло бизга аввалдан орномусли, аслзода, 
ишончли, олижаноб инсон сифатида маълум бўлган кишини Пайғамбар қилиб жўнатгунга қадар 
бизнинг аҳволимиз шундай эди. У пайғамбар бизни Оллоҳга ва Унинг ёлғиз экан 
лигига, Унга ибодат қилишга, оталаримиз ва бизлар топинаётган тош хамда бутларни 
қалбимиздан улоқтириб ташлашга даъват этди. Тўғрисўз бўлишни, омонатга садоқатни, 
қариндошуруғчилик муносабатларига хурмат билан қарашни, қўниқўшнилар билан аҳил 
яшашни, ҳаром нарсалардан ва қон тўкишдан чекинишни буюрди. Ахлоқсизликдан, ёлғон 
сўзлашдан, етимнинг молини ейишдан, номусли аёлларга туҳмат қилишдан ман этди. 
Ёлғиз Оллоҳга сиғинишни, Унга шерик қилмасликни, намоз ўқишни, садақа бериб 
молмулкимизни ҳалоллашни, рўза тутишни тавсия қилди... Биз унинг пайғамбар 
лигини тан олдик, тасдиқладик. Унга имон келтирдик. Оллоҳдан келтирган ҳар бир хукмни 
қабул этиш шарти билан унга бўйсундик. Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилдик. Унга ҳеч нарсани 
шерик қилмадик. Бизга ҳаром деган нарсаларни ҳаром деб, ҳалол деганларини ҳалол деб қабул 
этдик. Аммо жоҳил қавмимиз бизга душманлик қилиб, бениҳоя азоб-уқубат, жабру ситам 
кўрсатди. Динимиздан воз кечишга, Оллоҳга ибодатдан ман этиб, бутларга бош эгишга мажбур 
қила бошлади. Жирканч хаттихаракатларни яна ҳалол ва тўғри деб ҳисоблашга зўрладилар. 
Биздан устун келиб, зулм қилиб, оғир аҳволга солишгач, биз билан динимиз орасига киргач
сизларнинг юртингизга бошпана ахтариб келдик, сени бошқалардан афзал кўрдик, сенинг 
дўстлигингга ишондик ва, эй олампанох, сенинг паноҳингда осойишта турмуш кечиришга умид 
қилиб келдик. 
— Жуда соз, энди нега менинг ҳузуримда эгилиб, ер ўпмаганингизни изохлаб беринг. 
—Бизнинг динимизда Оллоҳдан ўзга ҳеч кимсага сажда қилинмайди. Пайғамбаримизнинг 
бизга 
ўргатган 
салом 
шакли 
шундайдир. 
Биз 
бирбиримизга 
ва 
ҳатто 
Оллоҳнинг Расули бўлган пайғамбаримизга ҳам мана шундай салом берамиз. 
Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди: 
Мендан паноҳ истаб келган ва мен ҳақимда яхши фикрда бўлган бу одамларни юртимдан 
ҳайдаб чиқариш ёки сизларнинг ихтиёрингизга топшириш учун бирон сабаб кўрмадим, — деди. 
Жаъфар ва унинг биродарларига рухсат берилди, чиқиб кетдилар. Юзларида севинч 
ёғдулари порлар эди. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling