Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
199
«Албатта, Оллоҳ Парвардигорим ва Парвардигорингиздир. Бас, унга бандалик қилингиз! Мана 
шу ҳақ йўлдир!» (16 — 36). 
Бу оятларни тинглар экан, ҳукмдорнинг (Нажошийнинг) кўзларидан ёшлар оқар эди. Дин 
арбобларининг орасида ҳам йиғлаганлар бўлди. Ҳукмдор кўзёшларини артиб: 
— Бу калом Исога ва Мусога туширилган манбадан келади. Уларнинг қандиллари ёғду 
олган чашмадан зиёолур, — деди. Эгилди, ердан бир чўп олиб, деди: — Ҳақиқатдан, асл Исо 
сизлар баён қилганларинг Исодан мана шу чўпчалик ҳам фарқ қилмайди. 
Бу гапни эшитиб, дин одамлари пўнғиллай бошлади. 
Ҳукмдор: 
— Худо ҳаққи, сизлар нима деб пўнғилласангиз ҳам, асл ҳақиқат мана шудир, — деди ва 
мўминларга ўгирилди: — Сизларга рухсат. Бемалол, тинчхотиржам яшайверинглар. Сизларни 
ҳар қандай хавфхатардан муҳофаза этишни ўз зиммамга оламан. Сизларга ёмонлик қилган киши 
менинггина эмас, Оллоҳнинг ҳам қаҳрига учрагай. Сизларга чоҳ қазиганнинг ўзи ўша чоҳга 
йиқилур, сизларни ҳақорат қилган кимса жазосини топқусидир. Олтин ҳадя этишса ҳам, 
сизлардан биронтангизни безовта қилишларига тоқат қилолмайман! 
Амр ибн Ос бу сафар ҳам мағлубиятга учраганини билиб, тарвузи қўлтиғидан тушди. 
Ҳукмдор қурайшлар олиб келган совғасаломларни қайтариб беришни буюрди. 
— Менинг бу ҳадяларга эҳтиёжим йўқ. Қўлимдан зўрлаб олинган мулкимни Оллоҳ менга 
қайтарганида ва халқимни менга итоат эттирганида, У мендан пора олмади. Мен ҳам пора олиб, 
сизларнинг ноҳақ талабларингизни бажо келтира олмайман. Совғасаломларингизни олингларда, 
тезда бу ердан жўнаб кетинглар, — деди. 
Амр расман қувилган эди. Саройдан қовоқтумшуғи осилиб, паришон, абгор бир аҳволда 
чиқди. Чексиз бир адоват туйғуси билан келган бу гумроҳлар орқага қайтишга мажбур бўлган 
эдилар. 
Мўминлар эса, аксинча, у ердан хурсанд бўлиб, Оллоҳга шукроналар билдириб чиқиб 
кетдилар. Набийи Акрамнинг (с.а.в.) «У ерда адолатли бир ҳукмдор бор, умид қиламизки, у 
сизларни ўз паноҳига олиб, хавфхатардан асрайди», деб буюрганлари эсларига тушди. Бу 
хотира ёноқларга севинч ва соғинч тўла ёшларни оқизди. 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) кўчада жондан азиз амакиларининг ҳимояси остида вазифаларини адо 
этар, уйларида эса, улкан бир фидокорлик ва соғлом дунёқараш ўрнаги бўлган умр 
йўлдошларининг ёнида ҳордиқ чиқариб, ором олар эдилар. Гўёки Абу Толиб ва Ҳадича у зотга 
вазифасини тўлатўкис адо эта олишлари учун хизмат қилишда кимўзар мусобақасига 
киришгандек эди. 
Бир куни Ҳабиби Адибимиз қурайшийлардан анчамунча киши тўпланган очиқ бир жойда 
Нажм сурасини ўқидилар. Суранинг охири сажда ояти билан тугар эди. Ўқиб бўлгач, 
ўрниларидан туриб, сажда қилдилар. У ерга тўпланганларнинг ҳаммаси — мўмин ҳам, мушрик 
ҳам беихтиёр саждага қўшилдилар. Ҳатто белини бука олмайдиган бир қария ҳам эгилди, ердан 
бир ҳовуч тупроқ олди, пешонасига суртди: «Мен учун мана шу амалнинг ўзи сажда ўрнига 
ўтар», деди. 
Мўминлар ушбу оятда Оллоҳга сажда ва ибодат қилиш амри берилгани учун саждага 
эгилган эдилар. Аммо мушрикларчи? Хўш, уларни саждага чорлаган нарса нима эди?! Эҳтимол, 
Қуръони Каримнинг беқиёс ва мукаммал каломи уларнинг кўнгилларини қамраб олган бўлса 
ажаб эмас. Узларини унутгудек ҳолда илоҳий каломнинг жозибасига маҳлиё бўлган эдилар. Шу 
аснода Расулуллоҳ (с.а.в.) сажда қилганини кўриб, ортидан мўминлар ҳам саждага эгилгач, 
беихтиёр равишда улар ҳам сажда қилган эдилар. 
* * * 
Бу хабар айланибайланиб Ҳабашистонга ҳам етиб борди. Аммо оғизданоғизга ўтиб, 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling