Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
196 вақтлардан бери зулм кўравериб безиллаб қолган, аммо Ҳабашистонда эндигина ором ола бошлаган қалбларини яна хавотирлик чулғаб олди: «Бу ерда ҳам бизни топишибдида», деган саросимали ўй бор эди ҳар бирининг юз ифодасида. Тез орада ҳукмдорнинг ҳузурига етиб бордилар. Уларни кутиб олган сарой хизматчилари ичкарида қандай муомалада бўлишлари кераклигини тушунтирдилар: — Кирган заҳоти сажда қилиб, ерни ўпиб салом беришларинг керак, — дедилар. — Биз фақат ёлғиз Оллоҳга сажда қиламиз, бандасига сажда қилмаймиз, — деб жавоб қилишди мўминлар. — Нима учун? — Динимизнинг, Пайғамбаримизнинг амри шудир. Ичкарига кирдилар, салом бердилар. Амр ибн Ос бир чеккада турар эди. Гап бошлади: — Салгина олдин сизга уларнинг аҳволи ҳақида гапириб берган эдим, эй ҳукмдор. Мана, ўзингиз хам кўриб турганингиздек, гапларим тўғри чиқди. Булар осий, итоатсиз кишилардир, — деди. Ҳукмдор унга жавоб бермади, ҳузурига келган одамларга қаради. — Қани, айтингларчи, юртимизга нима мақсадда келдиларинг? Бу одамлар нима учун орқаларингдан қидириб келибди? — дея сўради. Жаъфар ибн Абу Толиб сўз олди: — Ижозат берсангиз, дўстларимнинг номидан мен гапирсам. — Марҳамат, ганиравер. — Бу одамлардан сўраб кўрингчи, эй ҳукмдор, бизасир тушган қуллармидик, бизларни зўрлаб олиб кетишни истасалар? Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди: — Хўш, бунга нима дейсан? — Йўқ, улар қул эмаслар. — Яна сўранг, эй ҳукмдор, биз нохақ қон тўккан ёхуд одам ўлдирган жиноятчилармидикки, бизни ўзларининг ихтиёрига топширишингизни талаб этсалар?! —Қани бунисига нима дейсизлар? Булар қотилми? Ёхуд бошқа бирон айблари борлигидан қидиряпсизларми? — Йўқ, улар қотил эмаслар. Ноҳақ қон тўкмадилар,— деб жавоб қилишди келганлар. — Сўнгги марта сўрангчи, хукмдорим, биз бирон кишининг молини олиб пулини тўламаган, омонатига хиёнат қилган кимсалармизми? Бизда ҳақлари бормикан? — Хўш, эй Амр? Амр бу саволга ҳам ростини жавоб қилди: — Йўқ, бу одамлар ҳеч кимдан қарздор эмаслар! Ҳукмдор ушбу саволжавобдан сўнг Амр ибн Осга қайрилди: — У ҳолда, эй Амр, бу одамларни нима учун, қандай ҳақ билан ихтиёрингизга топширилишини истайсан? Менга буни очиқ баён қилиб бер. Амр ҳеч кутилмаган бу савол қаршисида ўзини йўқотиб қўйди. — Булар бизнинг динимиздан воз кечдилар, Муҳаммадга қўшилиб, унинг динига кирдилар, — деди. Ҳукмдор яна Жаъфарга қаради: — Эски динингизни нима учун тарк этдиларинг? У диндан чиққан бўлсаларинг, менинг динимга ҳам кирмасаларинг, у ҳолда сизларнинг динингизнинг асл моҳияти ва асоси нимадан иборат, шуни менга тушунтиринглар? Жаъфар дедики: — Эй олампаноҳ, биз жоҳил бир миллат эдик, бутларга топинардик, ўлимтикларнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling