Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
192
— Мен сенга фоний дунёда «Менга қарши исён қилма, сўзимга кир», демаганмидим? 
Мана, қандай аҳволга тушганингни энди ўзинг ҳам кўриб турибсан. Отаси шундай жавоб 
қилади: 
— Бугун ортиқ сенга қаршилик кўрсатмайман. Нима десанг, шуни бажо келтираман. 
Ҳазрати Иброҳим (с.а.в.) Жаноби Ҳаққа илтижо килади: 
— Ё Робб, сен менга инсонлар қайта тириладиган ушбу кунда мени ғамгин қилмасликка 
ваъда берган эдинг. Сенинг раҳматингдан жудо бўлган отамни паришон бир ҳолатда кўришдан 
ортиқ ғамқайғу борми менга?! Лутфан уни менга бағишла, Роббим!.. 
Оллоҳ таоло шундай буюради: 
— Мен жаннатни кофирларга ҳаром қилдим. — Шундан кейин яна Иброҳимга мурожаат 
этилади: — Эй Иброҳим, бир қара, оёқларингнинг остидаги нарса нима?! 
Қараса, қонга беланган бир сиртлон ётибди. Шундай аҳволга солинган отаси Озар буюк 
Пайғамбарнинг кўзлари олдида оёқлари остидан олиниб, жаҳаннамга улоқтирилади». 
Бу сўзларни тинглаган мусулмонларнинг бошлари эгилди, кўзлари намланди. Бир 
пайғамбар, қолаверса, найғамбарларнинг отаси ҳисобланувчи буюк пайғамбар Иброҳим (с.а.в.) 
ҳам отасини жаҳаннам азобидан қутқаришга ожиздир, дегани эди бу. 
Юраклар кўрқувга тўлди, нафаслар сиқилди. Чеҳраларни ғамгинлик эгаллади. Қиёмат 
кунининг даҳшатлари кўз олдиларида намоён бўлгандек эди. Қалблар Буюк Оллоҳга йўналди. 
Қиёмат кунининг даҳшатли дақиқаларида Набийи Акрамдан узокда қолдирмасликка, у зотнинг 
шарафли байроқлари остидан ўрин олишга изн беришини сўраб илтижо қилдилар. 
* * * 
Ос бин Воил бошини кўтариб, қаршисида турган одамга мағрурона қаради: 
—Нима истайсан? — деди. 
—Ҳақимни, — деди у одам. 
— Азизим, ахир, киши ҳақини ҳадеб сўрайверадими?.. Устигаустак, сен мендек бир 
мўътабар одамни шу арзимаган нарсаларни деб безовта қиляпсан, уялмайсанми?! 
— Илк келганимдаёқ қарзингни узганингда, иккинчи дафъа ёнингга келмасдим. 
Ос қарзини бериш ниятида эмасди. 
— Менга қара, Хаббоб, — деди, — сенга қарзимни ҳозироқ тўлашим мумкин. Аммо бир 
шартим бор. 
— Қанақа шарт? 
— Муҳаммадни инкор этасан. Ўшанда дарҳол пулингни олиб кетаверасан. 
Хаббоб бошини чайқади: 
— Асло! Сен ўлиб қайта тирилгунингча ҳам қарзингни беришингни кутишга тайёрман, 
аммо уни инкор этмайман! — деди. 
Ос кесатиқ аралаш сўради: 
— Демак, мен ўлгандан кейин қайта тириламан, шундайми? Сен бунга чиндан ҳам 
ишонасанми? 
— Албатта, чин юракдан ишонаман. 
— У ҳолда менинг ёқамни қўйиб юбор, эй Хаббоб. Модомики ўлгандан сўнг қайта 
тирилсам, ўшанда ҳаммолмулким бўлади, мен сенга қарзингни ортиғи билан тўлайман. — 
Хаббобга қаттиқ тикилиб: — Сўз бераман, Хаббоб, ўшанда ортиғи билан тўлайман! — деб 
такрорлади. 
Хаббоб қаттиқ хафа бўлди. Энди карзини бу дунёда ололмаслигига ишонч ҳосил қилган 
эди. 
«Оллоҳим, ҳақимни Ўзингга ҳавола этаман», деб Оллоҳга ёлворди. Унинг бу фарёди 
юрагидан самимий чиқаётган эди. 
Кўп ўтмай Буюк Оллоҳ Расули Акрамнинг муборак қалбига Хаббобнинг мазкур фарёди 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling