Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
191
Расулуллоҳ ўтирар эдилар. У кишини бундай ёлғиз ҳолатда ҳеч учратмаган эди. 
«Ҳозир уни бир ёқлик қилишнинг айни фурсатидир» — буни Нодирнинг ичидаги иккинчи 
шахс пичирлагандай бўлди гуё. Уни севинчдан ўзини йўқотар ҳолатга солган мана шу вазият 
эди. 
Нима қилиб бўлмасин, бу яккамаякка олишувда енгмоғи даркор эди. Чунки Муҳаммад ибн 
Абдуллоҳ ҳам қараб ўтирмаслиги аниқ. Ўзини ўлдириш ниятида орқасидан пусиб келган одамга 
дарҳол таслим бўлиб, «Марҳамат, азизим, нима қилмоқчи бўлсанг, қилавер. Аммо орқага 
чекинсанг, сендан кўнглим қолади», демайди, албатта. 
Секинаста яқинлашар экан, мияси ҳамон қулай бир режа тузиш билан банд эди. Пусиб 
бориб, бирданига устига ташланиш, илк зарбани шу тариқа бериш энг оқилона йўл эди. Яна бир 
неча қадам юрган Нодир бирдан тўхтаб қолди, кўзларини ишқалади, яна синчиклаб қаради. 
Йўқ, кўраётганлари туш эмас эди. Ажабки, жимгина, овоз чиқармай, сокин ўтирган 
Муҳаммаднинг атрофида бир нечта арслон айланиб юрарди. 
Нодир қўлини чимчилади. Қўрққанидан шундай кўриндими? Йўқ, у унчамунчага 
қўрқмайди. Зеро, қўрққанида эди, ғанимини кўрган заҳоти ўлдиришга чоғланармиди, ҳатто 
ёлғиз учратиб қолганидан қувониб кетармиди? Аммо кўраётганлари чин эди. Яна бирикки одим 
ташламоқчи бўлди. Бу дафъа арслонлар ҳам унга 
қараб юра бошладилар. Оғзиларини даҳшатли равигада очиб келаётган бу арслонларга 
беҳудага ем бўлишни ким истарди?! Орқага қайтиш ёки уларга ем бўлиш... 
Нодир: «Жонимни бозордан сотиб олганим йўқ», деди ўзига ўзи ва фурсат борида 
жуфтакни ростлаб қолди. 
* * * 
Бу пайтда Марям сураси тушаётган эди. 
Бу муборак сура Закариё, Яҳё, Марям, Исо, Иброҳим, Мусо ва Идрис пайғамбарлар 
(алайҳиссалом) ҳақидаги қиссаларнинг зикридан иборат эди: 
«Ушбу китобда Иброҳим (қиссаси)ни ҳам зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй 
пайғамбар эди. Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон 
фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан? Эй ота, дарҳақиқат, сенга келмагани 
илммаърифат менга келди. Бас, сен менга эргашгин, ссни ҳақ йўлга ҳидоят қилурман. Эй ота, 
сен шайтонга ибодат — қуллиқ қилмагин. Чунки шайтон Раҳмонга осий бўлгандир. Эй ота, 
ҳақиқатан, мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўстяқин бўлиб 
қолишингдан қўрқурман», деганида (отаси) айтди: «Сен менинг худоларимдан юз 
ўгирувчимисан, эй Иброҳим?! Қасамки, агар сен тўхтамасанг, албатта сени тошбўрон қилурман 
ва (ёки) мени бутунлай тарк эт!» (Иброҳим) деди: «Омон бўл. Энди Парвардигоримдан сени 
мағфират қилишини сўрарман. Шакшубҳасиз, у менга меҳрибон бўлган Зотдир. Мен сизлардан 
ҳам, сизлар Оллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четланурман ва (ёлғиз) 
Парвардигоримга илтижо қилурман. Парвардигоримга илтижо қилганим шарофатидан (сизлар 
каби) бадбахт бўлиб қолмасман, деб умид қилурман». «Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва улар 
Оллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, биз унга (фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни 
ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик. Шунингдек, уларга Ўз фазлу марҳаматимиздан 
инъом этдик. Ва улар учун рост ва юксак мақтовларни барқарор қилдик» (41-50). 
Бир пайтлар буюк Пайғамбар Ҳазрати Иброҳим (с.а.в.) отаси Озарга шу сўзларни айтган ва 
отаси унга қарши чиққан. Бугун Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари ҳам қавмини, қабиласини 
бутлардан узоқ тутиш, бутларга қулликдан қутқариш учун айни даъватни қилаётган ва айни 
натижани олаётган эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу оятлар билан боғлиқ равишда шундай маълумот бердилар: 
«Қиёмат куни Пайғамбар Иброҳим (с.а.в.) Озар билан учрашади. Озар юз-кўзи чанг-
тўзонга беланган, паришон бир аҳволда бўлади. Иброҳим (с.а.в.) унга дейдики: 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling