Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
195 * * * Мусулмонлар ими-жимида Маккани тарк этдилар, ҳеч кимга билдирмай йўлларида давом қилдилар, аммо Маккада ҳувиллаб қолган уйлари нима бўлади, деган савол туғилиши табиийдир. Бир эмас, ўн эмас, юздан ортиқ маккалик она ватанини тарк этиб кетадию, у ердагилар бундан бехабар қолаверадими? Бир неча кунгача уларнинг эшиклари очилмади, азбаройи безовта қилиш учунгина қидирилганда, топишмади — шунинг ўзиёқ янги бир ҳижрат амалга оширилганини кўрсатди. Бу дафъа қурайшликлар орасида саросима бошланди. Ҳижрат нима мақсадда қилингани устида тоза бош қотиришди. Турлитуман тахминлар ўртага ташланди. Ниҳоят, Ҳабашистон нажожийсига (подшоҳига) икки кишилик бир ҳайъат жўнатишга қарор қилишди. Ос ибн Воилнинг ўғли Амр билан Абдуллоҳ ибн Абу Робиага ушбу вазифа топширилди. Амр ибн Ос араблар орасида тан олинган ўта айёр ва муғамбир тўрт даҳрийдан бири эди. Қанча яшаган бўлса, шунча пайт унинг бу хислати ўзига қўл келган. Ҳабашистон хукмдори бошлиқ сарой амирамалдорларию черков ходимларига қимматбаҳо совғасаломлар тайёрланди. Катта умидлар билан йўлга чиқилди. Ҳабашистонга етиб боргач, аввал ҳукумат арконини зиёрат қилдилар. Уларга совғасаломлар тақдим этилди. Ҳукмдорга арз этилмоқчи бўлган масалада ёрдам беришлари сўралди. Сўнгра хукмдорнинг хузурига қабул қилиндилар. Ҳабашликларнинг одатига кўра, ергача эгилиб сажда қилдилар ва салом бердилар. Олиб келинган совғаларни топширдилар. Ҳукмдор: — Бу ерга нима мақсадда келдингиз? — деб сўради. Амр ибн Ос сўз бошлади: — Эй ҳукмдор, биз Маккадек бир жойдан узоқ масофани босиб сенинг юртингга келдик. Орамизда ўз ўрнини билмаган ялангоёқларнинг бир гуруҳи динини ўзгартирди, ота- боболарининг динидан қайтди. Ота-онаси, қариндошуруғларига қарши чиқди. Кечаги кунга қадар топинаётган илоҳларига тил теккиздилар. Биз уларни йўлга солмоқчи бўлдик. Аммо бунга муваффақ бўла олмадик. Улар ўртага чиқарган динни биз хам билмаймиз, сен ҳам... Бизнинг динимизга қайтмадилар, сенинг динингга кирмаганликлари ҳам аниқ. Биз улар Маккада бошлаган фисқу фасодни бу ерда ҳам чиқариб, сизларнинг бошингизга битган бало бўлмасинлар, деб хавотирдамиз. Шуларни назарда тутиб, қавмимизнинг улуғлари бизни сенинг ҳузурингга жўнатдилар. Бу ерда ҳам бир кўнгилсизлик чиқаришларидан олдин уларни бизнинг ихтиёримизга топширсанг. Маккага қайтариб олиб кетардик, шу тариқа сизлар ҳам кутилмаган можаро, корҳолдан эмин бўлар эдиларингиз. Ҳукмдорга бу сў.злар ёқмади. Навбат сарой аҳлига келди: — Эй хукмдор, биз у одамларнинг ким эканлигини билмаймиз. Уларни ҳаммадан кўпроқ ўз қавмининг ва киллари яхши биладилар. Энг тўғриси — Маккадан жўнатилган бу одамларнинг сўзларига ишониб иш тутишдир. Агар улар яхши одамлар бўлганида, ўз юртларини, қариндошуруғларини ташлаб бу ерга келмас эдилар. Ҳукмдор уларнинг сўзларини бўлди: — Юртимга келиб мендан панох сўраган мусофирларни ҳе йўқбе йўқ тўсатдан бировларнинг ихтиёригатопшира олмайман. Уларни ҳузуримга чақиртириб, сўзла рини эшитайлик, шундан кейингина узилкесил қарорга келаман. Менга уларни топиб келинглар. Дарҳол чопар жўнатилди. Чопар мусулмонларни топиб: — Сизларни ҳукмдоримиз ҳузурига чорламоқда, —деди. Жаъфар ва унинг дўстлари бу таклифнинг маъносини тушунмадилар. — У бизларни нима мақсадда чақиртирди? — деб сўрадилар хавотирланиб. Чопар вазиятни тушунтирди: уларни истаб келганларнинг ҳам, ҳукмдорнинг ҳам сўзларини батафсил ҳикоя қилиб берди. Бу хабар мўминларнинг дилларини сиёҳ қилди. Неча |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling