Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
203
айни мана шу қийинчилиги шарофати билан, яъни, қийинчиликка сабртоқат қилгани сабабли 
эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу 
бахтсаодат бор экан. 
Аммо нима бўлганда ҳам, тутилган йўл тўғри, Оллоҳ розилигига уйғун бир йўл эди... Ақл 
ушбу йўлни кўрсатар, виждон бошқа бир йўлни танлашга рози бўлмас эди. Бугун 
мушрикларнинг қўли баланд бўлса ҳам, мўминларнинг виждони улар учун қийналар, 
«Оллоҳим, уларга ҳам ҳидоят йўлини кўрсат, уларни ҳам бу жаҳолат ботқоғидан халос эт!» 
тарзидаги дуолар тун ярмидан ўтганда ҳам Буюк Даргоҳ сари йўналар эди. 
Бу сура туширилганда мўминлар бир жойга йиғилган эдилар. Даврадан ғоят мамнун ҳолда, 
ушбу оятларни такрорлайтакрорлай тарқалдилар. 
Бугунги кунга қадар чекилган заҳматлар ҳисобини Буюк Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас 
эди. Эртага уларга яна янги машаққатлар қўшилади. Аммо бир куни бўрон тўхташи, ёқимли 
хушҳаво шабадалар эса бошлаши, бўғувчи туманлар ўрнини мусаффо ҳавога бўшатиб бериши, 
Абу Жаҳлларнинг салтанати қулаши, Оллоҳнинг мўмин бандалари ҳоким бўладиган 
кунларнинг келиши ҳам муқаррардир. 
Ҳабашистондан қайтганда ўзларига биронбир ҳимоячи топганлар шаҳарда бемалол 
айланиб юришар, топа олмаганлар эса, мазахга учраб, гоҳ калтакланишар, гоҳо хақоратланар 
эдилар. Бирмунча вақт шу зайлда ўтди. 
* * * 
Валид ибн Муғийра уни зиёрат қилишга келган Усмон ибн Мазъунни хурсанд бўлиб кутиб 
олди, ёнига таклиф этди. Усмон кўрсатилган жойга ўтирганда кейин гап бошлади: 
— Эй Абдушшамснинг отаси, сендан менга берган ҳимоянгни қайтиб олишни илтимос 
қилиб келдим. 
Валид ҳайрон бўлиб: 
Нима учун? Биров сени безовта қилдими? Менинг ҳимоямдан норозимисан? — деди. 
— Ҳеч ким менга озор бергани йўқ. Аммо мен ҳам рози эмасман! 
— Нега энди? Ҳеч ким озор бермаса, барибир норози бўлсанг? Очиқроқ гапирчи. 
— Норозилигимнинг боиси, — деди Усмон, биродарларимдан бир қанчаси ҳақоратга 
учраянти, дўпггосланишяпти, шундай пайтда менинг тинчхотиржам, бемалол юришим 
ёқмаяпти. Ё улар ҳам мен каби ҳузурҳаловатда яшашлари керак, ёхуд мен ҳам улар сингари 
азобуқубат тортишим керак. Мана шу муносабат билан мени ўз ҳимоянгдан чиқарсанг. Менга 
Оллоҳнинг ҳимояси ҳам кифоя қилур. 
Валид Усмоннинг бу фикрини ғаройиб бир хулоса деб тушунди. 
— Агар чиндан ҳам шуни истасанг, у ҳолда Масжиди Ҳарамга боргинда, у ерда ўз 
ихтиёринг билан менинг ҳимоямни рад этганингни очиқ эълон қил. Чунки мен «Валид берган 
ҳимоясини қайтиб олди» дейишларини асло истамайман, — деди. 
Сўнгра биргабирга Масжиди Ҳарамга бордилар. Усмон, Валид ибн Муғийранинг аҳдига 
вафо қилганини, ҳимоясини инсоф билан давом эттирганини, бироқ ўзи бу ҳимояни рад 
этганини эълон қилди ва шу йўсинда ҳимояси ниҳояга етди. Валид ҳам қисқагина қилиб, 
ҳимояни тзад этган кишини ҳимоя қила олмаслигини баён этди. Ўша ердаги кишилар бунга 
шоҳид бўлдилар. 
Усмон у ердан кетди. Бир оздан кейин ўн бешйигирма кишилик бир жамоага дуч келди. 
Машҳур шоир Лабид шеър ўқир, атрофидагилар уни завқ билан, диққат билан тинглар эдилар. 
Усмон ҳам тўхтади, шеърга қулоқ тутди. 
Лабид шундай дер эди: 
— Диққат қилинг, Оллоҳдан бошқа ҳар қандай борлиқ фонийдир, йўқ бўлишга маҳкумдир. 
— Офарин, жуда тўғри! 
Буни айтган Усмон эди. Нигоҳлар унга қадалди. Лабид, гарчи тасдиқ этилган бўлса ҳам, 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling