Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
204 сўзлари бўлинганидан ранжиган эди. Ўқишда давом этди: —Ҳар қандай неъмат ҳам сўнгида завол топажак, қўлдан чиқажак... —Ёлғон гапирдинг, жаннат неъматлари завол топмайди!.. Энди бу жуда хаддидан ошди, деб ўйладилар. Лабид тоқат қила олмади. —Эй қурайшийлар, қасамки мени хафа қилдингиз, асабимни буздингиз. Нималар бўляпти ўзи, бу одам ким? Қаердан келиб қолди? —Ссн унга иарво қилма, эй Лабид! Ақлсиз, тентак бир йигит у. Қавмидан, динидан қайтган даҳрийлардан бири бу. Шундай дер экан, Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа бор кучи билан Усмоннинг юзига мушт туширди. Усмоннинг кўзи кўкариб кетди. Саъд ибн Абу Ваққос ҳам шу ерда эди. Бу аҳволга бепарво қараб туролмади, жим туришни эп кўрмади, у ҳам Абдуллоҳни бир урди. Абдуллоҳнинг бурнидан тирқираб қон оқиб, чайқалиб кетди. Жанжал авжига минмасдан, одамлар орага кириб, уларни ажратиб қўйишди. Усмон ҳимояни рад этганидан буён ҳали бир соат ҳам ўтмаган эди. Валид уни бу аҳволда кўриб: — Эй Усмон, эй жиян, ҳимоямни рад этмаганингда, шояд бу жанжал чиқмас, бундай аянчли аҳволга тушмас эдинг, — деди. Усмон жавоб берди: — Мен афсус чекаётганим йўқ. Оллоҳ йўлида иккинчи кўзимни ҳам бажонидил тутиб беришим мумкин. Мен Роббимнинг охиратда берадиган мукофотидан умидворман. Ўша асл мукофотдан маҳрум бўлишдан қўрқаман. — Истайсанми, сени қайта ўз ҳимоямга оламан?! — Йўқ. Мен ёлғиз Оллоҳдан паноҳ тилайман. Валид Усмоннинг бу қадар мустаҳкам эътиқоди ва имонига қойил қолди. ҲАҚЛИ БЎЛИШ ЕТАРЛИМИ? Абу Бакр (р.а.) орасира Расулуллоҳга (с.а.в.) кўпчиликнинг ўртасига чиқиб баралла даъват қилишни таклиф этар, Набийи Муҳтарам (с.а.в.) жанобимиз эса: — Ё Абу Бакр, биз ҳали сон жиҳатидан озчиликмиз, — деб жавоб қилардилар. Ҳазрати Абу Бакрнинг ўжарлиги тутгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ортиқ йўқ дея олмадилар, унинг таклифини қабул қилдилар. Масжиди Ҳарамга бордилар. Ҳар бир мусулмон қабиладошларининг орасидан ўрин олди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир чеккага ўтирдилар. Шундан кейин Абу Бакр (р.а.) ўрнидан турди ва мажлис аҳлини баланд овоз билан Ислом динига даъват этди. Энди гап бошлаган эди ҳамки, ёнатрофдан луқма ташлаганлар бўлди, овозлар борган сари авжига минди, Абу Бакрнинг сўзлари эшитилмай қолди. — Овозини ўчиринг шу даҳрийнинг! — Беринг жазосини!.. Бир зумда Абу Бакрнинг овози узилиб қолди, Утба оёғидаги пойафзалини ечиб, унинг юзига урар, қорнига аямай тепар эди. Жанжал узоқ давом этмади. Ерда беҳуш ётган Абу Бакрнинг бурни пачоқ бўлган, аммо юзидан ажралмай қолган эди. Шу аснода Масжиди Ҳарамда ўз қабиладошларининг орасида ўтирган мусулмонлар ҳам ҳужумга учраб, роса калтакландилар. Тайм қабиласидан бир неча киши Ҳазрати Абу Бакрни бир чойшабга ётқизиб, уйига олиб кетдилар. Тирик қолишига умид йўқ эди. Кўп ўтмай Масжиди Ҳарамда бир эълон пайдо бўлди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling