Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
201 — Эй Макка халқи, шуни билингки, Усмон ибн Аффон ва унинг хотини Руқаййа Абу Ухайҳа Саид ибн Оснинг ҳимоясига олинди. Бирон кимса уни безовта қилмасин, зиёнзаҳмат етказишга уринмасин!.. — дея эълон этилди. Шундан кейин Абу Ухайҳа чопар жўнатиб, Жидда йўлидан Усмон ибн Аффонни топдириб келди. Руқаййа Набийлар Сарвари бўлган отасининг бўйинларига осилар экан, ҳўнграб йиғлаб юборди. Неча ойлардан буён қаттиқ соғинган онаси, сингилларига етишди. Ҳар ким ўзининг аччиқчучук хотираларини сўзлади. Усмон ибн Аффон ҳам энди бемалол Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб келадиган бўлди. Бошқа мўминларнинг кўпчилиги ҳам биттадан кишининг ҳимоясига кирдилар. Масалан: Абу Салама — тоғаси Абу Толибнинг, Абу Хузайфа ⎯ Умаййя ибн Халафнинг, Мусъаб — Нодир бин Хориснинг, Зубайр — Замъа ибн Асваднинг, Абдурраҳмон Асвод ибн Абди Яғуснинг, Усмон ибн Мазъун ⎯ Валид ибн Муғийранинг, Амир ибн Робиа — Ос ибн Воилнинг, Абу Сабр — Ахнас ибн Шариқнинг, Хотиб ибн Амр Хувайтиб ибн Абдул Уззонинг ҳимоясидан паноҳ топдилар. Маълумки, бу кишилар мусулмонлар қўлларига тушгандай бўлса, боплаб таъзирларини бериш орзуида юрган, мўминларга дунёни зиндон қилган кишилар эди. * * * Абу Толиб жияни Абу Саламани химоясига олгани мушрикларга хуш ёқмади. Маҳзум қабиласига мансуб бир неча киши яна унинг ҳузурига келдилар. — Ё Абу Толиб, — дедилар, укангнинг ўғлини ҳимоянгга олдинг, кўндик. Аммо бу сафар ҳеч бўлмаса Абу Саламани бизнинг ихтиёримизга топширасан, — деб талаб қилдилар. — Яна нималарни истайсизлар? — деб жавоб килди Абу Толиб. — Муҳаммад укамнинг ўғли, Абу Салама эса, синглимнинг фарзандидир. Жигарларимдан бирининг ўғлини ҳимоя килолмасам, иккинчисининг ўғлини қандай ҳимоя қиламан? Қолаверса, кимни ҳимоямга олишни сизлар билан маслаҳатлашишим керакми? Келганлар, ўжарлик қилиб туриб олган, қандай қилиб бўлмасин, бу сафар Абу Саламадан воз кечишга ундар эдилар. Охирида Абу Лаҳаб жим туролмади: Энди ҳаддиларингдан ошяпсизлар. Ваъдаси учун бу одамни бунчалик танқид қилишга, унга бу қадар тазйиқ ўтказишга ҳақларинг йўқ. Жаҳлимни чиқармангларда, хозироқ ўжарликни бас қилиб, бу ердан даф бўлинглар. Акс ҳолда, мен ҳам унга қўшиламану Муҳаммадни ҳар бир ишида кўллабқувватлайман, мақсадига етгунга қадар ёрдам бераман! — деди. Кўзларидан ғазаб учқунлари сачрагудай асабийлашиб айтган бу сўзлари келганларни жим бўлишга мажбур қилди. — Мана, ҳозир кетамиз, айтганингни бажо келтирамиз, эй Утба, — дедилар. Абу Толиб укаси ёнини олганидан жуда ҳам мамнун бўлди. Шу маънода миннатдорчилигини билдириб, бир қасида ўқилди. Биргаликда Муҳаммадга ёрдамчи бўлишга чақирди. Аммо Абу Лаҳаб бу таклифга ҳеч кандай жавоб килмади. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling