Фуқаролик ишлари бўйича
Download 51.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqPRAKRaturaga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хайдарова Юлдуз Якубжановнадан
- Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 181-моддаси 1-қисмида
А Р И З А (суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида) Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Г.П.Тожибоева томонидан 2023 йил 25 март куни 2-1103-2303/1795-сонли суд буйруғи чиқарилиб, унга кўра oтамдан Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 291.221.049 (икки юз тўқсон бир миллон икки юз йигирма бир минг қириқ тўққиз) сўм солиқ қарзи, давлат фойдасига 11.648.841 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Мен ушбу суд буйруғидан норозиман ҳамда қуйидаги эътирозларим мавжуд эканлигини билдираман: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 172-моддаси 2-қисми 3-бандида суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи, ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр, ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар кўрсатилиши кераклиги белгиланган. Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекциясида ҳамда солиқ тизимининг электрон базасида менинг қўл телефон рақамим мавжуд бўлиб, шу вақтга қадар солиқ масалалари бўйича доимий равишда солиқ ходимлари менинг қўл телефонимга қўнғироқ қилиб келишган бўлсада, айнан аслида мавжуд бўлмаган 291.221.049 сўм солиқ қарзини ундириш бўйича фуқаролик судига ариза беришда менга умуман қўнғироқ қилишмаганлиги, яшаш манзилимга фуқаролик-процессуал тартибида қатнашишим бўйича ҳабар йўламаганлиги, уларнинг аслида йўқ қарздорликни нима қилиб бўлса ҳам (суд буйруғи чиқартириб) oтамдан ундириш учун ноқонуний ва нотўғри ҳаракат қилганлигини яққол кўрсатиб беради. Чунки Суд буйруғида oтам томонимдан мол-мулк ва ер солиғи ундириш ёзилганлиги, oтамнинг мол-мулк ва ер солиғидан қарзидорлигим мавжуд эмас. Oтамга 2023 йил 17 март куни Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан ассосиз кариздорлик мавжудлиги мазмунида шу йилнинг 07 февраль куни ёзилган талабнома уйимга келган. Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси oтамга нисбатан куйилган кариздорлик ассосиз эканлигига тўғрисида судга далилар тақдим этмоқчиман. Менинг укам Уришeв Элдор Ёқубжон ўғли 2016 йилнинг январь ойида “GREEN CARD” лотереясини ютиб олиб, ишлаш мақсадида АҚШ давлатига кетган. Укам Э.Уришев ишлаган иш ҳақини АҚШдан банк жўнатмалари орқали Ўзбекистон Республикасига отам номимга жўнатиб келган. 2023 йил 17 мартда мени яшаш уйимга Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан 07.02.2023 йилда ёзилган 22-162/22-сонли солиқ қарзини ундириш тўғрисида талабнома келган. Талабномада, чет элда ишлаб топиб, яшаш уйига юборилган пуллардан даромад солиғини тўламаганлиги натижасида 291 млн. 221 минг 049 сўм (икки юз тўқсон бир миллион икки юз йигирма бир минг қирқ тўққиз сўм) миқдорида қарзи борлиги ва уни тўлаши кераклиги ёзилган. Мен бу ҳолатдан ҳайрон бўлиб, ҳолатни аниқлаштириш мақсадида ДСИ идорасига бориб, масъул ходимларга учраганимда, улар менга 2021 йил 26 майдан 2021 йил 30 ноябрга қадар бўлган вақт оралиғида 180 минг АҚШ доллари даромад кўрганлигим, ушбу пулларни укам Э.Уришев АҚШ давлатида ишлаб топган ва пулларни банк орқали республикамизга юборган бўлса-да, ўша маблағдан даромад солиғи тўлашимиз кераклигини маълум қилдилар. Укам Э.Уришев ушбу маблағларни АҚШ давлатида ишлаб топганлиги ва ушбу давлат қонунчилиги бўйича барча солиқларини тўлаганлигини айтдим. Шунда ДСИ ходимлари солиқ тўланганлиги ҳақида АҚШ давлати томонидан тасдиқланган маълумотномани сўрадилар. Шундан сўнг, yкам Э.Уришев сўралган барча маълумотномаларни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси орқали тасдиқлатиб, инглиз ва рус тилларида олиб келгач, мен ушбу ҳужжатларни солиқ ходимларига тақдим этдим. Шунда, солиқ ходимлари барча тақдим этилган ҳужжатлар билан тўлиқ танишиб чиқмасдан, суд ишни бир томонлама кўриб чиқишига манфаатдор бўлиб, мени томонимдан тақдим этган асосли юридик кучга эга бўлган ҳужжатларни иш ҳужжатларига қўшмасдан, рад этиб келмоқда. Укам Э.Уришев АҚШ давлати оддий ҳайдовчи бўлиб ишлайди, укам ишлайдиган фирма укамни номига иш ҳақлари тушиши учун очилган ҳисобрақамга ойлик маошларини ўтказади ва укам Э.Уришев ўша ҳисобварақдан отам номимга пул жўнатиб келган. Солиқ ходимлари айтаётган фирма “MAGICAR INC1452” бўлиб, ушбу фирма укам Э.Уришевни номида ва у фақат укамнинг иш ҳақи тушиши учун очилган фирма ҳисобланади (тасдиқланган маълумотномалари мавжуд). Укам ишлаган иш ҳақидан барча солиқларни тўлаган (солиқ тўланганлик ҳақида маълумотномалар мавжуд). Оққўғон туман Давлат солиқ инспекциясининг 291.221.049 (икки юз тўқсон бир миллон икки юз йигирма бир минг қириқ тўққиз) сўм, аслида мавжуд бўлмаган солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги аризаси мутлақо асоссиздир. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 181-моддаси 1-қисмида қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқариши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2006 йил 3 февраль кунидаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 4-сонли Қарорининг 20-бандида суд буйруғининг нусхасини қарздорга дарҳол юбориш тартиби ҳамда суд буйруғини бекор қилиш асослари қарздор ҳуқуқларининг кафолати эканлиги, 21-бандида агар ўн кунлик муддатда қарздор томонидан арз қилинган талабга нисбатан эътироз берилса, судья ўз ажрими билан суд буйруғини бекор қилиши шартлиги, шу билан бирга, судья буйруқни бекор қилиш тўғрисидаги ажримда ундирувчига арз қилган талаби бўйича даъво ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши мумкинлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 172, 179, 181 ва бошқа моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2006 йил 3 февраль кунидаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 4-сонли Қарорига асосан, қуйидагиларни Download 51.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling