Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
* * * 
Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ухайҳа бин Жарроҳ сингари бир неча киши ҳеч кимдан ҳимоя 
сўрамадилар, кечаси яширинча шаҳарга кирдилар. 
Кимдан ҳимоя сўрашни билмаган Салама ибн Ҳишом, Аййош ибн Абу Робиа, Ҳишом ибн 
Ос, Абдуллоҳ ибн Сухайл ва яна бир неча кишини эса, қўлга олиб қамаб қўйдилар. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
202
Усмон ибн Аффон ва унинг рафиқасини ўз ҳимоясига олган Абу Ухайҳанинг ўғли Холидга 
чексиз азиятлар етказгани, «Агар ушбу касалдан турсам, ортиқ Мухаммаднинг тангрисига 
ибодат қилинмайди!» деганлари айни ҳақиқатдир. Бу ҳам бўлса, жоҳилия даврига хос мантикка 
зид воқеликлардан бири эди. 
Бу орада Расулуллоҳга (с.а.в.) Аср сураси туширилди. 
«Аср вақтига қасамки, (барча) инсон зиёнбахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва 
яхши амаллар қилган, бирбирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бирбирларига (мана шу Ҳақ 
йўлида) сабртоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидир)лар». 
Севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) сабр билан боғлиқ равишда ушбу ривоятни нақл қилдилар: 
«Оллоҳ таоло жаннат ва жаҳаннамни яратгандан кейин Жаброили Аминни жаннатга 
юборди: 
— У ерни бир кўздан кечир, — деди. 
Жаброил жаннатга бориб келгандан сўнг Роббул Оламинга мурожаат қилди: 
— Сенинг иззат ва шарафингни ўртага қўйиб қасам ичаманки, у ер ҳақида эшитган ҳар ким 
албатта ўша ерга киради, — деди. 
Шундан сўнг Оллоҳ таоло амр этди, жаннатнинг атрофи нафс орзу килмайдиган амаллар 
билан ўралди. Такрор Жаброилга: 
— Яна бир боргинчи, — деб буюрди. Қайта бориб кўрди, сўнгра: 
— Сенинг шонинг ҳаққи қасамлар бўлсинки, у ерга ҳеч ким кира олмаса керак, деб қўрқа 
бошладим, —деди. 
— Энди жаҳаннамга бориб, у ерни ҳам кўриб кел. Жаброил бориб келди: 
— Шонингга қасамлар бўлсинки, у ерни эшитган биронта одам у ерга киришни орзу 
қилмаса керак. 
Оллоҳ таоло яна амр этди, жаҳаннамнинг атрофи нафс орзу қилиши мумкин бўлган 
нарсалар билан тўлдириб ташланди. Жаброилга: 
— Яна бориб кел, — деди. 
Борди, кўрди ва қайтиб келгач: 
— Шонингга қасам бўлсинки, ҳеч ким у ердан кутула олмаса керак, деб ичим увишиб 
кетди, — деди». 
Бу ривоят жаннати бўлиш учун талаб этиладиган сабртоқат ҳақида бир ибратли мисол 
бўлди. 
Уша кеча мўминларнинг кўплари уйқуга ётар эканлар Афзали Анбиёнинг (с.а.в.) қуйидаги 
сўзларини қайтақайта эсладилар: 
«Бир мусулмоннинг бошига чарчоқ, касаллик, тақдир тақозоси бўлган ғамкулфат 
тушишидан тортиб, тикан ботишигача уни безовта қиладиган нимаики тушса, Оллоҳ таоло бу 
безовталикларни ўша мусулмоннинг гуноҳларидан ўтиш учун каффорат ҳисоблайди». 
Аммо бу азобуқубатларнинг ниҳояси борми? Ваъда қилинган натижа қачон келажак? Сабр 
даври қачон тугайди? Ҳузурҳаловат, тинчликосойишталик даври қачон бошланади? Азияту 
ҳақоратлар измаиз юраверадими? Бу йўлнинг охири борми? 
Кўнгиллар яқинда туширилган Шарх сурасини ёдга олди: 
«Бас, албатта, ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта, 
ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» (56). 
Бу оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга 
енгиллик борлиги икки бор таъкидланади. Буни икки хил маънода тушунса бўлади. Биринчиси: 
ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнмаён 
тургандек бўлади. Бас, демак қийинчиликка рўбарў келганда, ноумидликка асло ҳожат йўқ. 
И|скинчи маъно: бир кишининг имони, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз 
бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у охиратдаги осонликка — мангу саодатга дунёда тортаётган 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling