«Истихора» сўзи хайр, яхшилик исташ деган маънони англатади


Download 33.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi33.63 Kb.
#1556072
  1   2   3
Bog'liq
ИСТИХОРА (1)



ИСТИХОРА 
«Истихора» сўзи хайр, яхшилик исташ деган маънони англатади. 
Мусулмон киши бирор ишни қилиш-қилмасликка ёки икки ишдан қай бирини 
қилишга иккиланиб қолса, Аллоҳ таолога дуо қилиб, хайрлисини сўраши истихора 
дейилади. 
Истихора қилиш учун яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат нафл намоз ўқиб, 
сўнг истихора дуосини қилади. Масалан, бир одам билан шерикчиликда иш 
бошлашдан олдин, уй олди-сотдисида, оила қуришда, сафар қилиш ва шу каби 
исталган бир ишни қилишдан олдин истихора қилиш суннатдир. Иншааллоҳ, ихлос 
билан истихора қилинса, Аллоҳ таоло хайрли ишни одамнинг кўнглига кўнглига 
солиб, ундаги иккиланиш йўқолади. Бунда қайси йўлни танлаш туш ёки бошқа бир 
йўл орқали аниқ аён бўлиши шарт эмас, лекин баъзи ҳолатларда тушда аён бўлиш 
эҳтимоли ҳам бор. Бу каби ҳолатларда одам тезда бир қарорга кела олмаса, истихора 
бир неча марта такрор қилинаверади. 
Истихорадан олдинги намози учун азон ёки иқома айтилмайди. Шунингдек, бу 
намозда Фотиҳа сурасидан кейин қайси сура ёки оятни зам қилиш ҳам ихтиёрий. 
Истихора дуосидан олдин, ҳар қандай бошқа дуодаги каби, Аллоҳ таолога 
ҳамду санолар, Набий соллалоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар айтиш ҳам 
суннатдир. 
Истихора дуоси 
َﻚِﻤْﻠِﻌِﺑ َكُﲑِﺨَﺘْﺳَأ ﱐإ ﻢُﻬﻠﻟا
,
َﻚِﺗَرْﺪُﻘِﺑ َكُرِﺪْﻘَـﺘْﺳَأَو
,
ِﻠْﻀَﻓ ْﻦِﻣ َﻚُﻟَﺄْﺳَأَو
ُرِﺪْﻗَأ ﻻَو ُرِﺪْﻘَـﺗ َﻚﻧِﺈَﻓ ِﻢﻴِﻈَﻌْﻟا َﻚ
,
ُﻢَﻠْﻋَأ ﻻَو ُﻢَﻠْﻌَـﺗَو
,
ِبﻮُﻴُﻐْﻟا ُمﻼَﻋ َﺖْﻧَأَو
,
ِﻪِﻠ ِﺟآَو يِﺮْﻣَأ ِﻞ ِﺟﺎَﻋ ْوَأ يِﺮْﻣَأ ِﺔَﺒِﻗﺎَﻋَو ﻲِﺷﺎَﻌَﻣَو ِﲏﻳِد ِﰲ ِﱄ ٌﺮْـﻴَﺧ َﺮْﻣَﻷا اَﺬَﻫ نَأ ُﻢَﻠْﻌَـﺗ َﺖْﻨُﻛ ْنإ ﻢُﻬﻠﻟا
,
ِﱄ ُﻩْرُﺪْﻗﺎَﻓ
ِﻪﻴِﻓ ِﱄ ْكِرﺎَﺑ ُﰒ ِﱄ ُﻩْﺮﺴَﻳَو 
,
ْنِإَو ﻢُﻬﻠﻟا
ِﻪِﻠ ِﺟآَو يِﺮْﻣَأ ِﻞ ِﺟﺎَﻋ ْوَأ يِﺮْﻣَأ ِﺔَﺒِﻗﺎَﻋَو ﻲِﺷﺎَﻌَﻣَو ِﲏﻳِد ِﰲ ِﱄ ﺮَﺷ َﺮْﻣَﻷا اَﺬَﻫ نَأ ُﻢَﻠْﻌَـﺗ َﺖْﻨُﻛ
,
َﻛ ُﺚْﻴَﺣ َﺮْـﻴَْﳋا ِﱄ ْرُﺪْﻗاَو ُﻪْﻨَﻋ ِﲏْﻓِﺮْﺻاَو ﲏَﻋ ُﻪْﻓِﺮْﺻﺎَﻓ
ُﰒ َنﺎ
ِﻪِﺑ ﲏﺿَر
Ўқилиши: Аллоҳумма, инний астахийрука би ъилмика, ва астақдирука 
биқудротика ва асʻалука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру, ва лаа ақдир, ва 
таъламу ва лаа аъламу ва анта ъаллаамул ғуюуб. Аллоҳумма, ин кунта таъламу анна 
ҳаазал-амро хойрун лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий, ъажили амрий 
ва ажилиҳ, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма баарик лий фийҳ. Ва ин кунта 
таъламу анна ҳаазал амро шаррун лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий, 
ва ъажили амрий ва ажилиҳ, фасрифҳу ъанний вақдур лиял хойро ҳайсу каана, сумма 
роззиний биҳ. 
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сенинг илминг билан истихора* қиламан, Сенинг 
қудратинг билан қудрат сўрайман, Сенинг улуғ фазлингдан сўрайман, чунки Сен 
қодирсан, мен қодир эмасман, Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни 
билгувчи Зотсан. Аллоҳим, агар бу иш менинг динимда, ҳаётимда, охиратимда ва 
ишимнинг оқибатида [ёки «ҳозирги ишимдаю келгусида»] хайрли эканини билсанг
уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, уни мен учун баракали қилгин. Агар бу 
иш менинг динимда, ҳаётимда, охиратимда ва ишимнинг оқибатида [ёки «ҳозирги 
ишимдаю келгусида»] ёмон эканини билсанг, мени ундан, уни мендан буриб юборгин 
ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қилгин, сўнгра мени у билан рози 
қилгин». 

Download 33.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling