Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
108
ЯНА САЛМОН 
Салмон Мосулга борди. Роҳиб тавсия этган одамни топди. У таъриф этилганидек, самимий 
инсон экан. Кейин у ҳам ўлгач, унинг тавсиясига кўра, Нусайбинга кетди. Нусайбиндаги 
роҳибнинг қазоси яқинлашгач, у Салмонни Онадўлининг Аммурия шаҳрида (ҳозирги 
Амирдоғда) яшовчи бир танишининг ҳузурига жўнатди. 
Шу тариқа, бир неча марта бошпанасини ўзгартирган Салмон уларни ҳам топди. Бир 
ривоятда нақл қилинишича, Анқаранинг бир калисосида (ушбу калисо Ҳожибайрам жомеъ 
масжиди ёнида ҳали ҳам мавжуд) бошқа бир руҳонийнинг хизматида ўн йил қолиб кетди. 
Сўнгги марта Аммурияда хизматини қилган устозини жуда яхши кўриб қолган, унга ихлоси 
баланд эди. У ҳам бошқа дин арбоблари сингари ўз маслагига содиқ, ҳақдан бошқа сўзни 
сўзламас эди. Салмон унинг паноҳида диний вазифаларини бажарар экан, озроқ маблағ ҳам 
орттирди, қўйэчки, сигир сотиб олиб, бокди. Бироқ муқаррар ажал бу руҳонийнинг ҳам 
эшигини қоқиб келди. Салмон энди нима қилиши кераклиги, кимнинг ҳузурига бош уриб 
боришни ундан ҳам сўради. Руҳоний оҳиста гап бошлади: 
— Эй Салмон, замон жуда ўзгариб кетди. Яхши одам ларнинг кўпи ўлиб кетди. Энди шу 
бепоён дунёда сени омонатга ташлаб кетишга арзийдиган одам ҳам қолмади. Бу сўзлар 
Салмоннинг кўнглини чўктирди. Кўзларида ёш қалкди. Бироқ руҳоний ҳали гапини тугатмаган 
эди. Овози хириллар, гапириши ҳам тобора қийинлашиб борар эди. Бир оз тин олгач: 
— Лекин, эй Салмон, Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари келадиган кунлар жуда ҳам қинлашиб 
қолди... Исми АҳмадМуҳаммаддир... Бу Пайғамбар Тихома тарафлардан, Ҳарам халқининг 
орасидан чиқади... Илк қийинчиликларга учраганида хурмозор бир шахарга, менингча, Ясрибга 
кўчади... Бу Пайғамбар садақа олмайди... Ҳадя 
ни қабул қилади... Орқасида, икки курак суягининг ўртасида пайғамбарлик муҳри, белгиси 
бўлиши керак... 
Руҳоний яна жим бўлиб қолди. Оғироғир нафас ола бошлади. Пешонасида тер томчилари 
ҳосил бўлди. Салмон пирининг манглайидаги терларини артди, оғзига бир неча томчи сув 
томизди. 
— Энди бу Пайғамбарга етишишга умидим қолмади. Агар сен уни топа олсанг, дарҳол 
унга иймон келтир. Унинг фикрини тасдиқла. Унинг йўлига кир. Буюрган ҳамма ишларини 
қабул қил ва астойдил бажар. Салмон бу сўзларни зўр диққат билан тинглади, худди хазина 
топиб олган кишидек суюниб кетди. Шундан кейин, бу Пайғамбарнинг амру фармонларига қай 
даражада қулоқ тутиши кераклигини билиб олиш учун сўради: 
— У Пайғамбар динимизни тарк этишни буюрса ҳам, бажаришим керакми? 
— Ҳа, ҳеч иккиланма. Чунки унинг ҳар бир гапи айни ҳақиқатдир. Оллоҳнинг розилиги 
унинг амрини бажариш билан баробардир. Буюк Оллоҳ жўнатган ҳар бир пайғамбаридан 
Муҳаммаднинг замонигача яшаган такдирда унга иймон келтириш ва унга ёрдамчи бўлишлари 
тўғрисида ваъда олган, ҳамма пайғамбарлар ҳам умматига энг сўнгги пайғамбар бўлган 
АҳмадМуҳаммадни васият қилган, унинг атрофида, унинг уммати ўлароқ тўпланишни буюрган. 
Бу суҳбатдан кейин кўп ўтмай руҳоний вафот этди. 
Салмон Аммурияда яна бир муддат қолди. Бир куни савдосотиқ ишлари билан Онадўлга 
келган ва энди ўз юртларига қайтаётган Қалб қабиласининг карвони ҳақида эшитди. Салмон 
борбудини йиғиштириб уларга бериш эвазига ўзини Ҳарам водийига олиб боришларини сўради. 
Сигирларию эчкиларини уларга берди. Шу тариқа йўлга чиқилди. Бироқ Водиул Қуро деган 
жойга етганларида қалбликлар сўзларидан қайтдилар ва уни қул қилиб бир яҳудийга сотиб 
юбордилар. 
Салмон атрофида хурмо дарахтларини кўриб, руҳоний таърифлаган жой аслида шу ер 
бўлса керак, деб ўйлади. Аммо ундай эмас экан. Кейинроқ Қурайза қабиласига мансуб 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling