Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
КАЪБА ҲАКАМЛИГИ 
Каъба Ҳазрати Иброҳим давридан бери доим табаррук ҳисобланиб келар, Каъбага хизмат 
доимо улкан шараф ҳисобланар эди. Бу муқаддас даргоҳнинг ҳажми у қадар катта бўлмай, 
баландлиги ҳам одам бўйидан салгина юксак эди. Пайғамбар Ҳазрати Иброҳим (а.с) наслидан 
бўлган Аднан (ёки Ҳимйар султони Мубба) давридан бошлаб Каъбанинг устига чодир ёпиш 
одат тусига кирди. Бу чодир ҳар йили алмаштирилар, янгиланар эди. 
Бироқ 6у муборак қадамжо асрлар ўтиб таъмирлашга муҳтож ҳолга келди ва дастлаб 
Амалика, сўнгра Журҳум қабилалари томонидан таъмирланди. Фил ҳодисасидан ўттиз беш йил 
кейин шиддатли ёмғир натижасида сел пайдо бўлди ва Каъбанинг пойдеворига заҳмат етказди. 
Деворлари нураб, йиқилай деб қолди. Халқ бу муборак Байтнинг йиқилиши мумкинлигидан 
қаттиқ ташвишда, жуда безовта эди. Каъбанинг ичи сел оқизиқларидан ҳосил бўлган балчиққа 
тўлди. 
Устига устак, бир куни атрофга хушбўй ҳидлар таратиш мақсадида бир аёл Каъба ёнида 
олов тутатибди. Оқибатда бир учқун сачраб Байтнинг чодирига тушиб, ёндириб юборди. Бу 
ёнғин халқни даҳшатга солди. Ўзи йиқилай деб турган Каъба мазкур воқеадан кейин баттар 
хароб бўлди. Бу аҳволда Байт яна қачонгача туриши мумкин, буни ҳеч ким билмасди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
105
Макканинг зодагонлари шу хусусда суҳбатлашдилар. пойдеворигача бузиб қайтадан 
қуришга қарор қилдилар. Бироқ ҳеч ким муборак Байтни бузишга журъат этол 
масди. Уни бузишга бел боғлаган кишининг бошига кулфат тушади, деган тушунча 
ҳукмрон эди. 
Даставвал, бундай оғир масъулиятни Валид ибн Муғийра зиммасига олди. 
— Сизларнинг мақсадингиз бузишми ёки ислоҳми? —деб сўради ҳамшаҳарларидан. Яъни, 
Каъбани вайрон этиш, ҳақорат қилиш учун бузмоқчимисизлар ёки уни қайта қуриш, 
мустаҳкамлаш учунми, демоқчи бўлди.
— Мақсадимиз, албатта, ислоҳдир, — деб жавоб қилишди. 
— У ҳолда Оллоҳ ислоҳ учун бу ишга қўл урганларга жазо бермайди. Шу ишни мен 
бошлайман. Оллоҳим, бизнинг мақсадимиз эзгуликдир, холос, — деди. Шундан кейин йиқилай 
деб турган тошларни тушира бошлади. Аҳоли узоқдан томоша қилар, Валиднинг бошига бало 
ёғилишини кутар эди. Бирок ҳеч қандай корҳол юз бермади. Валид ишини давом эттираверди. 
— Яхшиси, эртага эрталабгача кутайлик, — дейишди томошабинлар. Бу таклиф ҳаммага 
маъқул бўлди. Аммо Валид мақсад Каъбани бузиш эмас, уни мустаҳкамлаш эканлигини яна бир 
бор такрорлади. 
— Бу аҳволда Байт қанча вақт ҳам тура оларди, —деди у. 
Эрталаб Валиднинг келишини зўр қизиқиш билан кутдилар. У соппасоғ келиб, яна иш 
бошлади. Бу дафъа ҳамма унга кўшилди. Қисқа вақт ичида Каъбанинг деворлари йиқитилди. 
Ҳазрати Иброҳим қўйган пойдеворгача бузилди. 
Валиднинг отаси Муғийра ибн Абдуллоҳ Махзумий баланд бир жойга чиқиб, бу ерда 
ишлаётганларга қарата хитоб қилиб, бу Байт Оллоҳга дахлдор муборак, муқаддас Байт 
эканлигини, бу даргоҳга ишлатиладиган қурилин1 ашёлари ҳар хил шубҳалардан йироқ, пешона 
тери билан топилган ҳалол маблағ эвазига сотиб олиниши лозимлигини уқтирди. Зино йўли 
билан, ўғрилик ҳисобига, судхўрлик эвазига, муттаҳамлик, айёрлик ёки зўравонлик қилиш 
билан топилган пулнинг бу Байт қурилишига сарфланмаяжагини таъкидлади. 
Шуидан кейин Валид ибн Муғийра бошчилигидаги бир неча кишидан иборат ҳайъат 
Қизил денгизда, Жиддага яқин жойда ҳалокатга учраган кеманинг парчаларини ва ундаги 
ашёларни сотиб олиб келтириш учун йўлга чиқди. Ажойиб тасодиф эди бу. Яна ҳам тўғрироғи, 
Оллоҳнинг карами инсонларга гўзал тасодиф тарзида етишган эди. Чунки кемадаги юк 
Ҳабашистонда қурилиши режалаштирилган бир черков учун Рум ҳукмдори томонидан Мисрдан 
жўнатилган қурилиш ашёлари эди. Ҳалокатга учраган кема энди ортиқ суза олмасди. Кемадаги 
ашёлар харид қилинди. Кемадаги меъмор ҳам катта ҳақ эвазига Байт қурилишига ёлланди. 
Каъбанинг деворлари қурайш қабилаларига бўлиб берилди. Яъни, ҳар бир девор бир қабила 
томонидан қурилиши керак эди. Бу масала қуръа ташлаш йўли билан ҳал этилди. Эшик 
ўрнатиладиган томон Абдуманоф ўғилларининг зиммасига тушди. Ҳошимийлар Абдуманоф 
ўғилларининг бир уруғи эди. Зуҳра қабиласи ҳам абдуманофликларга шерик ҳисобланарди. 
Бошқа томонларни ҳам иккиуч қабила бирлашиб қурадиган бўлди. Меъмор Баком тош ташиб 
келтиришни буюрди. Эркаклар тош, хотинлар оҳак таший бошладилар. 
Елкасида тош ташиётган эркаклар, тош қийиб юбормасин, дея белларига боғлаган 
пешбандларини каватқават қилиб елкаларига, тошнинг остига қўйиб ишлар эдилар. Абул Қосим 
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам амакилари билан биргаликда тош таширди. Амакиси Аббос яра 
бўлаёзган елкаларига бир оз енгиллик бериш учун пешбандини ечди, бошқалар каби тахлаб 
елкасига ташлади. 
— Ё Амин, сен ҳам мендақа қилиб ол, қийналмайсан, — деди. 
Бу таклиф бир томондан яхши эди. Одамнинг елкаси анча роҳатланарди. Аммо, иккинчи 
томондан, бундай қилинса, хунук вазият юзага келарди. 
— Қани, қани, ё Амин, қара мен ҳам шундай қилиб олдим... Тағин, ўзинг биласан. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling