Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
116 ⎯ Кани, бир кўрай, Зайд, буларга сажда килгинчи, — деди. Зайд бу таклифга асло рози бўла олмас эди. Зинҳор уларга сажда қилмаслик учун шунча пайт бегона юртларда қолиб кетган, юрагини ёндираётган оташни сўндириш учун қанчаданқанча чўлу биёбонларни ошиб ўтган эди. Юлдузлар чароғон этган осмон остида ёлғиз ўзи қанчаданқанча кечаларни мижжа қоқмай ўтказди, қанчаданқанча сафар заҳматларига юзида табассум билан бардош берди, «Оллоҳим, сени қидиряпман. Оллоҳим, сен пайғамбар Иброҳимга (а.с.) жўнатган динингни қидирмоқдаман», дея кўзёшларини оқизди. Энди Хаттоб тугул, бутун жаҳон одамлари қўшилишиб ҳам бу ночор махлукларнинг қошида уни бош эгишга мажбур этолмасдилар. — Мен бутларга сажда қилмаслик учун шунча пайтгача бегона юртларни кезиб юрдим, — деди. — Хўш, уларнинг чиндан ҳам илоҳ эканликларига энди ишондингми? — Йўқ. Улар асло ҳақиқий илоҳ эмасдирлар. Уларга тоатибодат қилиш одамларга ҳеч қандай наф келтирмайди. Улардан узоқ юриш ҳам хеч бир зарарга сабаб бўлмайди. Хаттоб ишнинг чўзилиб кетишини сира ҳам хохламасди. Феъли бунга йўл қўймасди. Масалани шартта ҳал этишга қарор берди. Зайдни роса калтаклагандан сўнг, энди бу тентакликка барҳам бериш пайти келди, дея уни ёлғиз қолдирди. * * * Макканинг Жидда томонидаги Балдок деб аталувчи манзилида яшовчи Абдулмутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Зайд ибн Амр билан ҳамфикр эди. Зайд бутларга бош эгиш у ёқда турсин, улардан қаттиқ нафратланадиган Муҳаммад ибн Абдуллоҳни жуда яхши кўрар, унга ихлоси баланд эди. Аммо анча пайтдан буён ахтараётган буюк кишисининг ёнгинасида ўтириб, у билан биргаликда сухбатлашаётгандан мутлақо бехабар эди. Фақат угина эмас, бу ҳақиқатдан у пайтлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ўзи ҳам бехабар эди... Олдиларига дастурхон келтириб ёйдилар. Гўштдан тайёрланган таом қўйилди. Бутларга қурбонлик мақсадида сўйилган молнинг гўшти эмас эди, албатта. Шундай бўлсада, Зайд унга қўлини ҳам теккизмади ва шундай деди: —Мен на сизларнинг бутлар учун сўйган қурбонлик гўштингиздан ейман ва на Оллоҳдан бошқасининг исмини зикр этиб сўйилган мол гўштини. Молҳолни яратган Оллоҳдир. Унинг яшаши учун кўкдан сув юборган, ердан ўтўлан ўстириб қўйган ҳам Оллоҳдир. Шуни билатуриб ҳам Оллоҳга шак келтирасизлар. * * * Бир куни яхши одамлиги билан шуҳрат қозонган савдогар бўлмиш Абу Бакрнинг қизи Асмо Каъба ёнидан ўтиб кетаётган эди. У ерда бутларга сиғиниш билан банд бўлганларга қарата шундай дея бошлади: — Эй қурайшликлар, Худо ҳаққи, орангизда мендан бошқа пайғамбар Иброҳимнинг динига эътиқод қилган кимса йўкдир. Зинодан узоқ юринг. Чунки унинг оқибати фақирликдир. Оллоҳ учун сўйилмаган молнинг гўштини ҳам еманг. Кейин шундай мазмундаги байтларни ўқиди: «Мен юзимни залворлизалворли тоғларни, қояларни кўтариб турган шу ерни яратганга ўгирдим. Мен кўнглимни тотли сув юклари билан тўлибтошган булутларнинг эгасига топширдим. Шамоллар кимнинг амрига биноан у ёкданбу ёққа ва, аксинча, эсиб турган бўлса, мен хам ўшанинг йўлига кирдим, уига банда бўлдим». Асмонинг бу ерда ортиқ туриши хавфли эди. Чунки у ердагилар Зайдга душман бўлиб, нафратдан ўзларини қўярга жой тополмаётганлардан эди. Жанжалтўполон бошланиб кетиши ҳеч гап эмас эди. Хаттобнинг фикрича, Зайд тоза адабини еган, энди ақли кириб қолган бўлиши керак эди. Лекин, ҳайҳот, у ўз фикридан қайтмабди. Иброҳим динига содиқ қолибди. Қаерга борса, қаерда ўтирса, Иброҳимнинг динидан гап бошлар, бутларнинг оддий тошлардан иборат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling