Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
119
кейин қайта ҳаёт берилади. Ҳисобкитоб қилинади ва натижада одамларнинг бир қисми 
жаннатга, қолгани жаҳаннамга киради. Абу Суфён кинояли оҳангда сўради: 
— Олим дўстинг фикрича, сенга жаннатдан жой тегадими ёки жаҳаннамдан? 
— Бу ҳакда на дўстим билади ва на мен. Суҳбат шу билан тугади. Умаййа Абу Суфённинг 
гап уқмас бефаросатлигидан куюнди. Абу Суфён ҳам қовоғини солиб олган дўстига кўз остидан 
кулимсираб қараб қўйди. Шомдан қайтаётганларида яна бир қишлоққа дуч келдилар. Умаййа 
яна у ердан хаёли паришон бўлиб қайтди. Абу Суфён энди унинг нима ҳақда қайғураётганини 
билар, бирон янгилик бўлса, ўзи гап бошлар, деб ҳеч нарса тўғрисида сўрамас эди. Сукунатни 
яна Умаййа бузди: 
— Нима дейсан, ё Абу Суфён, шу, бир чеккароқ жойга ўтиб гаплашсак. Бир чеккага 
ўтдилар. 
— Гапирсангчи, ё Абу Суфён? 
— Нима тўғрисида? Сенинг эски сафсатанг тўғрисидами? 
— Утба ибн Робия ҳақида гапир. У зулм, ҳақсизликдан узоқ юрадиган кишими? 
⎯Ҳа, Худо ҳаққи, худди сен айтгандек адолатпарвар одам. 
—Қариндошларининг хукуқини ҳимоя қилиб, қариндошуруғчиликка риоя этишни 
буюрадими?
⎯Ҳа, Робиянинг ўғли чиндан ҳам шунака. 
— Отаси томонидан ҳам, онаси томонидан ҳам аслзода оиладанми? 
— Бу ҳам тўғри. 
— Курайшларнинг ичида ундан шарафлироқ бошқа кишини биласанми? 
— Йўқ, билмайман. 
— Фақир ва муҳтож бир кишими? 
— Йўқ, жуда бойбадавлат одам. 
— Ёши нечада? 
— Анча катта. 
Бундай саволжавобдан сўнг Умаййа ғўлдиради: 
⎯ Молмулк ва ёш... Мана, Утбанинг иккита катта нуқсони. 
Абу Суфён унинг нима демоқчилигини тушунмади. 
— Бсмаъни гапларни қўйгин. Ҳеч ҳам унақа эмас. Молмулк ва ёш Утбага фақат шоншараф 
келтирди. Умаййа Абу Суфёнга ёвқараш қилди: 
— Мен гапимни билиб гапираман. Менинг гапим айни ҳақиқатдир. 
— Сен менга очиқ гапирмаяпсан, Умаййа! Ниманидир яширяпсан. Қани, мақсадингни 
тушунтирчи! Умаййа эътироз билдирди: 
— Йўқ. Келажакда содир бўлажак ҳодисалар ҳали менинг сўзларимни ёдингга солади. 
Ўшанда гапларимнинг мағзини чақишга уриниб кўрарсан. 
— Азизим, ахир, бирон нарсани ёрилиб гапирмасанг, ўшанда нимани эслайман? 
— Ўша, хаёлпаришон ҳолатда қайтиб келганимни кўрганингда мен қишлоқда учрашган 
олимдан яқинда юбориладиган сўнгги пайғамбар ҳақида гапириб беришни илтимос қилган 
эдим. Орамизда шундай суҳбат ўтди: «У араб миллатига мансубдир», деди. «Азизим, араб 
бўлишини мен ҳам биламан. Қайси араблардан?» дея сўрадим. «Араблар ҳаж учун бориб зиёрат 
қиладиган Байт жойлашган шаҳардан». «Дарҳақиқат, бизда ҳам (Тоиф шаҳрида) араблар зиёрат 
қиладиган бир байт бор». «У Қурайш қабиласидан чиқади...» Шу тарзда бўлган воқеани сўзлаб 
бораётган Умаййа қолган гапларни қуйидагича давом эттирди: 
—Бошимдан қайноқ сув қуйиб юборилгандек бўлди. Умримда бу қадар кучли ҳаяжонга 
тушмаган эдим. Дунё ва охират саодатини қўлдан бой берганимга узилкесил 
ишонч ҳосил қилдим. Чунки бу сўнгги пайғамбарлик вазифаси менга берилишидан умидвор 
эдим. Шундан кейин: 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
120
«Хўш, унда бу Пайғамбарнинг сифатлари қанақа ва у ким ўзи?» деб сўрадим. 
«Ўрта ёшларга етганда пайғамбарлик вазифаси бериладиган инсон. Зулмдан, ҳақсизликдан 
узоқ юради. Қариндошлик хақҳуқуқлаглгаи назорат қилади. Шундай қилишни тавсия этади. 
Узи фақир, аммо ҳам ота, ҳам она томонидан аслзодалар хонадонига мансуб. Халқ орасида 
обрўэътиборга сазовор. Ёрдамчилари кўпинча фаришталардир», деб жавоб қилди. 
— Умаййа, сенинг бу гапларинг ғирт уйдирма ривоятлардан бошқа нарсалар эмас. Агар 
Оллоҳ иайғамбар юборадиган бўлса, ҳеч шубҳа қилма, ёши улуғ ва шарафли кишини танлайди. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling