Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
122 Ўқиш, ёзишни билмасди. Бу соҳада ҳеч кимдан сабоқ олмаган эди. Яхши тарбия олиш учун биронбир устоз ҳузурига жўнатилмаган эди ҳам. Аслида, бунга имконият ҳам йўқ эди, зарурат ҳам. Чунки ҳар жиҳатдан ҳавас қилса арзигудек одоб, хулқатвор эгаси бўлиб етишган, ҳеч кимнинг унга одоб муаллими бўлишига ҳожат йўқ эди. Ёнатрофда унинг барча фазилатларига гувоҳ бўлган, дуч келган кишига лақаб берадиган халқ унга ҳам узоқ синовлардан сўнг «Ал-Амин» лақабини муносиб кўрган эди. Уни «Ал-Амин» деб атай бошлаганларидан бери анча йиллар ўтиб кетди. Ҳеч ким уни бу лақабга нолойиқ деб билмасди, ҳатто шундай деб ўйламасдилар ҳам. Ҳеч ким, бу лақабни унга бериб янглишган эканмиз, демади. ИНТИЗОР КУТИЛГАН ТОНГ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бир куни ёлғиз ўзи шаҳарнинг чеккасида сайр қилиб юрган эди. — Салом сенга, эй Оллоҳнинг Расули!.. — деган сас келди. Чапга, ўнгга қайрилиб қаради. Ҳеч ким йўқ. Овоз эса, яқиндан келган эди. Эшитилгандек бўлиши мумкин эмас. — Ассалому алайка, ё Расулуллоҳ!.. Иккинчи марта яна шу овозни эшитди. Яна ён атрофига аланглади. Ҳеч ким йўқ. Бирон жойга яшириниб чақиряптими, деса, ундай жой ҳам эмас эди бу ер. — Салом бўлсин сенга, эй Оллоҳнинг пайғамбари!.. Учинчи марта эшитганда, овозни ҳам, овоз келган жойни ҳам аниқлади: бу овоз бир тошдан чиқаётган эди. Ал-Амин у ердан узоқлашди. Оллоҳнинг Расули нима дегани? Кимга қаратилган овоз эди бу? Бунинг маъноси нима эди? * * * Энди Ал-Амин ғалати тушлар кўра бошлади. Бу тушларнинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, айни тарзда ўнгида ҳам рўй берарди. Қолаверса, у бундай тушларни бирикки мартагина эмас, олти ой давомида муттасил кўрди. Аҳвол шу даражага етдики, кундузи содир бўлган бир воқеанинг оқибати қандай бўлишини ўша кечаси кўрган туши ёрдамида гапириб бериши мумкин эди. Чунки бу рўёлар қуёш сингари мусаффо, ёруғ тушлар эди. Тафсилотлари бизга қоронғи бўлган бу тушлар бошланганидан бери беш ойдан кўпроқ вақт ўтган, рамазон ойи яқинлашаётган эди. Энди Буюк Аминнинг юрагида қандайдир ёлғизликка интилиш ҳисси пайдо бўлди ва бу интилиш тобора кучайганданкучайди. Кўчада, бозорда, ҳатто уйида ҳам ҳеч тинчий олмасди, ўта безовта бўлиб қолди. Кимсасиз, танҳо ўзи қоладиган жойларга интиларди. Халқ орасида ҳам унинг дилини оғритган, таъбини хира қилган одам бўлмади. Уйида эса бирон келишмовчилик бўлиши мумкин эмасди. Хотини Хадича, қизлари Руқаййа, Зайнаб ва Умму Гулсум, боқиб олган ўғли Зайд ва ўз паноҳида вояга етказган Алидан шикояти йўқ эди. Қолаверса, қизлари Руқаййа билан Умму Гулсумни амакиси Абу Лаҳабнинг икки ўғлига, Зайнабни эса, Хадичанинг синглисининг ўғли Абул Осга унаштириб кўйган эдилар. Рўзғордан камчилиги йўқ эди. Шундай бўлса ҳам, ичичидан ёлғизликка кучли интилиш ҳиссини туяр ва бу ҳисни ҳеч енга олмасди. Рамазон ойи бошланган кунларда бу туйғу унга бутунлай тинчлик бермай кўйди. Аслида, бир неча йиллардан буён Рамазон ойи бошланганида Макка халқидан баъзи кишилар каби у ҳам Ҳиро тоғига чиқиб танҳо қолишни, у ерда бир ой яшаб, ўтганкетганларга меҳмондўстлик қилишни, одамларнинг жоҳилликларидан узоқ бўлишни одат тусига киритган эди. Маккага қайтгач, аввал Каъбани тавоф этар, сўнгра уйи томон йўл оларди. Бу йил ҳам рамазон ойини ўша ерда ўтказмоқчи бўлди. Бу истаги шу қадар кучли эдики, агар кетмаса, биров уни зўрлаб олиб борадигандек ҳис этар эди ўзини. Қалбидан кечаётган ҳистуйғуларни энг яқин кишиси, уни ҳаммадан кўра яхшироқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling