Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
121
муҳташам биноларни бунёд этиб, тиллаю кумуш билан безатганлар? Қани мол-дунё, 
авлодаждодлар қани? Ўзидан кетиб қутурган, ўлартириларига қарамай бойлик тўплаган, мен 
сизнинг энг буюк Роббингизман, деган Намруд қаерда, қани? Улар сизлардан кўра бойроқ 
эмасмидилар? Улар қаерда, қани? Улар сиздан кўра, кўироқ умр кечирдиларми? Дунё 
тегирмони уларни ҳам тошларнинг остига олиб босибянчиб ташламадими? Энди уларнинг 
чириган суяклари ва бўмбўш бўлиб қолган гўшаларигина қолдики, у ерларни қуртқумурсқалар 
жонлантирмокда... Йўқ, иш сизлар ўйлаганингиздек, осон ва оддий эмас, асло! Яккаю ягона 
Оллоҳ бор, ибодатга муносиб зоти Олий Удир. Туғмаган, туғилмаган.. ўлмайдиган... боқий ва 
чексиз қудрат соҳибидир У... Утмиш авлодларимиз ҳаётига чуқур назар солсак, кўплаб ибратли 
мисолларни топишимиз мумкин. Ўлимга олиб борувчи ва муқаррар бўлган йўлларни 
кўрганимда, қавмимнинг ёшмиқарими, каттамикичикми, ҳаммаси вақтисоати билан шу йўлга 
киришини муигаҳада этганимда, кетганларнинг орқага қайтмаганини ва колганлар ҳам боқий 
умр кечирмаслигини тушунганимда, шунга қатъий ишонч ҳосил қилдимки, бандаларининг 
бошига келадиган ўлим менинг бошимга ҳам келади... 
Қусс ибн Соида гапларини тугатди. Афсусли томони шундаки, «Оллоҳнинг бир 
иайғамбари бордир, замони жуда яқинлашиб қолди», дер экан, уни тинглаётганлар орасида ўша 
шонли Набийнинг, оламларга рахмат бўлажак ўша Буюк Расулнинг борлигидан, ҳамма катори, 
у ҳам бехабар эди. Ҳатто яқин йиллар ичида вазифа олиши азалий тақдир зарурати бўлган Буюк 
Пайғамбарнинг ўзи ҳам... 
Ўша бозорда савдосотиқ қилган ўттиз олтиўттиз саккиз ёшлардаги Ал-Амин Қусс ибн 
Соида тилга олган ҳақиқатлар хақида кейин ҳам тезтез ўйларди. Инсонлар том маънода 
тушкунлик ботқоғига тобора чуқурроқ ботиб бораётган эдилар. Бу аянчли ҳаёт тарзи ўзининг 
борйўқлигидан ҳам бехабар жонсиз тошларни ибодатга лойиқ маъбуд деб ишониш асосига 
қурилган эди. 
Арзимайдиган бир баҳона ҳам катта жанжалнинг чиқишига сабаб бўларди. Гўдаклик 
чоғида тириклайин тупроққа кўмилган қизларни кўрганди. Бу чиркин, ваҳшиёна одат тобора 
кенг тарқалмоқда. Шароб ҳар қандай зиёфатнинг доимий неъматига айланган. Ичмайдиганлар 
бармоқ билан саноқли даражада кам. Оллоҳнинг яратган шифобахш неъматлари хисобланмиш 
хурмо, узум сингари мевалардан ҳаром ичкилик тайёрланар ва уни истеъмол қилганлар 
ихтиёрий жинниликка берилар эдилар. Одамлар худди ҳайвонлардек бозорларда сотилар, 
сўнгра сотиб олинганлар томонидан ҳайвонлардек ишлатилар эди. Бу бечора қулларнинг ҳам 
ўзлари сингари бир инсои эканликлари ҳақида ўйламасдилар. 
Баъзан бу аҳмоқона одатларга қарши чиққан кишилар учраб турарди. бироқ улар халқнинг 
дардига дармон бўлишга қодир эмас эдилар. Ҳотами Тойийнинг шон ва шараф даъвоида қилган, 
кейинчалик тилларда достон бўлган сахийлиги; Зайд ибн Амрнинг ўлдирилаётган гўдаклардан 
бир нечасининг ҳаётини сақлаб қолиши; Абу Бакрнинг инсонлик шарафига номуносиб, дея 
бутга сиғинмаслиги, шароб ичмаслиги ва зинодан узоқ юриши; Қусс ибн Соиданинг Укозда 
келишига оз қолган бир пайғамбар ҳақида маълумот бериши... Булар бутун бир миллатни, 
инсониятни жаҳолатдан халос этиш учун етарли эмас эди. Булар жўшқин оқар дарёнинг 
юзидаги кўпиклар янглиғ гап эди, холос. Бутун шиддати билан кутуриб оқаётган бу жаҳолат 
дарёсини муаззам бир тўғон ёрдамидагина тўхтатиш мумкин эди. Бу эса, Оллоҳнинг кўмагига 
муносиб бир Пайғамбаргина қодир бўлган иш эди. 
* * * 
Муҳаммад Ал-Амин ҳаетининг ўттиз тўққиз йилу олти ойини яшаб бўлди. Машаққатли 
хаёт сўқмоқларидан шу кунгача етиб келди. Туғилмай туриб отасидан, олти ёшида онасидан, 
саккиз ёшида бобосидан жудо бўлишнинг аччиқ аламларини тортган, Абу Толибнинг уйида 
йигирма беш ёшга тўлгунга қадар фақирона ҳаёт кечирган, шундан кейин Хадичага уйланиб, 
беқиёс бойлик, мол-дунёни идора қила бошлаган эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling