Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
139 Ҳолбуки, Набийи Акрам (с. а. в.) орадаги бу совуқчиликни бартараф этиш учун икки нуридийдалари, севикли қизлари Руқаййа билан Умму Гулсумни Абу Лахабнинг икки ўғлига унаштириб, яхши ниятда яқинлашишни истаган эдилар. Аммо бу тадбир ҳам Абу Лаҳабнинг ичини ёндираётган туйғуларини сўндирмади. * * * Орадан анчамунча ғамгин кунлар ўтди. Жаброили Амин келиб юқорида келтирилган амрни яна такрорлади. Амр адо этилмаса, азоб келиши ҳақида хабар берди. Жаноби пайғамбаримиз қариндошларини яна таклиф этдилар. Овқат ейилди, сут ичилди, сал кейин Расулуллоҳ (с. а. в.) дарҳол ўринларидан туриб, шундай сўз бошладилар: — Мард йигит оила аъзоларига ёлғон гапирмайди. Мен эса, ҳаммага ёлғон гаиирган тақдиримда ҳам, сизларга сўйламайман. Жами инсонларни алдасам ҳам, сизларни алдай олмайман. Шундай экан, эй Абдулмутталиб авлоди! Қасам ичиб айтаманки, мен келтирган нарсадан ҳам шарафли ва фойдали бир нарсани ҳали ҳеч бир инсон ўз қавмига келтирган эмас! Мен сизларга дунё ва охиратнинг саодат ва шарафини келтирдим. Оллоҳ таоло менга сизларни ушбу динга даъват этишимни буюрди. Ўзидан бошқа ҳеч бир маъбуд бўлмаган Оллоҳ номидан қасам ичиб айтманки, мен Унинг бутун инсониятга ва хусусан сизларга юборган пайғамбариман!.. Сизлар худди уйқуга кетгандай бир куни келиб ўлишингиз, уйқудан тургандай қайта тирилишингиз муқаррардир. Шундан кейин қилган амалларингизнинг ҳисобини берасизлар. Яхшиликларингизга жавобан яхшилик кўрасизлар, ёмонликларингизнинг жазосини тортасизлар. Жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам абадийдир. Орангизда менга акаукалик қилиб, қайси бирларингиз ёрдамчи бўласиз? Расулуллоҳ (с. а. в) сўзларини шу тарзда якунладилар. Аммо бирон кишидан садо чиқмади. Ҳамма бирбирига қаради, бошларини эгди. Орага оғир сукунат чўкди. Ниҳоят, ҳали балоғатга етмаган Али оёққа турди. — Ораларингда энг кичиги ва заифи менман. Аммо мен Сизга бажонидил ёрдамчи бўламан, — деди. Алининг бу хаттиҳаракати у ердагиларни кулдирди. Айримлар Абу Толибга қаради. Абу Лаҳаб яна жанжал чиқаришга уринарди: — Агар унинг бу сўзларини бошқа араблар ҳам эшитиб оёққа турсалар, ўзимизни қутқара олмаймиз, бизни лақиллатяпти бу, — дер, у ердагиларнинг кўнглига вахима солишга уринар эди. Абу Толибнинт жаҳли чиқди: — Ҳей кўрқоқ! Нималар деяпсан ўзи? Токи биз тирик эканмиз, худо номи билан қасам ичамаики, Муҳаммадга ёрдамчи бўламиз, қўриқлаймиз! — деди. Машваратда Абу Лаҳабнинг фикрини қувватлайдиган бирон киши ҳам чиқмади. Имон йўлига кирилмасада, Абу Лаҳаб сингари очикданочиқ Муҳаммадга қарши чиққан бирон кимса бўлмаганининг ўзи ҳам яхши бир натижа эди. * * * Даъват йўлида яна бир одим қўйилди. Жанобимиз: «Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» (Хижр сураси, 94.) амрини олдилар. Энди ишни яширинча юритиш даври тугаган эди. Яқинузоқ, танишнотаниш ҳамма кишилар бу даъватдан бохабар бўлиши керак эди. Набийи Акрам жанобимиз мақсадларини амалга ошириш учун маккаликлар энг муҳим ишларни бажаришда тутадиган йўлни тутдилар. Каъба яқинидаги Сафо тепалигига чикдилар, қўлларини қулоқларита қўйдилар ва бор овозлари билан: — Ё сабахах, ё сабахах!.. — деб бақирдилар. Муҳим бир муаммо юзага чиққани ҳаммага маълум бўлди. Маккаликлар Каъба атрофига тўилана бошладилар. Кела олмаганлар одам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling