Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
140 жўнатишди. Расулуллоҳ (с. а. в.) атрофларини ўраб олган оммага хитобан: — Эй қурайшликлар, сизларга шу тоғнинг этакларида бир суворий қўшини ҳужум қилишга тайёр турганини айтсам, менга ишонасизларми? — дедилар. Тараддудланмай жавоб беришдики: — Сенинг ёлғон гапирганингни ҳали шу пайтгачаэшитмадик, ё Амин! Албатта, ишонамиз! — У ҳолда, маълумингиз бўлсинким, мен сизларга буюк, оғир ва машаққатли азобнинг келишидан олдин етишган бир хабарчиман. Сизларни Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуднинг йўқлигига ва мен Унинг Расули эканлигимни қабул этишга даъват қиламан. Агар қабул этсаларингиз, жаннатга киришингизга тўла кафолат бераман. Қабул этмасангизлар, сизларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда беролмайман! (Имом Муслим. 4/1877.) Шу он унинг сўзи бўлинди. Энг олдинги қаторлардан бирида турган соқолли одам ердан бир тош олиб, унга қарата отди: — Лаънат сенга, қўлларинг акашак бўлгур, бизни шунинг учун бу ерга тўпладингми?! — деб ҳайқирди. Ким бўлди бу одам? Ким бўларди? Пайғамбаримизнинг амакилари, яна ўша Абу Лаҳабда. Амакилирики шундай муносабат билдираркан, бегона кишилардан нима ҳам кутиб бўларди? Келганлар, бошлари эгик ҳолда, тарқалдилар. Ҳолбуки, ораларидан мард бир йигит чиқиши керак эди, ва: ⎯ Дарҳақиқат, сендан ҳеч маҳал ёлғон гап эшитмадик. Аммо бу дафъа абадий саодатга эришиш ёки ундан маҳрум бўлишдай бир муаммо қаршисида турибмиз. Оллоҳнинг пайғамбари эканлигингни қандай исбот қиласан? — дейиши керак эди. Қаерга бошласа, ўша томонга кетаверадиган оломон эмас, нима қилаётганини, нималар қилиши лозимлигини биладиган, билишни истайдиган инсонлар жамоаси эканликларини кўрсатишлари, жавоб ва исбот талаб этишлари керак эди. Қисқаси, Абу Лаҳабнинг бу хаттиҳаракати бу йиғиннинг тарқалиб кетишига сабаб бўлмаслиги даркор эди. Буюк Пайғамбаримиз (с.а.в.) у ерни ўта ғамгин равишда тарк этдилар. * * * Абу Лаҳаб Сафо тепалигидан қайтаркан, зиммасига тушган вазифани адо этганига амин эди. Бир неча кунгина аввал қариндошлари орасида кўрсатган сеҳржодулари етмагандай, устигаустак, бутун Қурайш қабиласини ўзига жалб этишга киришганига бефарқ қарай олмасди. Акс ҳолда, бу ишнинг натижаси муваффақиятли тугар ва Муҳаммад Амин улкан шуҳрат соҳиби бўлар, Абу Лаҳабдай бир кишини сояда қолдиражак мавқеларга эришар эди... Мукаммал ўйланган бир совуқ уруш йўлини тутишдан бошқа чора йўқ, деган фикрга келди у. Муҳаммадни ёлғизлатиб қўйиш ҳамда муваффақиятсизликка учратиш учун қўлидан нима келса, орқага сурмасдан ўшани қилишга аҳд этди. Хотини Умму Жамил ҳам унга ҳамфикр эди. * * * Шу кундан эътиборан ҳатто дарвозаси ҳам бир бўлган қўшнининг, яъни Муҳаммад Аминнинг уйларига девор ортидан тошлар келиб ту!на бошлади. Эрта саҳарда уйдан чиққанларида, эшик тагига ташланган ахлатга дуч келдилар. Оёғига ботсин, деган ниятда йўлакка ёйиб ташланган тиканларни кўрдилар. Ахлоқсизларча 6у хаттиҳаракатлар жоҳил эрхотин ўртасида худди мусобакалашаётгандай улкан ғайрат билан давом эттирилди. Абу Суфённинг синглиси ва Абу Лахабнинг умр йўлдоши бўлган Умму Жамил Расулуллоҳ (с а. в) жанобимизга рўбарў келиб қолганда баъзан: — Шайтонингдан қандай хабарлар бор? — деб киноя қилар, баъзан қовоғини солиб олар, яна гоҳида: — Не хабар кўкларда?.. Кўрайликчи, бугун қандай сафсаталар билан миллатни алдар экансан? — дея минғирлаб, у зотни безовта қилар эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling