Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
145
(Биз инсонга буюрдикки) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга кайтажаксан!» 
Агар улар сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга 
итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсаларда) дунёда энг яхши муомалада бўлгин ва ўзинг 
Менга ижобаттавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра Ўзимга қайтурсизлар, бас, 
Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман». (Луқмон сураси, 14-15) 
Саъд ортиқ саволга ўрин қолмаганини ҳис этди. Сўрамаса ҳам, миясини ғовлатаётган 
саволларга жавоб топган эди. 
Ер юзида фақат икки инсон орасида бўлиб ўтган, аммо ҳақиқатан ҳам улкан аҳамиятга эга 
бу воқеа малаклар оламидан хусусий бир фармон келишига сабаб бўлган, токи ер юзида она ва 
ўғил бор экан, доимо ўтимли бўлажак бир ҳукм келган эди. 
Аёл ҳам ўз навбатида ўлим рўзасига барҳам берди... (Ибн Касир. Тафсир.) 
Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаноби пайғамбарнинг аммалари эди. Отаси 
Аввом эса, Фижор жангида ҳалок бўлган. 
Зубайрнинг мусулмон бўлганини амакиси эшитиб, юзи буришиб кетди. Жиянининг бу 
ишидан асло хурсанд бўлмаган эди у. 
— Эшитганларим ростми, эй Зубайр? — деб сўради жаҳлдан ўзини зўрға тийиб. 
— Қайсиниси, амаки? 
— Яъни, сабий (юлдузларга сиғинувчилардан) бўлганмишсан? 
— Асло, амакижон. Ҳеч качон сабий бўлолмайман, — деб жавоб киди Зубайр. Унинг тўғри 
сўзли эканини амакиси биларди. 
— Демак, туҳмат қилишибдида... —. деди ва суҳбат шу билан тугади. 
Орадан ўтган бир неча кун давомида амаки бу хақда бошқа ўйламади. Аммо тасодифан 
уни намоз ўкиётганда кўриб колиб, фиғони кўкка кўтарилди. 
— Сен тунов куни менга ёлғон сўзлабсанда, Зубайр?— деди. 
Мен ёлғон гаиирмадим. Ундай ниятим хам йўқ, амакижон! 
— Яъни, Муҳаммаднинг даъватига юриб, унинг динига кирганингни инкор киласанми? 
— Йўқ, ҳеч қачон инкор қилмайман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кирганим рост, 
аммо у сабий эмас, мен ҳам. Ҳозир ҳам Яратганга сажда қилаётган эдим. 
— Масала энди ойдинлашди, — деди амакиси. — У ҳолда, амакинг сифатида дарҳол эски 
динингга, отанг Аввомнинг ва менинг динимга қайтишингни талаб этаман. 
— Бундай қилолмайман, амакижон. Жиддий гапиряпсанми, Зубайр?! 
Амакисининг бундай дейиши ўта табиий бир ҳол эди. Чунки тушида ҳам Зубайрнинг 
бунақа жавоб беришига ишонмасди. Ҳайрат ва ғазаб ичида берилган саволга Зубайр ғоят 
хотиржамлик билан: 
— Албатта, амакижон, жиддий гапирянман, ~ деб жавоб қилди. 
— Мен сени амакига қарши чиқадиган бола бўласан деб сира кутмаган эдим. Шу кунгача 
бундай хаттиҳаракатни кўрмадим. Демак, энди бутунлай ўзгарибсанда?! 
Зубайр анчагача панднасиҳат тинглади. Аммо булар фойда бермади. Насиҳатлар кор 
қилмагач, қўлоёғи боғланди. Бир хонага қамаб қўйилди. 
Орадан йигирма тўрт соат ўтди. Бу жазо етарли бўлиши керак эди. Тонг саҳарда амакиси 
Зубайрнинг қўлоёғини бўшатиш учун ёнига кирди. 
«Кечиринг, амакижон, мендан хато ўтди, пушаймонман...» 
Зубайрдан шу гапни эшитиш, уни бағрига босиш, кўзларидан ўпиб, ўзининг афсусларини 
ҳам айтишни истарди. Ҳали ўн олтиўн етти ёшларда бўлган, яхшиёмонни фарқламайдиган 
жиянига оталик қилиш унинг вазифаси эди, ахир. 
— Қалайсан, ё Зубайр?! 
— Кўриб турганингдай, амакижон. 
— Яъни, пушаймон бўлмадингми?.. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling