Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
153 калтакланаверасан. Умаййа яна ишора қилди. Қамчи ҳавога кўтарилиб визиллар экан, Билолнинг: — Ҳеч қачон... токи тирик эканман, мени бутларга сажда қилаётган ҳолда кўрмайсан! — дегани эшитилди. Қамчиларнинг вазиллаши давом этар, «Аҳад... Ахад.» сўзлари ҳам уларнинг зарбасига ҳамоҳанг равишда такрорланар эди. Умаййа қулига дағдаға қилди: — Агар бирон марта секинроқ урганингни сезиб қолсам, сенинг ҳам абжағингни чиқараман, билиб қўй!!! Дарҳақиқат, у ҳазиллашмаётган эди. Неча қамчи тушганини Билол ҳам, уни савалаётган дўсти ҳам билмас эдилар. Шунга қарамай Умаййа: — Ур, яна ҳам қаттиқроқ ур! Ё қайтсин, ё ўлиб кетсин, дер эди. Юзида заррача раҳмшафқат аломати кўринмасди. — Билол ҳушидан кетди, эй Умаййа. — Ур! Атайлаб шундай қилмокда. Билол чиндан ҳам ҳушидан кетган эди. «Аҳад... Аҳад...» деган овоз ҳам эшитилмай қолди. Беҳуш вужудга туширилаётган қамчи зарбалари энди из қолдирмай, Билолнинг елкасини қора қонга белар эди. Нихоят, хоин бир жуфт кўздан қилинган «етар» ишораси билан калтаклаш тўхтатилди. Умаййа муродига етган кишидай енгил тортиб: — Шаробимни олиб келинг, — деб бақирди. Иккинчи кун... Ҳолдан кетган Билолни Умаййанинг қошига олиб келганларида, оёғида туролмас эди. Умаййа хонанинг бир бурчагида турган бутни кўрсатди ва Билолга ишора қилди. «Қани, унга сажда қилгинчи!» дегани эди бу. Билол бутга яқинлашди. Умаййа енгил нафас олди. Ниҳоят одам бўлибди, деб ўйлади. Унингча, демак, қамчилар зарбаси зое кетмабди... Билол бутга яқинлашдиДа, кучли бир нафрат билан унинг башарасига тупурди: — Сизлар илоҳ дейдиган бу бут ўзининг борлигидан Ҳам бехабар бир тоивдир! Сиз... Ортиқ сўзга улгурмади. Умаййа саичиб бориб, жонҲолатда Билолни тепиб юборди. Билол ерга йиқилди. Яна қамчилаш... Билол қачонгача калтакланганини Ҳам фарқлай олмади. Аммо ҳушидан кетгунгача «Аҳад... Аҳад...» дейишдан тўхтамади. Умаййа маҳалласидаги болаларни чақирди. Уларга пул бериб, бўйнига арқон солиниб, қўллари орқасига боғланган Билолни кўрсатди: — Кўряпсизларми мана бу динсизни?.. Мана, сизга ота-боболарининг динидан қайтган бир хоин. Вазифангиз — буни кўчаларда судраб тошбўрон қилши. Қани, бир ғайратингизни кўрсатингчи, агар топшириғимни кўнгилдагидай бажарсаларингиз, яна пул бераман. Қандай маза! Ҳам нул ишлашади, ҳам кўнгилхушлик қилишиб, бир динсизга жазо бсришади!.. — Юр, қани, кўрайликчи, ҳой динсиз! — Юр тезроқ, аблаҳ! Бирлари калтак билан Билолни калтаклаган, бошқа лари бўйнидаги арқондан ушлаб тортқилаган ҳолда... бу ғаройиб ва ачинарли «томоша» Макка кўчалари бўйлаб юракетди. Орқадан Умаййа: — Дадил бўлинглар, болалар! Шундай қилингларки, динидан қайтганига пушаймонлар есин! — деб бақириб қолди. —Юр, қани, тангриларга тил теккизган бадбахт! —Юр, хоин! Бир гомондан ҳақорату калтаклар, иккинчи томондан Билолиинг тўхтовсиз такрорлаётган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling