Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
161 бўлиши юрагини тилкапора қилиб, дардига дард қўшиб юборди. Ниҳоят, Амморнинг бошини сувга тиқдилар. Нафаси қайтган Аммор ҳушидан кетгач, сувдан чиқариб олинди. Хўш, нима дейсан? Ҳали ҳам Муҳаммадни пайғамбар деб даъво қилаверасанми? — Ҳа... у ҳақиқий пайғамбардир... Яна боши сувга тиқилди. Яна ҳушидан кетди. Бу сафар сувдан чиқарилганда, ичига анча сув кетган, рангирўйи оқарган эди. Аммор ўлим дақиқалари яқинлашаётганини сезди. Ортиқ бардоши қолмади. Бу одамлардан эса, раҳмшафқат кутиб бўлмасди. — Хўш, энди нима дейсан? Муҳаммад ҳали қам сен учун пайғамбарми? Аммор синди: —Йўқ, энди пайғамбар эмас... — деди. —У ёлғончидир, де. —У ёлғончидир. —Лот ва Уззочи? — Лот ва Уззо илоҳларимиздир... Амрнинг кўзларида зафар учқунлари чақнади. — Мана, энди ўзингга кслдинг, бинойидай ақлинг бор эканку? Ота-онанг каби аҳмоқларча ўлиб кетмадинг, — деб бақирди. Қийноқ тўхтатилди. Аммор кўйиб юборилди. Бу хабар мусулмонлар орасида шиддатли бўрон каби тез тарқалди. Сумаййа билан Ёсирнинг бу йўлда жон берганини эшитиб, кўзёши тўкканлар, бу дафъа Амморнинг ортидан йиғладилар. Унга ачиндилар. Аммо унинг учун тўкилган ёшлар ва чекилган оҳларнинг маъноси бошқа эди. — Ҳайф сенга, Аммор... эсиз. Атиги бир қадам қолган эдия, бардош беришинг керак эди, бардош. Кейинги пайтларда мусулмонларнинг ҳам, мушрикларнинг ҳам биттагина баҳслашадиган мавзуи мана шу воқеа бўлиб қолган эди. — Қандай бардошли одамлар экана, қойил! — Худо ҳаққи, агар шундай зулм менга нисбатан қилинса, бутларни қарғашни талаб этсалар, ҳали қийноқ бошланмасданоқ Лотнинг ҳам, Уззонинг ҳам, Хубалнинг ҳам етти пуштини аймай қарғаб ташлардим. Даврада қаҳқаҳа кўтарилди. * * * Булар қул эмас эди. Ёки заиф, орқасида суянчиғи йўқ кишилар ҳам эмас эди. Қулларга кўнгилхушлик учунгина азоб берадиган, азоб бераётганидан роҳатланадиган, исканжа остидаги қулнинг фарёдига ёки қийналишига эмас, балки елкасида қамчи қолдираётган изларга завқланиб боқадиган, уларни калтаклашга буюриб қўйиб, ўзлари шаробдан ичаича: «Отам учун ур, бобом учун ур!..» деб қийқирадиган, баъзан камчини ўз қўлига олиб: «Мана бундай, мана бундай уриш керак!» дея таълим берадиган насткаш одамлар эди булар. Улар ўзлари калтак азобини тотиб кўрмаганлар. Кичик ёшдан, балки ҳали она қорнида эканлигиданоқ қулларни камситиб, сўкибуриб, туртиб катта бўлган кимсалар эди булар. Бир пайтлар: «Жигаргўшамни афв этинг, хўжайин...» дея ёлворган ота-оналар энди ўзлари фарзандларининг кўз ўнгида бу кичик хўжайинлар томонидан қамчиланар, азоб берилар, уятсиз қарғишларга дучор этилар эдилар. Қулларни инсон қиёфасида яратилган бир ҳайвон деб билувчи, уларнинг ҳақхуқуки бормийўқми дея бош қотирмайдиган, лекин дунёдаги барча юмушларни улар бажариши керак деган фикрда собит турувчи кишилар эди бу кимсалар!.. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling