Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
157
қутулганликларига тинмай шукр қилар эдилар. Улуғ зот бўлмиш Абу Бакрнинг ортидан зўр 
ҳавас ва миннатдорлик туйғулари ила узоқ вақт қараб қолдилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в) бир куни Каъбага яқин бир ерда намоз ўқиётган эдилар. Амр ибн 
Ҳишом (Абу Жаҳл) чидаб ўтиролмади, нимадир қилиб бўлсада, жанжал чиКаргиси келди. 
Асабий ҳолатда пайғамбаримизнинг устларига бостириб келди. 
— Бундан кейин яна шу ерда намоз ўқиётганингни кўргудай бўлсам, ҳолингга вой! — деди 
ваҳшат билан. 
— Бордию қайсарлик қилсанг, қавмимни, қабиламни ёрдамга чақириб бўлса ҳам, бу ердан 
ҳайдаб чиқараман! 
Ҳолбуки, Расулуллоҳ (с.а.в.) Амр ибн Ҳишомнинг дўқпўписаси туфайли вазифаларини 
тарк этолмас, намозни тўхтата олмас эдилар. Чунки у кишига вазифа юклаган, пайғамбар қилиб 
жўнатган зот Амр эмас. Бинобарин, Муҳаммад (а.с.) уйларига кайтиб келганларида, Жаброили 
Амин Жаноби Ҳақнинг саломини — навбатдаги ваҳийни келтирди. Бу ваҳий илк бор 
туширилган бешта оятнинг давоми эди: 
«Дарҳакиқат, инсон ўзини бойбеҳожат кўргач, албатта, туғёнга тушар — ҳаддидан ошар. 
Албатта, ёлғиз Парвадигорингга қайтишинг бордир! (Эй инсон), бир бандани (яъни, Муҳаммад 
алайҳиссаломни) намоз ўқиган вақтида (намозидан) тўсадиган кимсани кўрдингми?! Хабар 
бергинчи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса ёки (ўзгаларни) тақвога буюрса, (уни 
намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми?) Хабар бергинчи, агар у (намоздаи тўсувчи 
кимса Оллоҳнинг китобини) ёлғон деса ва юз ўгирса, албатта, Оллоҳ (унинг барча 
қилмишларини) кўриб туришини билмасми?! Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) 
тўхтамаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан 
тутармизда (жаҳаннамга отармиз)! Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин. Биз эса, 
азоб фаришталарини чақиражакмиз! Йўқ! Сиз унга итоат этманг ва Оллоҳга саждаибодат қилиб, 
(У зотга) яқин бўлинг!» (Раҳмон сураси, 1—9.) 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling