Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
* * * Бир куни сон жиҳатидан ҳали унча кўп бўлмаган саҳобалар суҳбатлашиб ўтирар эдилар. Суҳбат орасида: — Худо ҳакқи, қурайшликлар Қуръоннинг очиқ-ойдин ўқилганини ҳали бирон марта ҳам эшитганлари йўқ. Биронбир мард йигит ўртага чиқиб, Қуръондан тиловат қилса, зўр иш бўлардида, — дедилар. Кичкина бўйли, озғингина бир одам отилиб чикди: Мана мен, мен тиловат қиламан! — деди. Бу одам Уқба ибн Абу Муойтнинг собиқ қули Абдуллоҳ ибн Масъуд эди. — Йўқ, у шундай бир одам бўлсинки, токи бошига бирон фалокат тушса, орқасида мадад берадиган киши турсин, — дейишди. — Мени Оллоҳ ўз паноҳида асрайди! — дея жавоб қилди Абдуллоҳ ва ўртага чиқди. Масжиди Ҳарамга кирди. Баланд овоз билан аввал: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деди ва «арРоҳману ъалламал Қуръон...» дея тиловат қила бошлади. Одамлар орасидан: — Нималар деяпти Ибн Умму Абд? — Шошмай тур, эшитайликчи... — деган овозлар эшитилди. Абдуллоҳ бор кучи билан бақириб Қуръонни тиловат қилар эди. «Меҳрибон (Оллоҳ) Қуръонни таълим берди. У зот инсонни яратиб, унга (дилидаги мақсадини аён эта олиш учун) баённи (нутқни) таълим берди. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисобўлчов билан (жорий бўлур). Ўтўлан ҳам, довдарахт ҳам (ёлғиз Оллоҳга) сажда қилур бўйинсунур. У зот осмонни баланд қилиб қўйди ва сизлар тоштарозуда туғёнга тушмасликларингиз, (яъни, ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун мезон — тарозуни ўрнатди. (Эй инсонлар, ўзаро олдиберди Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 158 муомалаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозудан уриб қолманглар!..» (Алақ сураси, 619.) Ибп Масъуд ортиқ давом эттира олмади. —Бу одам Муҳаммаддан ўрганган нарсаларини ўқиётган бўлмасин тағин?.. — дея хавотирлик билан берилган саволга: —Ҳа, гапингиз тўғри. Мен ҳозиргина тиловат қилган Қуръон оятларини бизга Муҳаммад Расулуллоҳ ўргатдилар, — деб жавоб қилди. Шу пайт бир тўда одам Абдуллоҳнинг устига бостириб кела бошлади. Уни ерга ётқизиб, аямай дўппослай кетди. Бирмунча калтаклаб хумордан чикди шекилли, тўда уни ўз ҳолига қўйиб тарқалди. Ибн Масъудниг юз-кўзи шишиб кетган эди. Биродарларининг ҳузурига келганда, улар нима бўлганини дарров сездилар. —Биз мана шу аҳволга тушишдан қўрққан эдик, эй Абдуллоҳ! —Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ, — деди ибн Масъуд. — Мен улардан анча устун эканлигимни аёвсиз калтаклаётганларида ҳам ҳис этиб турдим. Истасангиз, эртага яна уларни Қуръонни тинглашга мажбур қилишим мумкин. — Бас, етар энди. Сен зиммангга тушганини зиёда қилиб бажардинг. * * * Қурайшликларнинг оқсоколарию аслзодалари Маккада юзага келган вазиятдан ғоят безовта эдилар. Ўртага чиққан ва кунданкунга мустаҳкамланаётган, тарафдорлари тобора кўпайиб бораётган бу дин бир кун келиб бошларига бир бало келтиришидан, қўлларидаги кучқудратдан ҳам маҳрум этиб, оддий инсонларга айлантириб қўйишидан қаттиқ қўрқа бошладилар. Бу кетишда кечагина бир чақалик қадри бўлмаган қуллар, жориялар эртага бошларига чиқиб, обрўэътиборли кишиларга айланишлари, улар билан тенг ва ҳатто устун бўлиб кетишлари ҳеч гап эмас эди. Биров одам ўрнида кўрмаган Билол сингари, Ибн Умму Абд каби қулларнинг, чўпонларнинг охиратда ҳавас қилса арзигудек мавқеларга эришиши ҳақидаги миш-мишлар жуда кенг тарқалди. Шунинг учун темирни қизиғида бос деганларидек, ўз вақтида бу офатнинг олдини олиш керак, деган хаслда эди 6у аслзодалар. Валид ибн Муғийра бошчилигида ёши улуғроқ бир неча киши Абу Толибнинг эшигини қоқиб келишди. Абу Толиб уларни илиқ кутиб олди. Иззатикром кўрсатиб, ичкарига таклиф этди. Бирпас у ёқбу ёқдан гаплашиб ўтирдилар. Сўнгра ган жияни ўртага чиқарган янги динга бориб такалди. — Жиянинг бизнинг илоҳларимизга тил теккизди. Уларни ҳақорат қилди. Бизнинг ақли расо кишиларимизни аҳмокликда айблади. Акани укадаи ажратди. Фарзандни отага, қулни хўжайинига душман қилди. Биз орамиздаги қариндошлик алоқаларига футур етмасин дея бу муаммони ўзинг ҳал этишингни сўраб келдик. Кечаги кунгача яхшигина давом этиб келган дўстлигимиз бузилмаса, деймиз, — дейишди. Абу Толиб бир кунмасбир кун шундай бир йўқлов бўлишини, мана шундай бир таклиф ҳам айтилишини биларди. Суюкли жиянига сўзи ўтадиган киши сифатида амакилари орасидан уни танлашлари ҳам табиий эди. Абу Толиб улар кутгандек, «Сизларнинг динингиз менинг ҳам динимдир, сизларнинг маъбудларингиз менинг ҳам маъбудимдир. Бу муаммо сизни канчалик безовта қилса, мени ҳам шунчалик ташвишлантиради. Шу боис бу масалани менга кўйиб бераверинг. Жиянимнинг попугини пасайтириб қўйиш менинг вазифам», демади. Зотан, бундай дея олмасди ҳам. Ўрнига: — Ҳақлисизлар, гапларингиз тўғри, — дейишдан нарига ўтмади. Булар шунчаки таскин берувчи сўзлар эди, холос. — Бу муаммони қанчалик тез ҳал қилсанг, шунчалик яхши бўлади, эй Абу Толиб! — |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling