Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
166 — Гапинг тугадими, эй Абул Валид? — дедилар. — Ҳа, тамом қилдим. — У ҳолда энди сен ҳам менга қулоқ сол. Расулуллоҳ (с.а.в.) аввал «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дедилар. Сўнгра Сажда сурасини ўкий бошладилар: «Алиф, Лам, Мим. Бу китобнинг (яъни Қуръоннинг) нозил қилиниши, ҳеч шакшубҳасиз, барча оламларнинг Парвардигори томонидандир. Боиси: «Уни (Муҳаммадиинг ўзи) тўқиб олган» дерлар?! Йўқ, у (яъни, Қуръон) сиздан илгари бирон огоҳлантирувчи келмаган қавмни (охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз томонидан (нозил қилинган) ҳақиқатдир. Шояд улар ҳидоят топсалар. Оллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирон дўст ва оқловчи йўқдир. Ахир, эслатмаибрат олмайсизларми?! У осмондан ергача бўлган барча ишни тадбир қилиб — бошқариб турур, сўнгра (6у ишларнинг барчаси) сизларнинг ҳисобингизда минг йилга тенг бўладиган бир кунда (яъни, қиёматда) Унинг Ўзига қайтарилур. Мана шу (Оллоҳ) ғойиб ва ҳозирни билувчи, қудратли ва меҳрибондир. У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. У инсонни (яъни, Одам атони) даставвал лойдан яратди. Сўнгра унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди. У Зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни найдо қилди. Сизлар эса камданкам шукр қилурсизлар»... Расулуллоҳ (с.а.в.) шу ерда тўхтаб ўринларидан турдилар ва «Оллоҳу акбар» деб яна саждага эгилдилар, муборак пешоналарини Роббининг ҳузурида тупроққа қўйдилар. «Буюк Роббимни ҳар турли нуқсон ва қусурлардан пок деб биламан», дедилар. Буни уч марта такрорладилар, сўнгра яна «Оллоҳу акбар» дея ўринларидан турдилар. Утба ибн Робиа қўлларини орқасига қилиб олган, хиёл энгашган ҳолда У зотнинг сўзларини тинглар ва хаттиҳаракатларини кузатар эди. Расулуллоҳнинг яна давом эттиришга оғиз жуфтлаётганларини кўриб, қўли билан «етар» ишораси кўрсатди ва: — Бўлди қил, орамиздаги қариндошчилик ҳурмати, бўлди қил, ё Амин!.. — деди. Ушбу дамда Набий Акрам (с.а.в.): — Сен .ҳам айтганларимни эшитган бўлдинг, эй Абул Валид. Мана, эшитганинг калом, мана — сен, — дедилар. Утба ўрнидан турди. Сандироқлабсандироқлаб, иши унмаган одамдек бир ҳолатда бу ердан узоқлашди. Утбанинг аҳволи ўтирганлар ўртасида муҳокамага сабаб бўлди: — Худо ҳаққи, Утбанинг келиши бошқача... Худди калтак еган одамга ўхшайди.. Йиқилган паҳлавонга ўхшаб, чайқалибчайқалиб келмоқда... — деганлар бўлди. Бу орада Утба ҳам дўстларининг снига етиб келди. — Нима гаплар бўлди, эй Утба?! — дея сўради Умаййа ибн Халаф. — Бир сўз эшитдим... Худо ҳаққи, бундай сўзларни ҳали умримда ҳеч эшитмаганман! Қасам ичиб айтаманки, бу сўзлар шеър ҳам эмас, коҳинларнинг сўзи ҳам эмас, аммо жуда ғаройибдир! — Утба мажлисдагиларга кўз қири билан бир қараб қўйиб, яна давом этди: — Худо ҳаққи курайшликлар, ушбу сўзларни эшитсаларингиз, сизлар ҳам ўйланиб қоласизлар. Бу одамни, яхшиси, ўз ҳолига қўяйлик. Қасамлар бўлсинки, у келтирган бу калом ҳадемай уфқлар оша бутун жаҳонга ёйилиб, катта шоншухрат қозонади. Агар араблар уни мағлуб этсалар, сизлар ҳам мақсадларингизга эришасиз. Агар, аксинча, у арабларни тиз чўктирса, билингларки, унинг ғалабаси ва шарафига сизлар ҳам шерик бўласизлар ва ўшанда инсонларнинг энг масъул, энг бахтиёр қавмига айланасизлар. Ёл алҳазар! Эй Утба, у сени сеҳрлаб қўйибдику! Утба гапни чўзишнинг энди фойдаси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling