Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
174
— Азизлар, қўйинглар энди 6у ҳазилларни. Бўладиган гаплардан гаплашайлик. 
— Бу дин ҳақида «бўладиган гаплар»нинг ўзи шуда,— деди Абу Жаҳл. — Тўғри, дуруст, 
хайрли бир дин 
бўлса, бу қуллар биздан олдин ҳаракатга тушармидилар? Демак, энди Хаббоб жаннатга 
киради. Мозорда аллақачон ўлиги чириб бўлган Ёсир билан Сумаййа жаннатга кирармишда
ўшандай қуллардан қирқтасини сотиб олишга қурби етадиган Уқба жаҳаннамга кирармиш. 
«Пайғамбар»нинг муҳтарам амакиси оловлар ичида жизғанак бўлармиш... Иўқ, бунақаси 
кетмайди!.. — Сўнгра атрофдагиларни бирбир кўздан кечирдида: — Балки орангларда уни 
қабул этганлар бордир? — деб сўради. Ҳеч кимдан садо чиқмади. 
— Хўш, унинг ғаройиб каломига нима дейсан, Абул Ҳаким? 
— Нима дердим, эй Уқба, нодонларнинг саволини беряпсан. Ҳаммаси эскилардан қолган 
бир афсонада. 
Нодир ибн Ҳорис қўшимча қилди: 
— Мен сизларга ундан ҳам қизиқроқ афсоналарни айтиб беришим мумкин. 
Айни шу дамда Жаброили Амин галдаги ваҳийни келтириб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
қалбларига сингдирилаётган эди: «Кофир бўлган кимсалар имон келтирган зотлар ҳақида: 
«Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур 
эдилар», дедилар. Улар ўзлари у (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир», 
дедилар. У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмати бўлган Китоби (Таврот) бор эди. 
Бу (Қуръон) арабий лисондаги (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий Китобларни) 
тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золимкофир бўлган кимсаларни (охират азобидан) 
огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун 
(нозил қилингандир). Албатта, «Парвардигоримиз Оллоҳдир» деган, сўнгра (Тўғри йўлда) 
устувор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат 
эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир ». 
(Аҳқоф сураси, 11-14.) 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling