Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
177
Юракюрагидан чиқаётган бир нидо унинг бутун вужудини титратар, «Сен Муҳаммаднинг 
беҳуда, ёлғон гапирганини ҳеч эшитганмисан? Вақтисоатинг яқин энди, тайёргарлигингни 
кўравер, эй Валид!» дея ҳайқирар эди. 
— Нималарни ўйлаб қолдинг, амаки? Валид дудуқланиб: 
— Ўзим... шундай... ҳеч нима, — деди. 
— Жуда ўйчан бўлиб қолдинг, очиғини гапиравер. 
— Шу, Муҳаммаднинг сўнгги каломи борку... Абу Жаҳл кулди: 
— Қўйэ, амаки, дунёга куруқ сафсатанинг устида бош қотиришга келибмизми биз?! 
* * * 
Мушрикларга янги мавзу топилган эди. Дуч келган жойда мусулмонларни мазах қила 
бошлашди. 
— Ўн тўққиз киши бор эмиша? Ҳар бирини жаханнамнинг бир бурчагига боғлаб чиқамиз. 
Сўнгра у ерда ҳам ҳокимият бизники бўлади... 
Куч ишлатишга тўғри келадиган бўлса, паҳлавон Рукона ўзини кўрсата бошларди. Дуч 
келган мусулмонни туртибсуриб: 
— Нима гаплар бор сизларнинг ўн тўққиз фариштангиз томонларда? Худо ҳаққи, 
ҳаммасининг адабини, мана, ўзим бераман! — дер, сўнгра каршисидаги мусулмон билан енгил 
синов намойишига киришар эди. 
Ҳамма ерда ўн тўққиз фариштанинг жаҳаннамдан вазифа олиши ҳақидаги гап! 
Шу аснода Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қалблари ушбу мавзуни ёритиб берадиган оятлар билан 
йўғрилди: 
«...ва биз фақат кофир бўлган кимсаларни синаш учун у (фаришта)ларнинг саноғини (ўн 
тўққизта) қилдик. Токи китоб берилган кимсалар (яъни, яхудий ва насронийлар ўзларининг 
илоҳий китоблари бўлмиш Таврот ва Инжилда ҳам дўзах қўриқчилари бўлган фаришталарнинг 
саноғи ўн тўққизта эканлиги айтилганини кўриб, Қуръоннинг Оллоҳ томонидан нозил қилинган 
Ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва имон келтирган зотларнинг имони янада зиёда 
бўлгай ва Китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам (дўзах қўриқчиларининг 
саноғи тўғрисида) шакшубҳа қилмайдилар. Ва токи дилларида мараз бўлган кимсалар ва 
кофирлар: «Буни мисол қилиш билан Оллоҳ нима демоқчи?» дегайлар. Оллоҳ ўзи хоҳлаган 
кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўюр ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. 
Парвардигорингизнинг қўшинларини (яъни, фаришталарнинг қанча адади ва қандай сифатда 
эканликларини) ёлғиз Унинг Ўзигина билур. У (ушбу оятларда таърифланган жаҳаннам) фақат 
инсонлар учун эслатмадир». (Муддассир сураси, 31.) 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling