Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
176
Сукунат узоқ давом этмади. Абу Жаҳл энди сўз бошлай деб турганида, яна Валид гаиириб 
кетди: 
— Энг яхшиси — уни сеҳргар деймиз. Ахир, у бегуноҳ одамларни динидан қайтармоқда, 
отасидан, хотинидан, укасидан, қабиласидан кўнглини совутмоқда. 
Ниҳоят масала ҳал бўлди. Мақсадлари Муҳаммад алайҳиссаломга бир лақаб бериш, ҳамма 
жойда уни шу лақаб билан аташ эди, шунга эришдилар. Энди Расулуллоҳни (с.а.в.) ҳожиларга 
сеҳргар деб таништиришга, «Зинҳор унга яқинлашманглар, акс ҳолда, кейин ҳеч ҳам ўзларингга 
келолмайсизлар», деб туҳмат қилишга келишиб олдилар. 
 
ЖАҲАННАМНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН ЎН ТЎҚҚИЗ МАЛАК 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу бўлиб ўтган мажлис ҳақида бошқа тарафдан хабардор қилиндилар. 
Ҳамма нарсани кўриббилиб турадиган Буюк Оллоҳ ваҳий фариштасини жўнатиб, Доруннадвада 
тўпланган иттифоқчиларга алоқадор ушбу оятларни туширди: «Чунки қачон (қиёмат қойим 
бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида, ана ўша кун қийин кундир! Кофирларга осон 
бўлмаган (кундир)! Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани ўзимга қўйиб беринг! Мен унга 
кенгмўл молдавлат ва ҳозиру нозир ўғилларни (ато) қилдим. Яна унга (ҳаётнинг барча 
неъматларини) қулайосон қилиб қўйдим. Сўнгра у яна зиёда қилишимни тама қилур. Йўқ 
(унинг тамаси беҳудадир)! Чунки у бизнинг оятларимизга қаршилик қилувчидир. Яқинда Мен 
уни бир харсангтошга дучор қиламан. Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай 
туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа туздия?! Яна ҳалок 
қилингур, қандай режа туздия?! Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра (Қуръондан 
бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди. Сўнгра (Ҳакдан) 
юз ўгирди ва кибрҳаво қилди. Бас, у: «Бу (Қуръон Оллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат 
(аввалгилардан) нақл қилинаётган бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир», деди. Яқинда 
мен уни Сақарга (жаҳаннамга) киритажакман. Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам 
билар эдингиз. У (бирон кофирни) қолдирмасқўймас (У беш юз йиллик масофадан) инсонларга 
яққол кўриниб тургувчидир. Унинг устида (ўн тўққиз фаришта қўриқчилик — эгалик қилур). 
(Муддассир сураси, 8 — 30.) 
Қавми орасида битта деб ҳисобланадиган, тенги ва тимсоли йўқ улуғ зот сифатида 
танилган Валид учун беқиёс бир таҳдид, улкан бир азоб хабари эди бу. Мазкур оятларни 
мўминлар бирбирларига ўқиб бердилар. Хотини мусулмон бўлганларку уйларида ҳам бу 
оятларни такрорладилар. Ниҳоят, бир куни бу оятлар мушрикларнинг ҳам қулоқларига етиб 
борди. 
— Бу диннинг сафсата эканлиги мана энди аниқ бўлди, — деди Уқба. — Шуҳрати Шомдан 
Яманга қадар тарқалган Валиддек бир одам жаҳаннамга тушармишу, қаёкдаги ялангоёқлар 
жаннатга киритилармиш... Мен бунга қойил эмасман. 
— Хўш, унда «ўн тўққизта» деган рақамга нима дейсиз? Муҳаммад уқтирган жаҳаннамда 
ўн тўққизта азоб фариштаси бор эмиш. 
— У ҳолда дўзах унчалик катта жой эмас эканда. 
Абу Жаҳл бировнинг сўзини эшитадиган ҳолатда эмас эди. 
— Агар ўртага чиқиб жар солсам, ундай ўн тўққизлардан қанчақанчасини атрофимга 
тўплайман. Қаранг, Ибн Абу Кабша сизларни ўн тўққиз киши билан қўрқитмоқчи. Сизлар эса, 
улкан бир жамоасиз. Ўнтаўнта бўлиб бирлашганда ҳам бир кишига бас келолмайсизларми? 
Абу Асвад Жумоҳий қаҳқаҳа отди: 
— Ташвишланманглар, мен ўнг елкамга ўнтасини, чап елкамга қолган тўққизтасини олиб 
авраб тураман, сизлар солланасоллана жаннатга кириб оласизлар. 
Суҳбат ана шундай ҳажв оҳангида давом этар экан, Валиднинг кўнгли ҳеч тинчланмас эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling