Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
ВАҲИЙНИНГ БИР МУДДАТ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
ВАҲИЙНИНГ БИР МУДДАТ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ Тушаётган ҳар янги оят мўминларга қувват бағишлар, мушрикларни эса, қутуртиргандан қутуртирар эди. Рисолат кела бошлаганидан буён салкам беш йил ўтган, унинг уч йилида яширин, кейинги икки йилда очиқ даъват қилина бошлаган эди. Аммо бу йиллар зўр машакқатлар ичида ўтди. Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 180 Мушриклар мўминларнинг овозини ўчириш, Ислом туғилган кунларидаёқ бўғиб ташлаш учун бутун кучқудратларини ишга солдилар, ғайратларини сира ҳам аямадилар, ҳар куни янги бир разиллик, янги бир зулмни тадбиқ этдилар. Шу кунларгача тезтез келиб турган Жаброили Аминдан учтўрт кун кетмакет дарак бўлмай қолди. Яна бир неча кун ўтди, Жаброил алайҳиссалом ҳамон келмасдилар. Мўминлар ташвишга тушиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) сиқила бошладилар. Жаброили Аминнинг келиши Набийи Акрамнинг (с.а.в.) енгил тортишлари демак эди. У келди дегунча, қалблари ором ола бошлар, кўзларида табассум яшнар, завқланар, мушрикларнинг қилаётган зулмлари, етказаётган озорларига қарши янада сабрлироқ бўлиб қолар эдилар. Бу узилишнинг уч кун давом этганини нақл қилувчи ривоятлар ҳам бор бўлсада, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шикоят қилишларига ҳамда ваҳий келмай қолганидан мушриклар ҳам хабардор бўлиши даражасига етганига қараганда, орадан анчамунча вақт ўтгани муқаррардир. Шунга кўра, бу узилиш уч эмас, ўн уч ёки йигирма уч кун давом этган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки ўша кунларда Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил фурсат топди дегунча Расулуллоҳга учраб: — Мана энди шайтонни ҳам чарчатибсан. Қара, сени ташлаб кетди, — деб бақирган эди. Ҳолбуки, бундай бўлиши асло мумкин эмас. Оллоҳ таоло Ҳабиби Адибидан безмас, кўнгли қолмас, уни тарк этмас. Тарк этадиган, безадиган бандасига пайғамбар ўлароқ, Сарвари Анбиё ўлароқ масъулият юклармиди? Бинобарин, ўша куни Набийи Акмал (с.а.в.) чеҳраларида табассум пайдо бўлди. Чунки Жаброили Амин бу сафар бутун бир сура билан тушган эдилар. Мўминлар ниҳоят енгил тортдилар. Қоғоз, қалам кел тирилди. Шундан кейин Жаноби Пайғамбаримиз ваҳийни донадона қилиб ўқий бошладилар: «Ваззуҳа, валлайли иза сажа...» «Чошгоҳ вақтига қасам. (Ўз зулмати билан чоратрофни) қоплаб ўраб олган кечага қасамки, Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ. Албатта, охират сиз учун дунёдан яхшироқдир. Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз. Сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими? У Зот сизни гумроҳғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйдику! У Зот сизни камбалғал ҳолда топиб, бой қилиб қўйдику! Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг! Сўровчи гадони эса, ҳайдаманг! Парвардигорингизнинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошка барча) неъмати ҳақида бўлса, сўзланг». (Ваз-Зуҳа сураси) Бу сура Расулуллоҳни (с.а.в.) болалик чоғларидан қолган хотиралар сари етаклади. Етим бир гўдак бўлганларини, аввал боболари, сўнгра амакиларининг қучоғида ота-онасиз кечирган кунларини эсладилар. Рисолатдан аввалги ҳаётлари ҳам покиза эди. Энди эса, энг покиза зотларга ҳам намуна бўлдилар. Ўзлари етимликда ўсмаган такдирда ҳам, бир етимни хўрлашлари, қалбига озор беришлари, ранжитишлари асло мумкин эмас эди. Аммо шу ўринда нозик бир жиҳат бор. Буюк Оллоҳ етимга шахсан ўзи меҳршафкат кўрсатади. Буюклар буюги Расулига ҳам уни хафа қилиш, озор бериш ҳуқуқини бермаслигини очиқойдин баён этади, шу тариқа бирон кимсанинг етимга қарши бўлишини ўйлашига ҳам рози бўлмаслигини уқтиради. Отаси ёки онаси ажал ўқига нишон бўлган бир гўдакнинг илоҳий такдир тақозоси билан юраги ёнишининг устига яна мушт туширган кишига илоҳий бир жазо берилиши, маънавий бир мушт туширилиши шу йўсин маълум қилинди. Хўш, етимнинг бошини силаган, кўз ёшини артган кишининг мукофоти қандай бўлади? Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига жимгина қараб турган биродарларига ўрта бармоқлари билан кўрсаткич бармокларини ёнмаён қилиб кўрсатдилар: — Етимга кафил бўлган киши билан мен жаннатда мана шу икки бармоғим сингари |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling