Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
183
Ҳамза ниҳоятда дарғазаб бўлди. Имон келтирмаган эди, аммо суюкли жиянини Амр ибн 
Ҳишомнинг ҳақоратлашига ҳам индамай кетолмас эди. Шунингдек, чўрининг наштардек ўткир 
ва кинояли сўзлари Ҳамзанинг жонжонидан ўтиб кетди. Каъба томонга шаҳдам йўл олди. 
Ҳамза ҳар куни овга чиқар, шу тариқа кўнгилхушлик қилар эди. Овдан қайтаётганда 
Каъбани тавоф этар, дўстлари билан бир оз суҳбат куриб, сўнгра уйига қайтар эди. 
Масжиди Ҳарамга борганида, бир даврада ўтирган Абу Жаҳлни кўриб қолди. Тўғри 
устиларига бостириб бораверди ва ҳеч нарса демай, қўлидаги ёйни отиб, Абу Жахлнинг бошини 
яралади. Абу Жаҳлнинг бошидан қон оқа бошлади. Бу воқеа шу қадар тез рўй бердики, ҳеч ким 
ҳеч нарсани тушуна олмай қолди. Сўнгра бирдан хушларига келиб, сапчиб турдилар ва Ҳамзага 
ҳужум қилишга шайландилар. 
— Нима гап, эй Ҳамза? Ёки даҳрий бўлдингми? Ҳамза кўзларини Абу Жаҳлдан узмас эди. 
— Жиянимни бекорданбекорга ҳақорат қилиш мард йигитнинг иши эмас! — деб ҳайқирди. 
— Мана, мен ҳам унинг динидаман, унинг йўлидан юрмоқдаман, мард бўлсанг, майдонга чиқ!
Ҳамзанинг бу гулдурос овози бутун Масжиди Ҳарамдагиларга улкан бир янгиликни 
баралла эълон этган эди. Бу сўзларга жавобан қандай ҳам йўл тутиб бўларди?! 
Ёнатрофдагилар мазкур воқеани муҳокама қилишга тушдилар. Абу Жаҳл бир қўли билан 
бошидаги ярасини силай бошлади. Қон унинг афтибашарасини жирканч бир ҳолга солган эди. 
Дўстлари ҳануз унга қараб туришар, бир ишорасини кутишар эди. 
Абу Жаҳл уларга ўгирилди: 
— Абу Умора (Ҳамза) ҳақлидир. Мен бугун унинг жиянини бекорга ранжитдим. Ўз 
навбатида у мендан жиянининг Ал-Амини олди, — деди. 
Воқеанинг бундай ечим топишини ҳеч ким кутмаган эди. Чунки бунақа адолат, 
инсонийлик туйғуси Абу Жаҳлга хос эмас эди. Тушда ҳам Абу Жаҳл бу даражада ҳақпарвар 
бўла олмасди, ахир. Қолаверса, ёнида дўстлари бор, боплаб Ҳамзанинг таъзирини бериши 
мумкин эди. Бошидан қонлар оқаоқа, Ҳамзани жазолай олиши мумкинлигини билатуриб, 
бундай муомала қилиш ҳар қандай мард йигитнинг ҳам қўлидан келавермайди. 
Муқаррар жанжалнинг олди олинди. Абу Жаҳл Ҳамзага қарши ломмим демади, айбдор 
эканлигини тан олди. Абу Жаҳлга керакли сабоқни бердим, деган фикр билан Ҳамза у ерни тарк 
этди. 
Унчамунча одамлар тарқалгандан кейингина Абу Жаҳл ниқобини олиб ташлади: 
— Ҳамза жаҳл устида бориб Муҳаммадга қўшилмасин тағин, деб қўркдим. Қўяверинглар, 
бир марта ургани билан ҳеч нарса бўлиб қолмайди... 
Масаланинг асл моҳияти мана шунда эди. 
Ҳамза уйига келди. Қалбини қандайдир ажиб бир ҳузурҳаловат қоплаган. Ҳатто бегона бир 
чўрининг виждонини азоблаган бу жирканч ҳодисага яхшигина бир жавоб билан барҳам 
бергани, Абу Жаҳлга жазосини ўз қавми ва қабиласининг кўзи ўнгида бергани айниқса 
кўнгилдагидай иш бўлди. Аммо жаҳл устида айтиб юборган сўзларичи? Нимадан дарак беради 
у? «Мен ҳам унинг динидаман!» деди. Ҳолбуки, шу бугунга қадар бу Ҳақда ҳали ҳеч жиддий 
бош қотириб кўрмаган. 
Жиянига бўлган ишончи чексиз эди. Тўғри сўзли, одобли инсон. Модомики, у шундай 
даъво билан майДонга чиққан экан, албатта, нияти холис бўлади; одамлар айтаётганидек, бир 
можаро чиқариш орзуида бошламаган бу ишларни — Ҳамзанинг қаноати шундай эди. 
Бадахлоқ акаси Абу Лаҳаб сингари, унга душман ҳам бўлмади, аммо ота-боболаридан 
мерос бўлиб келаётган динини ўзгартириш заруратини ҳам ҳозирча ҳис этгани йўқ эди... 
Шайтон Ҳамзани китиқлар, Абдулмутталибнинг динини тарк этишига ҳеч рози бўлмас эди. 
Мияси худди бир жанг майдонига айландиқолди. 
«Ўлим ҳам инсонга динидан воз кечишдан кўра яхширокдир. Неча йиллардан бери 
қошларида бош эгганинг илоҳлар юзига қандай қарайсан? Хубал, Лот, Уззо, Манот, Исоф, 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling