Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
168
Чунки ҳақиқатан ҳам бу калом жуда ғаройиб, илоҳий таъсирга эга эди. 
Тонг отиб, хўрозлар қичқира бошлади. Амр ва унинг номаълум икки ҳамроҳи бу ерни 
дарҳол тарк этишлари лозимлигини билдилар. Амр ўрнидан туриб, олдинга юрди. Бир неча 
одимдан кейин бирдан тўхтаб қолди: 
— Абу Суфён?.. Демак, сен хам келибсанда?! 
— Ҳаҳа, тўғри тоидинг. Хўш, сен ўзинг нима қилиб юрибсан бу ерда, эй Амр?! 
Бу орада учинчи шарпа ҳам уларга яқинлашди. Ахнас ибн Шариқ экан. 
— Дархол бу ердан кетишимиз керак, — деди Абу Суфён. — Бирон кимса ҳам бизни бу 
ерда кўрмасин. 
Қолганлар ҳам айни шу фикрда эдилар, жўнаб қолишди. 
Орадан йигирма тўрт соат ўтиб, кейинги куннинг тонги энди ёриша бошлаганда, бу уч 
маслакдош яна шу ерда учрашиб қолдилар. 
— Бу ерга бошқа келмайман демаганмидинг, эй Амр?— дея ҳайратланди Абу Суфён. 
— Ўзингчи, сен ҳам шундай девдинг, шекилли? Ахнас бу баҳсга чек қўйди: 
— Учаламизнинг ҳам юзимиз бирбирларимизнинг олдимизда шувут бўлди. Энди тезда бу 
ердан қорамизни ўчирайлик. 
Учинчи тонгда ҳам худди ўша воқеа такрорланди. Учаласи ҳам бирбирларига бу ерга 
бошқа келмаслик тўғрисида яна ваъда бердилар. 
Энди бугунгиси айғоқчилигимизнинг сўнгги куни бўлсин, биродарлар, — деди Абу 
Суфён. Биз бошқаларни зўравоилик қилиб бўлса ҳам бу диндан қайтаришга уринсагу, ўзимиз бу 
ерда биқиниб олиб гап пойласак... Бу ҳолатимизни одамлар кўриб қолса, яхши иш бўлмайди. 
Чиндан ҳам бу уларнинг сўнгги айғоқчилиги бўлди. 
* * * 
Ўша куниёқ туш пайти Ахнас Абу Суфённинг ҳузурига йўл олди. Бориб эшигини 
тақиллатди. Абу Суфён уни худди кутиб ўтиргандай эди. 
— Хуш келибсан, ё Ахнас... — деб ичкарига таклиф этди. 
Ахнас ҳассасини бир чеккага қўйиб, ўтирди. 
Мана, Муҳаммаднинг каломини ҳам эшитдинг, эй Абу Хандала, булар ҳақида нима 
дейсан? Абу Суфён бошини эгди. 
— Эй Абу Саълаба, сенга нима десам экана? Биласанми, мен унинг баъзи бир сўзларининг 
маъносини тушундим, ниятини ҳам англадим, аммо баъзиларининг на маъносини, на мақсадини 
илғадим. 
Ахнас: 
— Мен ҳам худди шундай аҳволдаман, эй Абу Суфён, дедида, ҳассасига таяниб чиқиб 
кетди. 
Сўнгра Амр ибн Ҳишомнинг уйига борди. 
— Эй Абул Ҳаким, — деди, — Муҳаммаднинг каломи ҳақида қандай фикрдасан? 
Амр бирданига портлаб кетди: 
— Нима ҳам дердим? Биз Абдуманоф ўғиллари билан шараф мусобақасига чиққанмиз. 
Улар мусофирларга иззатикром кўрсатадилар. Биз ҳам меҳмондўстлик қиламиз. Фақирларга 
кўмак берадилар. Биз ҳам уларнинг оғирини енгил қиламиз. Улар эҳсон этадилар, биз ҳам эҳсон 
қиламиз. Ҳар жиҳатдан улар билан тенг бўлиб турганимизда, энди улар бизнинг пайғамбаримиз 
бор, унга кўкдан ваҳий келмокда, дея бошладилар. Бу даъво билан биз асло келиша олмаймиз. 
Қасам ичаманки, унга қулоқ ҳам солмаймиз, тасдиқ хам этмаймиз. Бугун ҳам, эртага ҳам, 
умуман ҳеч качон!.. 
Ахнас бу ердан ҳам ноаниқ бир кайфиятда чиқиб кетди. 
Орадан бир неча кун ўтди. Муғийра ибн Шуъба Амр ибн Ҳишом билан биргаликда 
Маккада айланиб юришган эди. Муғийра Расулуллоҳни (с.а.в.) танимас эди. Бир пайт 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling