Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
164 — Ё уни бу даъвосидан қайтарасан, ёхуд бизнинг қаҳрғазабимиздан муҳофаза этишдан воз кечасан! —деб масалани кўндаланг қўйдилар. Абу Толиб жиянининг фазилатларини, устунликларини уқтиришга уринса ҳамки, фойдаси бўлмади. Биламиз. Биз ҳам уни ёлғончи деяётганимиз йўқ. Ёмон ҳам демаймиз. Аммо бизнинг илоҳларимизга тил теккизишини асло истамаймиз. Бу таклифимизга рози бўлса, унга ҳар қанча ёрдам беришга тайёрмиз. Абу Толиб икки ўт орасида қолган эди. — Сўзларингизни унга уқтиришга уриниб кўраман, бу масалани ҳал қилишга қўлимдан келганича ғайрат қиламан, — дея олди, холос. Улар чиқиб кетганларидан сўнг бошини қўлларининг орасига олиб, узоқ вақт ўйланиб қолди. Пастга тупурай деса, соқолига, баландга тупурай деса, мўйловига тегади... Жияни «ҳеч қанақа фойдаси ҳам йўқ, зарари ҳам» деган бутларга улкан Макка халқи катори Абу Толиб ҳам сиғинар эди. Шу эътиқод билан қанчақанча ақли расо кишилар яшабўтиб кетган эди Маккада. Аммо ҳар жиҳатдан фазилат намунаси бўлган жиянига бирон нарса ҳам дея олмасди. Одамларни даъват этаётган динининг, уларга буюраётган ибодат ва ахлоқнинг ҳеч бир нуқсони йўқ эди. Камчилик топиш учун виждонсиз одам бўлиш керак. Ҳолбуки, Абу Толиб инсофу тавфиқли, виждонли бир инсон эди. Миясида чувалашган минг хил ўйфикрлар ила курашаётган Абу Толиб бирмунча вақт ўтгандан кейин болаларидан бирига буюрди: Менга Муҳаммадни чақириб кел. * * * — Мени чақирдингизми, амаки? Абу Толиб ақли расо, вазмин бир киши эди: Кел, ўғлим, ёнимга ўтир, деди меҳрибонлик ила. Сўнгра бўлган воқеани батафсил гапириб берди ва охирида: — Ўғлим, кўриб турганингдай, энди мен ҳам анча кексайиб қолдим. Мени кучим етмайдиган бир ишга аралаштирма, болам, — деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзларни эшитиб, кўнгиллари ғашланди. Ажабо, бу сўзлар: «Энди мен сени ҳимоя қила олмайман», деганимикан? Ёшли кўзларини амакиларига қаратдилар: — Амаки, мен бу ишга ўз бошимча билан қўл ураётганим йўқ. Қасам ичиб айтаманки, бу даъватдан воз кечиш учун ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ёки мени икки дунё подшоҳи қилсалар ҳам, бу вазифамни тарк эта олмайман. Ёки бу йўлда ўлиб кета ман! — дедилар қатъий. Кейин ўринларидан турдилар. Ғамгин алпозда чиқиб кетдилар. Абу Толиб жиянининг ёшли кўзларини кўриб, дили вайрон бўлди. Умр бўйи уни хафа қилмаслик учун неча марталаб фидокорлик қилган эди. Энди унинг бу аҳволига рози бўла олармиди? — Суюкли жияним!.. — деб чақирди ортларидан. Пайғамбаримиз қайтдилар. Абу Толиб дилидаги гапни айтди: — Хўп, сен вазифангни бамайлихотир бажаравер. Қасамлар бўлсинки, токи мен тирик эканман, сенга ҳеч ким зарар етказа олмайди, — деди. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling