Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
156 кимсагина кирур! Ўзи покдомон бўлиб, молдавлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур. Унинг ҳузурида — зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўкдир, У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг юзини — ризолитини истаб (молдавлатини сарф қилур). Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур» (Валлайл сураси, 1 — 21.) Оллоҳ таолонинг таҳсину такдирига муносиб зот бўлишдек бир саодатга эришган Абу Бакр (р.а.) хурсандлигидан кўзёш тўкарди. Умар қўлидаги қамчини бир чеккага улоқтириб, пешонасидаги терларни артар экан, ўзи анчадан бери калтаклаётган Лубайнага қараб: — Ачинганимдан эмас, чарчаганим ва зерикканимдан тўхтадим, шуни яхши билиб кўй, — деди. Умар бежиз бундай демаётган эди. Отаси Хаттобнинг меросхўри сифатида унга отадан кўп нарса мерос қолган, жумладан, жасорат, кучқувват, шафқатсизлик, сержаҳллик ва шу каби хислатлар ҳам отамерос эди. Лубайнанинг онаси Наҳдиййа ҳам айни тарзда калтакланаётган эди, ҳатто қамчи остида эзилиб адо бўлаётган қизи Лубайнага ачинишга ҳам имкони йўқ эди. Умар Лубайнани сўнгги марта «инсоф»га чақирди, яна рад жавобини олди. — Хўш, Лубайна, ҳозир яна савлашимни биласанми? — деди тутоқиб. Албатта. Қолаверса, бу калтаклаш сен чарчагунингча давом этишини ҳам биламан. Аммо бу азобуқубатлар менинг имонимни янада мустаҳкамлайди, холос. Яна қамчилаш бошланди. Лубайна билан унинг онаси Наҳдиййа Умарнинг жориялари эмасдилар, қўшни бир бева хотиннинг чўрилари эдилар. Умар ўша кўшнисининг ҳурмати юзасидан бу ишга қўл урган, гўё эри йўқ бир хотиннинг ҳожатини чиқараётгандек ҳис қилар эди ўзини. Урганда ҳам аямасдан, бор кучи билан урарди. Бир пайт жаҳли жазавага айланиб, қамчини бир четга улоқтирдида, қиз бечоранинг томоғига ёпишиб, дағал панжалари билан бўға бошлади. Лубайна Умарнинг қўлларини ўзидан итарар, бўғзиии бўшатишга уринар эди. Аммо унинг қаршилиги узоққа чўзилмади, сал ўтмай заиф қўллар бўшашди, шалвираб тушди ва Лубайна ерга йиқилди. Умар уни ўлиб қолган бўлса керак деган хаёл билан қўйиб юборди. Аммо ҳали ҳам жаҳлидан тушмаган эди. Кўркув ва даҳшат ичида қизининг аҳволини кузатаётган онанинг устига ёиирилди, уни ҳам бўғиб ҳушидан кетказди... Орадан кунлар ўтди. Онабола бир куни қўл тегирмонида буғдойни ун қилаётган эдилар. Хўжайинлари бўлмиш аёл тепаларида туриб олиб, бу шўрликларни ҳакорат этарди: — Агар ота-боболаримизнинг динига қайтмайдиган бўлсаларингиз, сизларга кун бериш йўқ. Ё ўлиб қутуласизлар, ё ўзларингга ўхшаган битта динсиз келиб сотиб олса... Шу пайт ёнатрофларидан шаҳдам бир овоз янгради: — Жуда соз. Мен уларни сотиб оламан! Гапираётган Ҳазрати Абу Бакр эди. Савдо бир зумда тугади. Лубайна ва Наҳдиййа ўзларида йўқ хурсанд эдилар. — Ишингизни та!нланг. Ҳар иккалангизни ҳам Оллоҳнинг розилиги йўлида озод қилдим. Шу дақиқадан эътиборан эркинсизлар. Чўрилар бир онда янги ҳаётга қадам босган эдилар. — Ижозат беринг, шу ишимизни тугатсакда, сўнгра бу ердан кетсак. — Энди бу ёғи ўзларишта ҳавола. Ҳазрати Абу Бакр атрофини ўраб олган фаришталарнинг дуоларию Оллоҳнинг розилигига эришган эди. Унинг ҳақига чин кўнгилдан ўқилган дуою илтижолар Мавлонинг юксак даргоҳига етиб борган, энг мақбул дуолар қаторидан ўрин олган эди, инша Оллоҳ. Онабола бу уйда чўрилик билан боғланган ва ҳурриятга эришиш билан натижаланган сўнги ишларини тугатар эканлар, ҳам у золим аёлнинг, ҳам Умарнинг ғазабидан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling